Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


- расм. Фароб-Боботоғ профили бўйича ер пўстининг кесими


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
Диссертация

4.2- расм. Фароб-Боботоғ профили бўйича ер пўстининг кесими. 
Тузувчи: А.М.Носиров (рангли вариант Бойтўраев К.Э.) 
1-Мохо устки чегараси (Помир-Ҳиндиқуш зонасидаги чуқур фокусли ер қимирлашлари годогрофи бўйича); 
2-Мохо чегараси (қайтган ва бош тўлқинлар годогрофи бўйича); 3-тезлик сатҳи; 4-алмашининш чегараси; 
5- седимент қавати; 6- ер ёриқлари. 


45 
Бойсун мегаантиклиналидаги ер пўстининг тузилиши Фороб-
Боботоғ профили билан тасвирланади (4.2-расм). Ушбу профил Бойсун 
мегаантиклинали жойлашган кенглик, ғарбий йўналишда Амударё 
ботиқлигидаги 
Бешкет 
ботиқлиги, 
шарқда 
эса 
Сурхондарё 
мегасинклинали билан кесишади. Профил бўйича “Земля” станцияси 
томонидан узлуксиз система ва муайян кузатишлар билан ГСЗ 
тадқиқотлар олиб борилган. Профил шимолий-ғарбий герцин кенглиги 
ва янги тектоник структураларнинг шимолий-шарқий кесишиш 
йўналиши бўйича ориентирланган. У Бойсун-Қорақум ўрта массиви 
атрофида жойлашган.
Бу ерда М чегара юзасининг ҳолати чуқур фокусли зилзилалар 
натижасида ҳосил бўлган қайтган, бош ва ўтувчи тўлқинларни таҳлил 
қилиш маълумотларига мос ҳолатда аниқланади. М чегаранинг юзаси 
жанубий – шарқий йўналишда 40 дан 46 км гача чўкади. Райондаги бу 
секин чўкиш Тянъ-Шаннинг шимолий эгри ер ёриғига келиб, кескин 
ўзгаради ва шарққа қараб 52 км чуқурликкача чўкади. Ер пўстидаги 
диққатга сазовор бошқа барча сейсмик чегаралар бу ердаги 7,0 км/с 
даражадаги тезлик билан мос келувчи “базалтли” қатлам юзасидан 
бошланади, улар М чегаранинг юзаси билан мувофиқ ҳолда ётмайди, 
Бойсун 
мегаантиклинали 
томон 
кўтарилади 
ва 
Сурхондарё 
мегасинклинали остига қараб яна чўкади.
Шунга ўхшаш ҳолда, Фароб-Боботоғ профили бўйича сейсмик 
кесимлар шуни кўрсатадики, бу кесимларда Тянъ-Шаннинг шимолий 
эгри ер ёриғида М чегаранинг юзаси чўкади ва бирлашган 
пўстларнинг қалинлашиши аниқ кузатилади. Бойсун мегаантиклинали 
остидаги пўстнинг туб қалинлашиши “базалт” қатламининг қуйи 
қисми ҳисобига амалга ошади. Шундай экан, ер пўстининг бу 
ҳусусиятини ривожланишнинг фақат геосинклинал этапи билан 
боғлаш керак эмас, қисман Жанубий Тянъ-Шан геосинклинал 


46 
системаси билан боғлиқ дейиш мумкин. Модомики шундай экан, 
неотектоник тоғ қурилмаларининг ўрта массиви ер пўстида 
“базалтли” кенгайишни кўрсатади. Ер пўстининг бу кенгайишини 
янги орогеник жараён (процесс) деб ҳисоблаш лозим.
Мегасинклиналлар системаси ГСЗ профили кенглиги билан 
кўндаланг кесишган (Н.К.Булин). Бу метод билан майдонли 
тадқиқотлар Сурхондарё мегасинклиналида олиб борилган (В.А. Пак 
ва бошқ.). М нинг юзаси релифи асосан зилзила ўчоғи (19) яқинидаги 
бош тўлқинларни қайд этилиши бўйича аниқланган. Санаб ўтилган 
барча маълумотларда диққатга сазовор ўхшашликлар учрайди. Вахши 
– Кофирнигон мегаантиклиналига мос келувчи мегасинклинал 
системаларнинг марказий қисмида ер пўсти қалинлигининг пасайиши 
аниқ кузатилади. М нинг юзаси бу ерда 35-38 км чуқурликда 
жойлашган. Сурхондарёда М нинг юзаси 40-45 км чуқурликда ётади 
ҳамда Жанубий Тянъ-Шан ва Помир тоғ қурилмалари остига кўпроқ 
чўкади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling