Jadval protserrorlarida sohaga oid sonli ma’lumotlar bilan ishlash Microsoft EXCEL дастури қуйидаги қисмлардан иборат: - Дастур менюлари
- Ускуналар панели
- Ячейкалар
- Дастур саҳифалари (Лист1, Лист2 ...)
- Бу ерда ҳар бир дастур менюси ўз ичига мос ускуналар панелини олади. Ўз навбатида ускуналар панели матнга ишлов бериш учун ва ҳисоб китобларни амалга ошириш учун хизмат қилади.
- Microsoft EXCEL дастури бир нечта ячейкадан (катакчалардан) ташкил топган. Шунинг учун бу дастур электрон жадвалли дастур деб аталади. Ҳар бир ячейка ўз адресига эга. Масалан А1, А2 .... Е4, Е5 .... Р3 ва ҳакозо. Агар биз курсорни бирон бир ячейка устига олиб бориб сичқончанинг чап тугмасини бир марта босадиган бўлсак, шу ячейка рамкага олинади яни дастур шу ячейка билан ишлайди. Бунинг адресини билиш учун қайси устун ва қайси сатрда турганини аниқлаш кифоя. Масалан 3.2.2 – расм бўйича кўрсатилган ячейка адреси Д5 га тенг. Ўз навбатида EXCEL дастурида битта очилган ойнада бир нечта саҳифалар яратиш мумкин. Булар 3.2.2 – расмда кўрсатилган Саҳифалар (Лист) дир. Стандарт ҳолда у ерда 3 та саҳифа мавжуд бўлиб, ҳар бир саҳифа ўзининг ячейкаларига эга. Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажариш учун қулайлик туғдиради.
- Discovering Computers 536-540бетлар
Ускуналар панели билан танишиш. Ячейкаларга маълумот киритиш ва ишлов бериш - Microsoft EXCEL 2010 дастури қуйидаги менюлардан иборат:
- Файл
- Главная
- Вставка
- Разметка страницы
- Формуле
- Данные
- Рецензирование
- Вид
- Главная (бош) менюси – бу EXCEL дастури учун қисман асосий меню ҳисобланиб, бунда ячейкалар формати яни шрифт ўлчамлари, ранги, стили, жойлашган ўрни, киритилган матн қайси форматга тегишлилиги, фильтрлаш ва ҳакозолар амалга оширилди. EXCEL дастури главная менюси қуйидаги қисмлардан иборат:
- Буферли алмаштириш (Буфер обмена)
- Шрифт
- Текислаш (Выравнивание)
- Сон формати (Число)
- Стил (Стили)
- Ячейкалар (Ячейки)
- Тахрирлаш (Редактирование)
Do'stlaringiz bilan baham: |