Компьютер тўрлари


Компьютер тўрлари хақида базавий маълумотлар


Download 123 Kb.
bet2/7
Sana16.06.2023
Hajmi123 Kb.
#1506480
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kamputer turlari

Компьютер тўрлари хақида базавий маълумотлар.
Тармоқнинг имконияти унинг фойдаланувчига кўрсатадиган хизмати билан ўлчанади. Тармоқнинг xар бир хизмат тури xамда унга кириш учун дастурий таъминоти ишлаб чиқилади. Тармоқда ишлаш учун белгиланган дастур бир вақтда кўплаб фойдаланувчилар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиши керак. Xозирда шундай дастурий таъминот тузишнинг икки хил асосий тамойили жорий этилган.
Биринчи тамойилда тармоқнинг дастурлаштирилган таъминоти кўпгина фойдаланувчиларга xамма кириши мумкин бўлган тармоқнинг бош компьютери ресурсларини такдим этишга мўлжалланган. У файл - сервер деб юритилади. Бош компьютернинг асосий ресурси файллар бўлгани учун у шу номни олган. Бу дастурли модуллар ёки маълумотларга эга файллар бўлиши мумкин Файл-сервер-бу сервернинг энг умумий тури. шуниси қизиқки файл-сервернинг диск сиғими одатдаги компютерлардан кўп бўлиши керак, чунки унда кўпгина компютерлар фойдаланилади.
Тармоқларда бир қанча файл серверлар бўлиши мумкин. Тармоқлардан фодаланувчиларнинг биргаликда фойдаланишга такдим этилган файл сарвернинг бошқа тур сарверларни санаб ўтиш мумкин. Масалан, принтер, модем, максимал алоқа учун қурилма. Файл - сервер ресурсларини бошқарувчи ва кўпгина тармоқ фойдаланувчилари учун рухсат берувчи дастурий тармоқ таъминоти тармоқнинг операцион тизими деб аталади. Унинг асосий қисми файл-сервердан жойлашади; ишчи станцияда фақат ресурс ва файл - сервер орасидан мурожаат килиннадиган дастурлар оралигидаги интерфейс ролини бажарувчи унча катта бўлмаган қобиқ жойлаштирилади.
Ушбу тамойил доирасида ишлашга мўлжаллаган дастур тизимлари фойдаланувчига файл-сервердан фойдаланиш имконини беради. Қоида бўйича ушбу дастурли тизимлар файлли сервердан сақланиши ва барча фойдаланувчилар томонидан бир вақтда фойдаланаиши мумкин. Лекин бу дастурларнинг модулларини бажариш учун зарур бўлганда фойдаланувчи компьютерига, яoни ишчи станцияга ўтказилади ва керакли ишни бажаради. Бунда барча маълумотларни қайта ишлаш (агар улар умумий ресурс бўлса ва файлли серверда сақланаетган бўлса xам) фойдаланувчининг компьютерида амалга оширилади. Шубхасиз, бунинг учун маълумотлар сақланган файллар фойдаланувчининг компьютерига кўчирилиши керак.
Иккинчи тамойил "клиент-сервер" архитектура деб аталади. Унинг дастурий таъминоти ресурслардан жамоа бўлиб фойдаланишгаги на мўлжаллаб қолмай, уларнинг қайта ишлаш ва фойдаланувчи талабига кура ресурсларни жойлаштиришга мўлжалланган. "Клиент - сервер" архитектуралар дастур тизими иккита бўлинмадан иборат: сервернинг дастурли таъминоти ва фойдаланувчи - мижознинг дастурли таъминоти. Бу тизимлар иши қуйидагича ташкил қилинади: мижоз-дастурлар фойдаланувчининг компьютерида бажарилади ва умумий кириш компьютерида ишлайдиган дастур-серверга сўров жўнатилади. Маълумотларнинг асосий қисмини қайта ишлаш кучли сервер томонидан амaлга оширилади, фойдаланувчи компьютерга фақат бажарилган сўров натижалари юборилади. Маълумотлар баъзаси серверлари катта xажмдаги маълумотлар (бир неча 10 Гигобайт ва ундан кўп) билан ишлашга мўлжалланган ва кўп сонли фойдаланувчилар юқори унумли ишлашни, ишонч ва химояланганлигини таъминлайди. Глобал тармоқлари иловаларида клиент- сервер архитектураси (маълум маoнода) асосий саналади. Катта матнли сахифаларни сақлаш ва қайта ишлашни таъминловчи машхур Web - серверлар, FTD серверлар, электронлар почта серверлари ва бошқалар маълум. Санаб ўтилган хизмат турларининг мижоз дастурлари ушбу серверлар томонидан хизмат олиш ва улардан жавоб олиш учун сураш имкониятини беради.
Тақсимланадиган ресурсга эга xар қандай компьютер тармоғи сервер деб юритилиши мумкин. Чунки бошқа компьютерларни фойдаланишга рухсат бўлган бўлими учун модемли компьютер ёки коммуникацияли сервердир.
Шахсий компьютерларни локал тармоғи кенг тарқалган. Дунёда шахсий шу тармоқларда ишлайди. Локал тармоқлар бир-биридан узоқ бўлмаган масофада жойлашган компьютерларни боғлаб туради. Одатда улар бир ёки бирнеча якин жойлашган корхона, муассаса ва офислар компьютерлари бирлаштиради. Локал тармоқларнинг асосий фарқланув чи хусусияти барча учун ягона компьютерларнинг маълумот узатиш тезкор канали ва коммуникация асбоб ускуналарида хатоли юзага келиш эхтимолининг деярли йуклиги.



Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling