Кўчмас мулк объектлари кадастрлари турлари


Download 26.96 Kb.
bet8/12
Sana29.01.2023
Hajmi26.96 Kb.
#1138341
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1-4

Турар жой биносидоимий типдаги, доимий хизмат муддатига мўлжалланган уй-жой.
Уй-жойнинг қаватлари:
Мансарда қавати (мансарда) – чердак маконида жойлаштириладиган қават, бунда деворнинг том нишабининг тагигача бўлган баландлиги камида 1,6 м бўлиши лозим.
Ер усти қавати – хоналари полининг сатҳи ер сатҳининг режавий белгисидан паст бўлмаган қават.
Ертўла қавати – хоналари полининг сатҳи ер сатҳининг режавий белгисидан хона баландлигининг ярмидан ортиқ миқдорда паст бўлган қават.
Техник қават – муҳандислик жиҳозларини жойлаштириш ва коммуникацияларни ўтказиш учун мўлжалланган қават; бинонинг пастки (техник пол ости), юқори (техник чердак) ёки ўрта қисмида жойлашиши мумкин.
Цоколь қавати – хоналари полининг сатҳи ер сатҳининг режавий белгисидан хоналар баландлигининг ярмидан ортиқ бўлмаган миқдорда паст бўлган қават.
Уй-жойнинг қаватлари сони ер усти қаватларининг сони бўйича белгиланиши керак.
Бинонинг ер усти қисмидаги қаватлари сонини белгилашда қаватлар сонига барча ер усти қаватлари, шу жумладан техник, мансарда қаватлари, агар қопламасининг тепаси ер сатҳининг режавий белгисидан камида 2 м баланд бўлса, цоколь қавати ҳам қўшилади.
Турар жой бўлмаган бино – ишлаб чиқариш, савдо, маданий-маърифий, даволаш-санитар, коммунал-маиший, маъмурий ва бошқа (доимий яшашдан ташқари) мақсадлар учун мўлжалланган бино.
Ер участкасида бинолар асосий ва хизматчи биноларига бўлинади.
Ер участкасидаги бошқа бинолар ичида қурилишининг мукаммаллиги, меъморий белгилари ва ўзининг вазифаси бўйича устун бўлган бино асосий бино деб аталади. Битта ер участкасида битта ёки ундан ортиқ асосий бинолар бўлиши мумкин.
Ер участкасида асосий бинога нисбатан иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлган иморат хизматчи бино деб аталади. Хизматчи бинолар аксарият ҳолларда нокапитал типда бўлади ва техник инвентаризациялашда уларнинг ички хона-жойлари ўлчанмайди ҳамда ҳисобга олинмайди.
Хизматчи бинолар қаторига саройлар, гаражлар (индивидуал фойдаланишдаги), бостирмалар, ҳовлидаги ертўлалар ва ҳ.к.лар киради.



Download 26.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling