Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари


Download 1.87 Mb.
bet19/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1578924
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
532 27.06.2019 низомии

2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
13. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳудудий марказлар ва уларнинг туманлардаги вакилликлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифаларни самарали бажарилишини таъминлаш;
Ҳудудий марказлар ва уларнинг туманлардаги вакилликлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
чорвачилик ва наслчиликнинг амалдаги ҳолатини пухта таҳлил қилиш асосида уларни ривожлантиришга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек амалга оширилишини ташкил этиш;
чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш борасида таклифлар тайёрлаш ва ижросини мувофиқлаштириш;
чорвачилик тармоқларининг янада ривожалантириш борасидаги тадбирларни «Қоракўлчилик» Республика уюшмаси, «Паррандасаноат» уюшмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ва «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмалари билан биргаликда жойларда ишларни ташкил этиш, мониторингини юритиш;
озуқабоп экин майдонларига экинларни жойлаштириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифларини кўриб чиқиш ва озуқабоп экинлар экилишини мониторинг қилиш;
фермер хўжаликлари кесимида келгуси йил учун озуқабоп экинларни жойлаштириш режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
14. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Агентлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот — таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан чорвачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасига оид Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қўмитанинг қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ижроси устидан тизимли назоратни таъминлайди;
Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ва наслчилик ишлари соҳасига оид ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига белгиланган тартибда раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назоратни амалга оширади;
Агентлик фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;
Агентликнинг ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш — хўжалик масалаларини ҳал этади;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling