Iv-боб. Ер усти жихозлари. Бургилаш миноралари


Кудукка химоя тизмасини тушириш


Download 0.59 Mb.
bet24/26
Sana12.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1192063
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Кудукларни бургилаш

Кудукка химоя тизмасини тушириш.

Химоя тизмасини тушириш – мухим мутасадди иш жараёнларидан биридир. Химоя тизмасини кудукка туширишгача барча текшириш ва улчов ишлари, бургилаш ускуналарини ва асбобларни холати диккат билан текширилиши, минора ва осма тизим туширилишга мулжалланган тизмани огирлигига мос келувчи юкни кутара олиши, кудук стволида тайёрлов ишлари тугаган булиш лозим.


Тизмани туширишдан бир неча кунолдин бургилаш майдончасига химоя кувурлари, технологик жихозлаш элементлари ва кушимча зарур асбоблар базада текширувдан, синашдан утказиб олиб келинади.
Бургилаш майдонида химоя кувурлари яна бир марта текшириб чикилади, кувурларни диаметри буйича оваллиги махсус шаблонлар билан аникланади, ташиш (юклаш- тушириш) жараёнида ишдан чиккан, оваллиги белгилангандан катта булган кувурлар ишга яроксиз булади. Ярокли кувурлар мустахкамлик гурухи, деворининг калинлиги ва резьбали бирикмаларинингтури буйича стеллажга нипелли томони кудук томонга каратиб, тартиб раками буйича тахлаб куйилади. Тахлаш вактида хар бир кувурни узунлиги улчаб, ракамланади (номерланади), кувурни раками ва унинг узунлиги махсус блокнотга ёзиб куйилади.
Кудук стволида упирилишлар ва профилометрия маълумотлари буйича кудук деворларини торайган ораликлари аникланади. Инклинограмма буйича- ута кийшик ораликлар аникланади. Бу ораликлар янги бурги билан соатига 35-40 метр тезликда кайта ишланади ва кудукни нормал диаметргача кенгайтирилади. Кудук деворларини ишлашда, бургилаш жараёнида сунги ораликни бургилашда ишлатилган жамламали бургилаш тизмасидан фойдаланиш максадга мувофикдир. Агар девори кайта ишланадиган кудукда, бургилаш шароити мураккаб булса, кудук стволи кайта ишлангандан кейин калибрланади, остки кисми химоя кувурини диаметрига якин, мустахкамлиги бир булган бургилаш тизмаси туширилса кудук тубигача муваффакиятли бориши кузатилади. Агар тушириладиган бургилаш сарфи сикилиб ёки тиралиб колиши руй берса, тизма кутарилиб олинади ва кудук кайта (аввалги ишлаш тезлигидан кичик тезликда) ишланади. Кудукда калибрлаш ишлари тугатилиб, кудук бир – икки цикл ювувчи суюклик билан ювилади. Кудукни ювиш жараёнида кулланиладиган ювувчи суюклик минимал сув бера олувчанликка, статик ва динамик силжиш кучланиш курсаткичлари ва пластик ковушкоклик кичик булиши, шунингдек яхши мойлаш характерига эга булиши зарур.
Кудукни кайта ишлаб ёки калибрлаб булган бургилаш тизмасини кутариш жараёнида уни узунлигини улчаб, кудукни чукурлиги аникланади. Кудукни хакикий чукурлиги жами улчанган бургилаш тизмасининг узунлигидан, тизмани чузилиши хисобига катта булади.
Кудукка химоя тизмасини тушириш, кудукни ювиб, бургилаш тизмасини кутариб олиш ишлари тугаши билан бошланади.
Узунлиги 3000 – 3500 метргача булган химоя тизмалари механизациялашган (клин) поналар ва бир элеватор ёрдамида туширилади, ундан юкори булган узунликдаги тизмаларни туширишда одатда (клин) поналар ишлатилмайди, чунки поналарда мавжуд тишлар огирлик ошиши билан химоя кувурларини ишдан чикариш эхтимолини оширади, поналар урнига иккинчи элеватор ишлатилади.
Химоя тизмаларини кудукка туширишдан олдин тизмани биринчи тушувчи кувурнинг бошланиш кисмида (кудук деворлари буртиб чиккан ораликларда хавфсиз утиши учун) махсус калин деворли халка –бошмок туширилади. У бошмок 1 ювувчи суюклик чикувчи каналлар 2 ва йуналтирувчи (пробка) тикин 3 дан иборат. Йуналтирувчи тикин 3 осон бургиланадиган материаллардан ишланган (70-расм). Тикинни ташки кисми силлик шаклда, марказий кисмида эса утиш канали мавжуд.
Бошмок узунлиги 2 метрга якин булган калин деворли кувурга котирилади ва бошмокда бир неча суюклик чикувчи тешиклар очилади. Тешиклар сони ва уларнинг диаметри шундай булиши кераккт, кудукни ювиш ва цементлаш жараёнида тешикдан чикадиган суюкликни окими 20м/с дан ошмаслиги, суюклик окими тизма буйлаб тенг таксимланиши лозим.

70-расм. Йуналтирувчи тикинли бошмок.


Бошмокдан бир-иккита кувур узунлигида тизмада тескари клапан урнатилади. Бу клапанни вазифаси цементлаш охирида халка оралигидаги цементлаш эритмасини кириб келишини олдини олишдир. Энг мукаммал ва замонавий клапан дифференциал тескари клапан ЦКОД дир (71-расм). Химоя тизмасига бундай клапанлар беркитувчи шар 6 сиз туширилади. Кудукка химоя кувурини туширишда химоя тизмаси ювувчи суюкликнинг асосий кисмини халка оралигига сикиб чикарса, маълум бир кисми дроссел 9 оркали химоя кувурини ичига киради. Натижада тизмани уз-узидан тулиши туфайли, халак оралигида гидравлик йукотиш кам булади. Агар клапан ёпик холатда булса, унда барча сикиб чикариладиган ювувчи суюклик тизма бушлиги томонга харакатланади.


Кудукка тизмани тушириб булгач, химоя тизма ичига пласмасса шар 6 ташланади ва ювувчи суюклик окими билан резина диафрагма 4 оркали босиб утказилиб чегараловчи уриндик 7 га келиб жойлашади . Шу вактдан бошлаб ЦКОД курилмаси тескари клапан каби ишлайди. Тизма ичида циркуляция килиниши жараёнида тизма ичидаги суюклик кудукка чегараловчи 7 ни тешиклари оркали утиб (ёпиб) беркитиб турувчи резина материалли мембрана 8 дан чикиб кетади.
Суюклик ёрдамида енгил кутарилган гар 6, резина диафрагма 4 даги утиш тешигини тулик беркитиб, кудукдаги ювувчи суюкликни тизма ичига утишига йул куймайди.
ЦКОД клапани ажратувчи цементлаш тикини (пробка) ни тухтатиш халкаси вазифасини бажаради.

71-расм ЦКОД тескари дроссел клапани.


1-корпус; 2-босим халкаси; 3-кесилувчи шайбалар; 4-резина диафрагма; 5-таянч халкаси; 6-шар; 7-чекловчи; 8-эластик мембрана; 9-дроссел.

Кудукка туширилган химоя тизмалари кудукка нисбатан марказлашган булиши, уни атрофида тулик бир текисли цемент кобиги хосил булишига кумаклашади. Натижада утказувчан катламларни бир- биридан сифатли ажратишга олиб келади. Бунинг учун химоя тизмалари пружинали ёки каттик (жесткий) марказлаштирувчилар билан жихозланади. Пружинали марказлаштирувчи (72-расм) иккита шарнирли обойма 1, олтита пружинали планка 2 ва иккита махкамловчи козикчадан иборат. Марказлаштирувчини кувур 6 га урнатиш чегараловчи халка 4 ва иккита тутиб турувчи пона 3 ёрдамида амалга оширилади. Бундай марказлаштирувчи кудукнинг энг катта диаметридан тахминан 20% катта булиши зарур. Пружинани каттиклиги шундай булиши керакки, химоя тизмаларини ук текислиги кудук укидан хар кандай ён томонлардан таъсир этадиган кучлар натижасида узгармаслиги керак. Демак тизма кудук уки буйлаб жойлашиб колиши лозим.


Каттик марказлаштирувчи икки томони резьбали киска кувурдан иборат булиб, ташки юза кисмига бир нечта планка ук буйлаб ёки бурчак остида пайвандланган булади. Каттик марказлаштирувчини диаметри доимо кудук диаметридан 10% кичик булади.
72-расм. Пружинали марказлаштирувчи.

Марказлаштирувчиларни тизма буйлаб бир-биридан 20-25 метр масофада жойлаштириш максадга мувофикдир, агар кудукни зенит бурчаги 30 дан ошмаса, зенит бурчаги катта булган ораликларда марказлаштирувчиларни масофаси шундай хисобланадики, энг катта эгилиш ораликларида кудук диаметридан 4-5% юкори булмайдиган ораликларда жойлаштирилади.


Марказлаштирувчиларни имкони борича хар бир махсулдор катлам ёки сувли катламни ички ва остки копламасидан юкори ва пастига, ташки пакерлари, цементлаш муфталарини жойлашган ораликларида, зенит ва азимут бурчаклар катта булган ораликларда жойлаштириш максадга мувофикдир.
Кудукни диаметри катталашган ораликлардан ювувчи суюкликни тампонаж эритмаси билан тулик сикиб чикариш учун кудук диаметри катталашган чегара якинида тизмага турбилизаторларни жойлаштириш яхши самара беради. Турбилизатор суюклик окимини узгартириб гирдоб хосил килиши натижасида катта диаметрли халка оралигида суюкликни харакатланиши руй беради. Турбилизатор (73-расм) киска кувур булиб, ташки юзасига учта паррак пайвандланган, улар бир-биридан 1200 масофада 350 бурчак остида жойлашган. Химоя кувурига турбилизаторлар тутиб турувчи поналар ёрдамида бириктирилади. Турбилизаторлар орасидаги масофа 3 метрдан ошмаслиги лозим. Турбилизатор ва марказлаштирувчиларни жойлашиш урнини кавернометрия буйича аникланади.
73 –расм. Турбулизатор.
1.корпус; 2-паррак; 3-чукурча; 4 –пона.

Химоя тизмаларини тез тушириш жараёнида гидродинамик босим юкори булиб кетиши руй беради. Бу купинча тескари клапан мавжуд булган вактда кузатилади. Кудук деворларида босимни ошиб кетиши ювувчи суюкликни ютилишига, тескари клапанни ишдан чикишига ёки тизмани эзилиш- пичокланишига олиб келади. Шунинг учун тизмани тушириш тезлиги чегараланади (чекланган булади).


Хатто энг яхши шароитларда хам ишлатиш тизмаси учун хар бир тушириладиган кувурни уртача тезлиги 1 м/с дан юкори булмаслиги, оралик тизмалар учун -0,8м/с, кондуктор учун 0,5 м/с дан юкори булмаслиги таклиф килинади.
Тескари клапанли химоя тизмасини туширишда клапан тизма ичини суюклик билан тулдириш хусусиятига эга булса, тизма ичида ювувчи суюклик тулишини кузатиб туриш лозим, бунда кудукдан чикадиган суюклик хажми ва илмакдаги огирлик назорат килиб турилади. Агарда клапан ёпик булса ва уз-узини тулдириш кузатилмаса тизмага хар 200-400 метр кувур туширилиши билан (диаметрига боглик холда) даврий равишда суюклик тулдириб турилади.
Тизмани тулдириш вактида сикилиб колишни олдини олиш учун тизма харакатлантирилиб турилади. Ундан ташкари хар 500-800 метр кувур туширилиб булингандан кейин оралик ювишни амалга ошириш билан кудукда йигилиб колган шлам ва газли ювувчи суюклик урнига янги ювувчи суюклик юборилади.
Бургилаш муддати узок булган кудукларда ва оралик тизмасини кудук юзасидаги кисмини кучли емирилиши эхтимоли булса, юзадаги сунгги кувурларни 3-4 тасини калин деворли кувурлардан ташкил этиш керак.
Химоя тизмасини туширилиб булиши билан, тизмалар илмакка осилган холда булиши, кудук эса яхшилаб ювилиши лозим, бу вактда тизма кудук тубига тегиб турмаслиги керак.
Тизмаларни кисмларга ажратиб туширишни хусусиятлари. Куплаб химоя тизмалари бир мартада кудукка туширилади.Айрим холларда ута огир ёки ута узун тизмаларни икки ёки уч кисмга булиб, икки –уч марта кудукка туширилади. Куйидаги холларда шундай килинади:
- химоя тизмасини огирлиги бургилаш ускунасини юк кутариш кобилиятидан катта булса;
-химоя тизмасининг мустахкамлиги тизмалар тулик холатида чузилишга нисбатан мустахкамликка дош бера олмаса;
-кудук узок муддат ювилмаган вактида нефтгаз хосил булиш эхтимоли кутилса.
Агар тизмани мураккаблик руй бериши эхтимоли нуктаи-назаридан кисмларга булиб туширилиши лозим булса, унда остки кисмини узунлиги шундай танланадики, тизмани юкориги кисми мураккабликлар руй бериши мумкин булган ораликни копламасидан 200 метр юкорида булиши керак. Бошка холатларда хар бир кисмни узунлигини аниклаш тизмани мустахкамлигини ва бургилаш ускунасини юк кутарувчанлигини хисобга олган холда оширилади. Иложи борича хар доим туширилган кисмли тизмаларни сунгги кисми дастлабки туширилган химоя бошмогидан юкорида булиши, иккинчи кисм химоя тизмалари билан бириктириш осон кечади. Бунга имконият булмаса, туширилган тизмани юкори кисми кудук диаметри номинал ва яхши марказлашувчи ораликда булиши шарт.
Остки (урта) кисм бургилаш кувурлари ёрдамида туширилади. Шунинг учун хам химоя тизмаси сафига кушимча жихозлаш элементлари киритилади: бургилаш кувурлари билан остки (урта) кисмни бириктириш учун ажратувчи (разъединитель), иккита кисмни бир-бири билан бириктириш учун туташтирувчи кисм (стыковочный узел), айрим холларда кудукда остки (урта) кисмни муаллак ушлаб туриш учун мосламалар ишлатилади.
Ажратувчи элементни тузилиши 74-расмда курсатилган. У бургилаш кувурлари билан бирикадиган кулф резьбали корпус 1, химоя тизмаси 10 ни туширилган кисми билан бирикадиган богловчи 5, корпус 4 даги ювувчи тешикларни ёпувчи втулка 3 ва уни корпусда 4 да ушлаб турувчи калибрланган кесилувчи штифт 2, корпус 1 га котирилган богловчи 6 ва втулка 8 ни остки кисмида жойлашган секцияли ажратувчи тикин 9 дан иборат. Втулка 8 богловчи 6 га кесилувчи штифт 7 ёрдамида котирилган булади. Корпус 1 ва богловчи 5 бир-бири билан чап резьба ёрдамида котирилади.
Химоя тизмасининг остки (урта) кисми кудукка туширилади ва цементланади. Тампон эритмаси кудукка хайдалганидан кейин бургилаш кувурини ичига юкориги кисм секцияли ажратувчи тикини ташланади ва уни устидан босувчи суюклик хайдалади. Качонки юкориги кисм втулка 8 уриндигига келиб жойлашиши билан кувурлар ичида босим аста-секин ортади, штифт 7 кесилади ва секцияли тикин химоя тизмаси буйлаб пастга томон ЦКОД клапанига бориб жойлашгунича харакатланади (ёки ЦКОД клапан булмаса, тизманинг остки кисмида жойлашган махсус тухташ халкасига бориб жойлашади). Босувчи суюклик тугашидан олдин бургилаш кувури ичига дюралли ёки пласмасса шар ташланади. Шар бориб втулка 3 ни уриндигига жойлашганидан кейин бургилаш кувурлари ичида босим орта бошлайди, натижада штиф 2 кесилади, втулка богловчи 6 ни тропецияга таянади, ювувчи суюклик эса тешик 4 оркали халка оралигига чикади. Кудукни шу ткшиклар оркали остки кисмда цемент тоши хосил булишига кадар ювилади.Остки кисмни, цемент тоши кутариб туриш кобилиятига эга булганидан кейин бургилаш кувурлар унгга томон айлантирилиб, чап резьбали богловчи 5 дан ажратиб олинади. Юкорида келтирилган ва куплаб бошка ажратувчиларни камчилиги шундан иборатки, цементлаш ва кудукни ювиш жараёнида бургилаш тизмаисни айлантириш мумкин эмас.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling