Мавзу 3 Травматик шок. Узоқ эзилиш синдром. Эвакуация


УМБСни тиббий кўчириш босқичларида даволаш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana07.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1243917
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу-3 Теоритик қисм

 
УМБСни тиббий кўчириш босқичларида даволаш 
Биринчи тиббий ёрдам. Жабрланганни босилишдан бўшатишдан олдин соғ тўқима 
чегарасидан проксималроқ соҳадан жгут қўйиш, бўшатиб бўлгандан кейин эса шу соғ 
тўқималарни бинт билан сиқиб боғлаш керак. Бу шишни камайтиради ва эзилган 
тўқималардаги парчаланув маҳсулотларини сўрилиб кетишига ёрдам беради. Кейин 
жгутни ечиш ва гиперкалийемия, тўқималарни гипоксияга сезувчанлигини камайтириш 
мақсадида совуқ, (муз, қор, сув) қўллаш керак. Кейин қўл-оёқлар иммобилизацияси, оғриқ 
қолдирувчилар, антибиотиклар қилиш керак. 
 


Врачгача ёрдам. Биринчи тиббий ёрдам ҳажми кенгайтирилади. Агар қўл ёки оёқлар 
сиқиб боғланмаган бўлса боғланади ва совутиш чоралари қўлланади, юрак-қон томир ва 
оғриқсизлантирувчи воситалар қилинади.Ишқорли эритмалар ичишга берилади. Биринчи 
врачлик ёрдамига тезликда кўчирилади. 
 
Биринчи врачлик ёрдами (БрТП). Саралаш вақтида 2 гуруҳ УМБСдан жабрланганлар 
ажратилади: 
I гуруҳ - УМБСнинг енгил ва ўрта даражалари билан жабрланганлар. Тиббий ёрдам 
саралаш майдонида кўрсатилади. Бунда 0,5 мл қоқшолга қарши анатоксин, 100000 
Ед.пенициллин, 1% — 2 мл промедол эритмаси юборилади, транспорт иммобилизацияси 
кучайтирилади, ишқорли суюқликлар ичишга берилади, ихтисослаштирилган врачлик 
ёрдами этапига юборилади. 
II гуруҳ - УМБСнинг оғир формасидаги жабрланганлар. Тиббий ёрдам боғлов хонасида 
кўрсатилади. Эзилган қўл ёки оёққа новокаиннинг 0,25% - 400-500 мл илиқ эритмаси 
билан футляр новокаин блокада қилинади. Вишневский бўйича икки томонлама 
паранефрал блокада қилинади, вена ичига 1000 мл 10% глюкоза эритмаси 24 ЕД инсулин 
ва 200 мл 4% - ли натрий бикарбоната эритмаси юборилади. Наркотик ва антигистамин 
препаратлари (1 мл - 2 % промедол эритмаси, 2 мл 2% димедрол эритмаси), юрак-қон 
томир воситалари (2 мл - 10% кофеин эритмаси) буюрилади. Стандарт транспорт 
шиналари ёрдамида иммобилизация қилинади. Ичишга ишқорли суюқликлар, иссиқ чой 
берилади. Ихтисослаштирилган врачлик ёрдами ёки махсуслаштирилган хирургик ёрдам 
босқичларига кўчирилади. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling