I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet81/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Таянч сўз ва иборалар:
Фонд биржаси, трансфер-агент, инвестиция фонди, маркет-мейкер, листинг, биржа битими, брокер, дилер, депозитарий, депонент.


Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар

1. Фонд биржаси ташкилий тузилмаси


2. Фонд биржаси инфратузилмаси.
3. Фонд биржа савдолари механизми моҳияти
4. Фонд биржасининг функциялари
5. Биржа битимининг моҳияти.
6. Депозитарийнинг фаолият мехнаизми нималардан иборат?
7. Биржа листингини моҳияти.


XIX БОБ. ФОНД БОЗОРИ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ
19.1. Инвестиция воситачиси.
Инвестиция воситачиси бу биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорларида брокерлик ёки дилерлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркордир. Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга ошириш чоғида: ЎзРнинг «Қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг механизми тўғрисида»ги қонуни 6–моддада белгиланган тамойилларга риоя этиши; ўз касб фаолияти доирасида қимматли қоғозларнинг олди–сотди шартномалари ва мижозлар билан брокерлик хизматларини кўрсатишга тузилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини виждонан бажариши; шартномаларни тузиш ва бажариш билан боғлиқ барча зарур ахборотни мижозларга маълум қилиши; манфаатлар тўқнашувида, шу жумладан брокернинг дилерлик фаолиятини қўшиб олиб бориши билан боғлиқ бўлганда бундай манфаатлар тўқнашуви юзага келгани ҳақида мижозни дарҳол хабардор қилиши ва унинг мижоз фойдасига ҳал этилиши учун барча зарур чора–тадбирларини кўриши; брокерлик ва дилерлик фаолияти қўшиб олиб борилганда мижозлар топшириғи бўйича қимматли қоғозлар олди–сотди битимларини ўз битимларига нисбатан биринчи навбатда амалга ошириши; олди–сотди шартномасига оид топшириқлар ва мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ хатарлар ҳақида мижозни хабардор қилиши; муҳим махфий ахборотни ноқонуний қўллаш ёки учинчи шахсга бериш, нархларни манипуляциялаш, шу жумладан қимматли қоғозлар ва уларнинг қиймати тўғрисида атайлаб бузилган ахборот бериш воситасида қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишга мажбур қилишдан сақланиши; биржалар, биржадан ташқари савдолар ташкилотчилари ва улар аъзолари ҳисобланган клиринг палаталари қоидаларига риоя этиши; қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органининг меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлари, ўз таомиллари ва қоидаларига мувофиқ қимматли қоғозлар билан операциялар ички ҳисобини юритиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли «Тошкент» Республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиларининг фаолиятини тартибга солади.


Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling