Маъруза №13 Мавзу: Металларни босим билан ишлаш асослари (мби)


МБИ машинасозлик жараёнлари


Download 1.61 Mb.
bet4/9
Sana07.05.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1438384
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза №13

МБИ машинасозлик жараёнлари
Ажратиш жараёнлари
Ажратиш деганда ҳомашёни бир қисмини иккинчи қисмидан эластик-пластик силжиш натижасида ажратиш жараёнлари тушинилади. Бу жараёнларни қўллаш соҳаси – чивиқ, профил, труба ва лист ярим махсулотларини детал тайёрлаш учун заготовкаларга бичиш.
Детал ва заготовкаларни ишлаб чиқишда, ҳамда ясси ва ҳажмий лист деталларида тешик ва қирқим (вырез)хосил қилиш учун қуйидаги ажратиш жараёнлари қўлланилади:

  1. қирқиш (қайчиларда қирқиш, пресс-қайчиларда қирқиш; чивиқ, профил, труба ва лист ярим махсулотларни тайёрлашда қўлланилади);

2) резина, суюқлик ва куч майдони ёрдамида штамплаб-қирқиш;
3) бикир штампларда штамплаб – ойиб тушириш ва бошқалар.
Ушбу жараёнларда бўлиб ўтадиган пластик деформация мазмунини акс эттирувчи жараён, бу қирқиш.
Қирқиш
Қирқиш жараёнини мазмуни заготовкани бир қисмини иккинчи қисмидан ташқи кучлар хосил қилувчи интенсив уринма кучланишлар таъсирида ажратиш. Қирқиш жараёнини қуйидаги турлари мавжуд:
Гильотина қайчиларида қирқиш (расм 4.) .

  1. Эластик босқичи, бунда:

σns,
бу ерда σs- материални оқувчанлик чегараси, Па; σn – заготовка ва деформацияловчи асбоб контакт зонасидаги таъсир этувчи нормал контакт кучланиш.



Расм. 4 . Бикир қайчилар билан қирқишжараёнини схемаси

2. Пластик сиқиш босқичи, бунда:


σсрns,
бу ерда σср – қиқимдаги кучланиш, Па.
Қайчини ботирилиш чуқурлиги (0,2-0,25)S0 , бу ерда S0- қирқилаётган ҳомашёни қалинлиги.
3. Парчаланиш босқичи (скалывания), бунда:
σn ≥ σср
Ҳомашёни бикир қайчилар билан қирқиш жараёни деформацияланиш зонасида эгувчи момент таъсирида бўлиб ўтади:
М=Р(а+z),
Бу ерда а=(1,5...2)z, z – қайчини кесувчи қирралари (тиғлари) орасидаги тирқиш (зазор), мм.
Деформациялаш зонасида кенгайтирувчи куч ҳам таъсир этади:

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling