Хавф-хатар тушунчаси ва уларнинг турлари.
Хавф-хатар — одамлар ҳаёти ва соғлиғига, ҳаёт фаолиятига тахдид, моддий ва атроф-мухитга етказилиши мумкин бўлган зарар. Хавф-хатар фавқулодда вазият манбаи ҳисобланиб, муайян шароитда фавкулодда вазиятни келтириб чиқаради.
Хавф-хатар ҳаётий фаолият хавфсизлигининг марказий тушунчаси бўлиб, одам соғлиғига бевосита ёки бошқа йўллар билан зарар етказмайдиган, яъни кўнгилсиз ҳодисалар, оқибат яратувчилар тушунилади.
Ҳар қанақа хавф ўзида инсон ҳаёт фаолиятини издан чиқарувчи энергияга эга бўлиб, кимёвий ёки биологик фаол компонентларни ўзида сақлайди. Масалан: парфюмерия саноатида қўлланиладиган эритувчилар: эфир, спирт, хлороформ ва бошқаларнинг сурункали таъсир этиши инсонларда аллергик касалликлар юзага келишига сабаб бўлади.
Мутлоқ хавфсиз бўлган иш (фаолият) бўлиши мумкин эмас. Демак, ҳар қандай (фаолият) бўлмасин - унда яширин хавф бўлади. Бу аксиома ҲФХ да ғоят катта методологик аҳамиятга эга.
Хавфларнинг турлари қуйидагича тасниф қилинади:
Келиб чиқиш табиатига кўра: табиий, техноген, антропоген (инсон билан боғлиқ) ва экологик.
Таъсир хусусиятига кўра: физикавий, кимёвий, биологик, термик ва психофизиологик.
Олиб келувчи оқибатига кўра: толиқиш, касалланиш, жароҳатланиш, ҳалокат, ёнғин, нурланиш, куйиш ва бошқалар.
Келтирувчи зарарига кўра: ижтимоий, иқтисодий, техник, сиёсий.
Келиб чиқиш соҳасига кўра: турмушда, спортда, йўл транспортида, ишлаб чиқаришда, уруш ёки табиий офат натижасида юзага келадиган хавфлар.
Инсонга таъсир қилиш даражасига қараб: фаол (актив) ва суст (пассив).
Таъсир доирасига кўра: локал, маҳаллий, миллий, глобал.
Таъсир этиш тезлигига кўра: тасодифий, шиддатли, мўтадил ва равон.
Do'stlaringiz bilan baham: |