Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Иш ва дам олиш режими


Download 493.62 Kb.
bet209/232
Sana19.09.2023
Hajmi493.62 Kb.
#1681485
TuriКодекс
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   232
Bog'liq
Мехнат Кодекси 2023

516-модда. Иш ва дам олиш режими
Иш режими, дам олиш кунларини ва йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Бунда иш ҳафтасининг давомийлиги ушбу Кодексда белгиланганидан кўпроқ, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги эса қисқароқ бўлиши мумкин эмас.
Уй хўжалигида яшовчи уй ишчиларини ҳар кунлик ёки ҳар ҳафталик дам олиш ёхуд йиллик меҳнат таътиллари даврида уй хўжалигида ёки уй хўжалиги аъзолари билан қолишга мажбурлаш тақиқланади.
517-модда. Иш берувчи бўлган жисмоний шахс томонидан уй ишчисининг меҳнат шартларини ўзгартириш
Ушбу Кодекс 137-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда иш берувчи бўлган жисмоний шахс уй ишчисининг тарафлар томонидан меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисида ходимни камида ўн тўрт календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши шарт.
518-модда. Уй ишчилари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш
Уй ишчиси меҳнат шартномасини иш берувчи бўлган жисмоний шахсни етти календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда, ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш муддати уй ишчиси ва иш берувчи бўлган жисмоний шахс ўртасидаги келишувга кўра қисқартирилиши мумкин.
Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, иш берувчи бўлган жисмоний шахс меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар бўйича уй ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.
Уй ишчиси билан тузилган меҳнат шартномасида содир этилганлиги учун меҳнат шартномасини ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандига мувофиқ бекор қилишга йўл қўйиладиган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати назарда тутилиши мумкин.
Уй ишчиси билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи бўлган жисмоний шахс вафот этганлиги муносабати билан бекор қилинади. Иш берувчи бўлган жисмоний шахснинг вафотидан кейинги кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.
Иш берувчи бўлган жисмоний шахс вафот этганлиги муносабати билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги билан боғлиқ бўлган барча тўловлар иш берувчи бўлган жисмоний шахснинг меросхўрларига регресс тартибида талаблар юборишга ҳақли бўлган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг ҳисобидан амалга оширилади.
Уй ишчисини меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатлари, шунингдек меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақасини ҳамда бошқа компенсация тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари меҳнат шартномасида белгиланади, агар улар белгиланмаган бўлса, ходимларга ушбу Кодекс ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган умумий кафолатлар татбиқ этилади.
Иш берувчи бўлган жисмоний шахс уй ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилганда меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда иш берувчи бўлган жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Download 493.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling