I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Бюджет Кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар тўғрисида тушунча беринг


Download 281 Kb.
bet6/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Бюджет Кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар тўғрисида тушунча беринг.

Бюджет кодекси – Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.





  1. Бюджет ташкилоти тўғрисида тушунча беринг.

Давлат функцияларини амалга ошириш учун ташкил этилган ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган нотижорат ташкилот – бюджет ташкилоти ҳисобланади.





  1. Бюджет маблағлари олувчилар тўғрисида тушунча беринг.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағ оладиган юридик ёки жисмоний шахс – бюджет маблағи олувчилар ҳисобланади.


Бюджет маблағи олувчилар бюджет ташкилоти мақомига эга бўла олмайди.



  1. Молиявий мажбуриятлар тўғрисида тушунча беринг.

Пул маблағини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар асосида юзага келадиган мажбуриятлар – молиявий мажбурият ҳисобланади.





  1. Юридик мажбуриятлар тўғрисида тушунча беринг.

Тузилган шартномалар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида юзага келадиган мажбурият – юридик мажбурият ҳисобланади.





  1. Айланма касса маблағи тўғрисида тушунча беринг.

Молия йилида тегишли бюджетларнинг шахсий ғазна ҳисобварағида туриши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдори – айлданма касса маблағи ҳисобланиб, улар даромадлар билан харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса узилишини қоплаш мақсадида шакллантирилади.





  1. Бюджет тизимини ягоналиги принципига тушунча беринг.

Ягоналик принципи – бюджет ҳужжатлари ва ҳисобот шакллари, бюджет таснифи ягона бўлишини, даромад ва харажатларни шакллантириш ҳамда ижро этиш, бюджет ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузишнинг ягона тартибда амалга оширилишини ифодалайди.






  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling