Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Шимолий ярим шар ўрмонлари минтақаси
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрмон зонасида
Шимолий ярим шар ўрмонлари минтақаси. Шимолий ярим шарда катта майдонларни ишғол этувчи ўрмонзорлар ўрмон зонасини ташкил этади. Бу зонанинг жанубий ва шимолий чегараларида иклим ва тупроқ шароити, шунингдек, ўсимликлар оллами бир-биридан кескин фарқ килади. Шунга кўра бу зона ўсимликлари, одатда учта кичик зонага: нинабаргли (доим яшил), аралаш ва баргли (ёзда яшил) ўрмонларга бўлиб ўрганилади.
Ўрмон асосан мезофилл (ўртача намликда ўсувчи) дарахтлар, буталар ва ўт ўсимликларидан ташкил топган махсус ўсимликлар жамоасидан иборат. Ўрмон зонаси Евросиёда кўзга яққол ташланиб туради. Шимолий Америкада эса унинг чегараси меридиан буйлаб эгри чизиқ ҳосил қилади. Ўрмон зонасида ўсувчи ўсимликлар учун шароит анча ноқулай бўлсада, лекин Шимолий қутб зонаси ўсимликларининг хаёт шароитларига нисбатан бирмунча яхши. Ўрмон зонаси фақат МДҲ (ҳудудида 11,160 минг км2 ни ёки унинг умумий ҳудудининг 52,5% ини ташкил килади. ёзнинг иликлиги, қишнинг совуқ ва узоц давом этиши, цалин қор копламининг узок, туриши, тупрогининг нордон подзол-чимли ва ботқоқ тупроқлардан ташкил топганлиги, буғланишнинг ёғин миқдорига кўра кам бўлиши, шунингдек ўсимлик оламининг асосан дарахтлардан ташкил топганлиги зона учун харак-терли белгилардан ҳисобланади. Ўрмон зонасида арктик хаво массаси илик, денгиз хавоси ҳамда ўртача кенгликдаги континентал ҳаво билан алмашиниб туради. МДҲ ҳудудидаги Ўрмонларнинг жанубий чегараси Львов-Курск - Калуга, Ока дарёси буйлаб Рязань ва Горький, К, озон шах. арлари орқали Вятка, Кама ва Оқ дарёлари бўйлаб Уфагача боради. Унинг чегараси Урал тоғидан бошланиб жанубироққа бурилади, яъни Тагил — Нарбит — Тюмень — Томскнинг жануброғидан ўтиб Олтой тоғи этакларига бориб туташади. Ғарбий ва Ўрта Сибирь ерларида 46—50°лар буйлаб, Узоқ Шаркда шимолий кенгликнинг 42° ни уз ичига олади. Шундай қилиб, МДҲ ҳудудидаги урмон зонасининг кенглиги (эни) Ғарбий Сибирда 600 км ни ташкил этса, Байкал кўли атрофида 2300 км ни ташкил этади. Зонанинг деярли кўпчилик қисми текисликдан иборат бўлиб, Ўрта Сибирда бир оз тепаликлар бор. Шарқий Сибирь ва Узоқ Шарқда эса тоғли рельефлар асосий қисмини ташкил этади. Ёғингарчилик 300 мм дан (Ғарбий Сибирда) 700 мм гача (МДҲнинг Европа қисмида), Узоқ Шарқда эса 1000 мм ни ташкил қилади. Буғланишнинг йиллик ўртача миқдори 350 мм ни, тайга ўрмонларида 500 мм ни, аралаш ўрмонларда эса 600—800 м ни ташкил этади. Ёғингарчиликнинг буғланишга нисбатан кўплиги, тупроқнинг доим нам холда бўлиши баъзи жойларнинг ботқоқланишига сабаб бўлади. Ўрмон зонасининг асосий ўсимлик типлари ва уларнинг ҳаёт шароитлари билан яхшироқ танишиш учун кичик зоналар бўйича МДҲ ҳудуди мисолида кўриб чиқиш максадга мувофиқдир. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling