Касса муомулалари хисоби


II. Корхона кассасини кайта руйхат килиш тартиби


Download 121.36 Kb.
bet2/5
Sana16.06.2023
Hajmi121.36 Kb.
#1500377
1   2   3   4   5
Bog'liq
Касса муомулалари хисоби

II. Корхона кассасини кайта руйхат килиш тартиби.
Касса муомалаларини аудит килишни, кассадаги нақд пул ва каътий ҳисобдаги бланкаларни, кимматбахо когозларни куккисдан кайта руйхат килишдан бошланиши лозим. Кайта руйхат килиш корхона бош ҳисобчиси ва кассири иштирокида ўтказилиши керак. Кайта руйхат килиш олдидан аудитор узи иштирокида кассирдан кайта руйхат килинаётган санага касса ҳисоботини тузишни ва касса китобида пул маблағлари колдигини чикаришни талаб килиши хамда кассирдан пул маблағлари кирими ва чикими буйича хамма ҳужжатлар касса ҳисоботига кушилганлиги тўғрисида тилхат олиши шарт.
Кассадаги векселлар, акциялар, хар хил маркалар, санаторий ва дам олиш уйларининг пули туланган йулланмалари нақд пул сифатида эмас, балки пул ҳужжатлари сифатида ҳисобга олинади.
Аудитор касса ҳисоботларининг ва касса колдигининг тўғрилигини текшириши шарт. Пулнинг колдиги ойнинг биринчи санасидан шу кунгача кирим ва чиким ордерларини кайд этиш дафтари билан касса ҳисоботига илова килинган касса ордерлари солиштирилади. Агар кандайдир фарканикланганда, албатта сабабини аниклаши зарур. Касса ҳисоботини текшириб чиккандан сунг, аудиторга ҳисобот ва унга илова килинган кирим ва чиким ордерларига келгусида касса ҳисоботида хеч кандай тузатиш киритишга имкон бермаслиги учун кайд белгиси куйиш тавсия этилади. Текширилган ва кайд белгиси куйилган касса ҳисоботи 50-"Касса" счетида колдик чикариш учун бухгалтерияга берилади. Шундан сунг, пул ва бошқа моддий кийматликларни кайта руйхат килиш бошланади. Агар корхонада бир неча касса булса, улар мухрланиб, бош кассадан кайта руйхат килиш ўтказилади. Пулларни аудитор иштирокида кассир санайди.
Касса ёпилмаган касса ҳужжатлари (тулов кайдномалари, почта пул ўтказмалари, ота-оналардан болалари мактабгача тарбия муаасасаларида тарбияланаётгани учун йигимлар кайдномаси) булса, кирим ва берилган пулни санаб чикиши зарур. Охирги колдикни аниклашда кирим суммасини колдикка кушиб, чиким суммасини айириб куриши керак. Кассада кирим ордери билан расмийлаштирлмаган нақд пул ортикча пул сифатида белгиланган тартибда кирим килинади ва кирим ордери нусхаси далолатномага илова килинади. Белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳужжатлардаги сумма камомад сифатида ҳисобга олинади.
Кассадаги нақд пул ва бошқа кийматли когозлар кассани кайта руйхат килиш далолатномалари тузилади. Далолатнома охирида кассир ундаги пул маблағлари суммаси, ҳужжатлар ва бошқа кийматликлар унинг жавобгарлигига утганлиги тўғрисида ёзув ёзиб бериши керак. Агар кассада ортикча ёки камомад аникланганда, кассадан пул олинганлиги хакида вактинча тилхатлар чикканда аудитор кассирдан тушунтириш хати олиши шарт.
Камомад суммаси кассир ҳисоботига ёзилиб, текшириш вактида ундирилиши лозим. Бунда куйидагича бухгалтерия ёзувлари ёзиб куйилади:
Дт-84 Кт-50 бир вактнинг узида,
Дт-73 Кт-84
Камомад жавобгар шахсдан ундирилганда кассага кирим ордери билан расмийлаштирилиб, куйидагича:
Дт-50 Кт-73
Кассада ортикча чиккан пул шу захоти киримга олиниши шарт. Натижада ундирилган камомад ва ортикча сумма киримга олинганда касса кирим ордерининг нусхаси далолатномага илова килинади. Кассани кайта руйхат килишнинг оралик далолатномаси 3 нусхада тузилади. 1-нусхаси аудиторда, 2-нусхаси бухгалтерияда ва 3-нусхаси кассирда колади. Кирим ва чиким ордерларида сана ва ракамлар курсатилиши шарт.
Аудитор бундан ташкари корхона кассасидаги пул ва бошқа кийматли когозларнинг сакланишинини таъминланганлиги чоралари, кассанинг кай даражада мустахкамлигига, унинг темир эшик ва деразаларига метал панжаралар урнатилганлигини, кассадан иш хаки берилаётган вакда кушимча хавфсизлик чоралари курилганлиги, банкка пул топширишда ва у ердан пул келтиришда эхтиёт чоралари курилишига эътибор берилишини текширади.
Текшириш давомида пул маблағлари сакланиши таъминлаш щартларига канчалик риоя килинаётганлиги, кассирнинг шахсий ҳужжатлари йигма жилдида К-9 сон шакл буйича моддий жавобгарлик тўғрисидаги мажбурияти бор-йуклиги, касса жойлашган хона бошқа хоналардан ажратилган-ажратилмаганлигини, ёвуз ниятлиларнинг дераза, девор, пол ва шифт оркали киришлари имкони бор-йуклиги, касса хонасига бегона шахслар куйилиш-куйилмаслиги, барча пуллар ва пул ҳужжатлари ёнмайдиган шкафлар иш куни охирида мухрланиши, касса биноси тилхат билан куриклашга топширилиши, банкдан келтиришда ва банкка топширишда пул маблағлари сакланиши кандай таъминланиши, касса дафтарларини юритиш кодаларига амал килиниши, кассир ҳисоботлари уз вактида ёзилиши ва бухгалтерияга топширилиши, ёнмайдиган шкафлар ва касса эшиги кулфларининг калитлари нусхалари каерда сакланиши, кассани тусатдан тафтиш килиш хар ойда ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномаларнинг мавжудлиги ва бошқаларни аниклайди.
Касса операцияларини текшириш ва пул маблағларини тулик ва уз вактида кирим килиниши тушумнинг банк муассасаларига тулик ва уз вактида топширилиши касса ҳужжатларини расмийлаштиришнинг аналитик ва синтетик ҳисоби, банкдан олинган нақд пуллардан максадли фойдаланиш, иш хаки, мукофот, нафакалар тулаш учун банкдан олинган, аммо фойдаланмаган пул маблағларининг банкка уз вактида ва тулик кайтарилиши, шунингдек, бошқа тушумлар буйича суммаларнинг банкка топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларда акс эттирилганлигини текшириш зарур.
Шунингдек, корхона рахбари ва кассир уртасида моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилганлиги ва бунга ишонч хосил килиш учун бу ҳужжатлар билан тулик танишиб чикилади.

Download 121.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling