Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 190.18 Kb.
bet20/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

XVI–XVIII АСРЛАРДА МЎҒУЛИСТОН. Янги даврга Мўғулистон ўзининг аввалги қудратини йўқотган, жанубий Сибирдан Буюк Хитой деворигача ҳамда Хинган тоғидан Тянь-Шань этакларигача бўлган катта ҳудудда жойлашган, бир-бири билан доимий урушаётган ҳудудлардан иборат тарқоқлик ҳолатда кириб келди. Аҳолининг асосий машғулоти чорвачилик бўлиб, об- ҳавонинг ноқулайлиги ва ернинг унумсизлиги сабабли деҳқончилик ривожланмаган эди. Давлат тепасида расман умуммўғул хони турарди. Хон ҳоки- миятининг белгиси бўлиб 1288 йилан 1380 йилгача Хитойда ҳукмронлик қилган Юань сулоласининг муҳри ҳисобланарди. XV аср охирида умуммўғул хони Даян-хон ўзини «Да Юань Да Кэхань» (Буюк Юань империясининг Буюк хони) деб эълон қилди ва бу билан шу сулоланинг вориси эканлигини яна бир бор таъкидлади. 1543 йили Даян-хон вафот этди. Бу ҳодиса Мўғулистоннинг сиёсий тарихида ўзига хос бурилиш нуқтаси бўлиб, шундан кейин мамлакатнинг таназзулга юз тутиш жараёни кучайди. Даян-хоннинг катта ўғиллари ҳукмронлик қилаётган Мўғулистоннинг жанубий қисми ажралиб чиқа бошлади. Бу ҳудудлар Хитой билан яқин алоқа ўрнатган эди. Мўғулистоннинг шимолий қисми ҳам ажралишга мойил бўлиб, бу ерлар Даян-хоннинг кичик ўғли Герсэндзэга қарашли ва Халха деб аталаётган эди. Маньчжурлар XVII аср ўрталарида, ҳали Хитойни эгаллаш- ларидан олдин Мўғулистоннинг жануби-шарқий қисмини босиб олишга ҳаракат қилдилар. Ҳокимият тепасида турган Лигданхон маньчжурларга қарши минлар билан иттифоқ тузди. Бироқ иттифоқчилар мағлубиятга учраганларидан сўнг, 1634 йили, маньчжурлар императори Абахай Жанубий Мўғулистоннинг хони деб эълон қилинди. Халха мустақиллигини сақлаб қолди ва бу ҳол маньчжурларни қаноатлантирмас эди. Халхаликлар эса маньчжурларнинг ҳужумидан сақланиш учун ойратлар билан иттифоқ тузди ҳамда Абахайга совға-саломлар юборди. Шундай қилиб XVII аср бошига келиб мўғул қабилалари жойлашган учта асосий ҳудудни ажратиш мумкин – Жанубий (Чахар),
Шимолий (Халха) ва Ғарбий (Ойрат). Ҳали Чингизхон зомонидаёқ Мўғулистонга кириб келган буддавийлик янада кенгроқ тарқалди. Буддавийликнинг турли йўналишларидан XVI аср ўрталарига келиб Мўғулистонга Тибетдан кириб келган ламаизм ҳукмрон дин сифатида ўрнатилди. 1578 йили Тибетнинг олий ламаси билан Жанубий Мўғулистон ҳукмдорлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Хитойга қарши ўзига хос тибет-мўғул иттифоқи шаклланди. Алтанхон Тибетнинг диний раҳбарини Далай-лама (Донишмандлик уммони) унвони билан сийлади. 1586 йили Алтанхоннинг чевараси Тибетнинг бош ламаси қилиб сайланди. Бу ламаизмни мўғул бошқарган биринчи ва ягона ҳолат эди. Тез орада Халха ҳукмдори Абатай ҳам ламаизмга ўтганлигини эълон қилди ва Мўғулистондаги дастлабки дацанлар (ламаизмда ибодатхона шундай аталади) қурилди. 1642 йили Тушету хоннинг ўғли Ундур Мўғулистон ҳудудидаги барча дацанларнинг бошлиғи этиб тайинланди. Ламаизм билан бирга мўғул маданияти ва ёзуви ривожланди. Дацанлар қошида мактаблар очилиб, маълумотли кишилар тайёрлаш ўчоғига айланди. Бошқа томондан, дацанлар ўз қаторига ҳар йили кўплаб эркакларни оларди ва бу ҳол Мўғулистоннинг иқтисодий ривожланишига салбий таъсир этмасдан қолмади. Жўнғор хонлигининг ташкил топиши. XVI аср охири – XVII аср бошларида Ғарбий Мўғилистонда алоҳида давлат вужудга келиб, Жўнғор хонлиги номини олди. Россия ва Хитойнинг манфаатлари кесишган ерда жойлашган бу давлат Марказий Осиёдаги халқаро муносабатларда муҳим роль ўйнади. Ноқулай қўшнилар қуршовида жойлашганлик Жўнғор хонлигининг иқтисодий ва ички сиёсий ҳолатига таъсир этмасдан қолмади. Мамлакатда аста-секин ҳукмронликни Чорос уруғи эгаллаб олди бир гуруҳ зодагонлар ўз қавмлари билан Жўнғордан кўчиб кетди- лар. Кўчиб кетганлардан бир гуруҳи кейинчалик қолмиқлар бўлиб шаклландилар ва Россияга тобеликни тан олдилар. Жўнғорда қолган мўғиллар 1635 йили Харахули вафотидан сўнг унинг ўғли Батур-хунтайжи бошчилигида маньчжурларга қарши бирлашдилар. Шу сана Жўнғор давлати ташкил топган вақт ҳисобланади. Жўнғор давлати ташкил топганлигидан норози бўлган бир қисм ойратлар Волга бўйига, Кўкинорга кўчиб кетдилар ҳамда мустақил ойратлар хонликларини ташкил қилдилар. Хитой ва маньчжурларга қарши кайфиятга қарамасдан ойратларнинг ташқи сиёсатидаги бош йўналиш Шарқий Туркистон бўлиб қолди. XVII аср 40-йилларидаЖўнғор хонлигиМўғулистоннингшарқий ҳудудларини Чалиш ва Турфондан бошлаб босиб ола бошлади. Кейин Кирия, Оқсув, Қашғар ҳудудларига бостириб кирди. Етти сувнинг шарқий қисмидан қирғиз ва қозоқларни сиқиб чиқарди. Ай- тиш мумкинки, бу пайтга келиб Цинлар Хитойининг кириб келишига қарши тура оладиган турк-мўғул этник бирлиги шаклланган эди. Маҳаллий ойрат аҳолисининг бир қисми ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтади, шаҳарлар қура бошлайди. Қонунлар тўплами – «Цааджин бичик» ишлаб чиқилди ва алоҳида ойрат ёзувини жорий қилишга ҳаракат қилинади. Бу ойратларни Цинлар таъсирига тушиб қолган ва Шарқий Туркистон халқлари билан яқинлашиб кетган бошқа мўғул уруғларидан анча узоқлашганлигидан далолат беради. 1690 йили цинлар билан жўнғорлар ўртасида бошланган уруш бутун XVIII аср биринчи ярмида давом этди. 1755 йили Амурсана бошчилигида кўтарилган қўзғолонни бостириш чоғида цинлар қўшини томонидан Жўнғор хонлигининг ўша пайтдаги ҳамма аҳолиси қириб ташланди. 1758 йили Жўнғор хонлиги тугатилди. Унинг ерлари Хитой империяси таркибига қўшиб олинди.
.

Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling