Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet44/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

21. Янги Каледония области. Бу област хам майдон жихатидан кичик ҳудудни ўз ичига олади. Асосан бунга Янги Каледония ороли ва унинг атрофидаги бир неча ороллар киради. Эндемизмга жуда бой. Ўсимликларнинг олтита оиласи 130 дан ортиқ авлод ва минглаб эндем турлар бор.
3. Неотропик ўсимликлар ҳукмронлигиБу ҳукмронлик ҳудудига Флорида ярим оролининг жанубий қисмлари, Мексика қирғоқлари, Марказий Америка, Антил ороллари ҳамда экваториал Американинг катта қисмидаги бир қанча мамлакатлар ҳудудлари киради. Бу ҳукмронлик ҳудуди хилма-хил иқлим шароитига эга бўлганлиги туфайли ўзига хос ўсимлик дунёсига эга ва флорага жуда бой. Бу хукмронликда 28 та оила эндем хисобланади. Бу ҳукмронлик қуйидаги 5 та областларга бўлинади.
22 (1). Карип области - бу областга Флорида ярим оролининг тропик қисми, Кичик Антиль, Галапагос, Багам, Бермуд ороллари киради. Карип области ҳудуди бир қанча ороллар бўлганлиги сабабли уларда эндемизм кучли, яъни бу областда 2 та оила 500 дан ортиқ авлод, 100 лаб турлар эндем ҳисобланади.
23 (2). Гивиан тоғлари области - бу область майдони унча катта эмас, лекин Гвиан ясси тоғларида жуда қадимги архио ўсимликлар кўплаб учрайди ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Яъни бу областда яшайдиган 8000 тур ўсимликнинг 4000 дан ортиғи эндемик турлар ҳисобланади. Бу ясси тоғларнинг юқори қисмларидаги айрим воҳаларда эндемизм 97 фоизгача боради. Эндем оила фақат битта холос.
24 (3). Амазонка области - бу область ҳудудига Амазонканиг барча ирмоқлари билан бирга бўлган ҳавзаси киради. Територияси катта ва ўзига хос ўсимликлар дунёсига бой 1 та оила 500 дан ортиқ авлод ва 3000 дан ортиқ тур эмдем хисобланади. Бу област ҳудудида тропик ёмғирли ўрмонларнинг жуда катта майдони мавжуд. Бундай ўрмонлар ер шарининг бошқа майдонида унчалик катта яхлит майдонда учрамайди.
25 (4). Бразилия области. Бунга Бразилия Ясси тоғлиги, Атлантика океани қирғоғидаги бир неча майда ороллар киради. Бу област ҳудудида эндем оила йўк. 400 дан ортиқ авлод ва 100 лаб турлар эндем хисобланади.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling