Коллодий мембрана орқали вужудга келадиган потенциаллар фарқИ


Download 154.5 Kb.
bet2/2
Sana24.12.2022
Hajmi154.5 Kb.
#1054490
1   2
Bog'liq
17. Koloid menbrana

I-лаборатория иши.
Коллодий мембранасида келиб чиқадиган потенциаллар
фарқини ўлчаш
Иш учун зарур воситалар: милливольтметр (рН-340), электродлар системаси учун мўлжалланган штатив, хлорланган кумуш. электродлари, 200 мл ҳажмга мўлжалланган кимёвий стакан, ўша стаканга мос келадиган резина пробка, кичик шиша воронка, П ва Г шаклли агарли сифончалар, аптека коллодийси, желатиннинг 5/1000н хлорид кислотадаги II ли эритмаси, калий хлориднинг 5/10000н эритмаси.
Ўлчов қурилмаси 9-расмда кўрсатилгандек қилиб йиғилади. Унинг муҳим қисми коллодий қопча бўлиб, уни тайёрлаш усули иловада келтирилган. Коллодий қопчани ёпишга мўлжалланган резина пробкадаги тешикка воронка жойлаштирилади ва шу ҳолатда пробка қопча оғзига киритилиб, устидан ип билан боғланади. Сўнгра қопчага воронка орқали желатиннинг 5/1000 н хлорид кислотада тайёрланган I % ли эритмаси қўйилади ва қопча катта стаканнинг пробкасидаги тешик орқали унга кўйиб қўйилган калий хлориднинг 5/10000 н эритмасига туширилади. Воронка бандида туриб қолган ҳаво пуфакчалари ҳайдаб чиқарилиб, уларнинг ўрни желатин эритмаси билан тўлдирилади ва Г шаклдаги агарли сифонча орқали коллодий қопча ичидаги эритма контакт стаканлардаги эритмаларнинг бирига уланади. П- шаклдаги агарли сифон воситасида эса, киллодий қопча туширилган стакандаги калий хлорид эритмаси контакт эритмаларнинг иккинчиси билан уланади.
Э лектроддарнинг қутб белгилари аниқланиб, уларга амал қилган ҳолда, барвақт электр тармоғига улаб қўйилган милливольтметрга уланади ва дастлабки ўлчов ишлари бажарилади. Ўлчов ҳар 10 минутда такрорланиб, 60 минут давом этирилади ва қайд этилган потенциаллар катталиги ёзиб борилади. Сўнгра системанинг потенциали унда осмотик мувозанат тикланганидан кейин ўлчаб олинади. Бунинг учун система бир сутка давомида ўз жойида қолдириладида потенциаллар фарқи яна уч марта 5-10 минут интервал билан ўлчаб олинади.

9-расм. Коллодий мембранасида вужудга келадаиган потенциаллар фарқини ўлчашга мўлжалланган мосламанинг чазмаси:


1-коллодий қопча, 2-кичик пробка, 3-воронка, 4-катта пробка, 5-калий хлорид эритмаси қуйилган стакан, 6-Г шаклли агарли сифонча, 7- П шаклли агарли сифонча, 8-контакт стаканлари, 9-хлорланган кумуш электродлар.
4-жадвал
Тажриба маълумотлари қуйидаги жадвалга кўчирилади:

Ўлчов бошланганядан кейин ўтган вақт, мин.

Потенциаллар фарқи мВ



Эслатма, Система сутка давомида қолдирилганда, ундаги суюқлик буғланишининг олдини олиш мақсадида, у шиша қалпоқ билан ёпиб кўйилиши шарт. Бунда системадаги агарли сифончалар албатта олиб қўйилади.
Download 154.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling