Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш Масалаларни ечилиши бўйича намуналар


Download 0.5 Mb.
bet13/28
Sana20.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1103536
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
0.Сборник задач

2-масала
2000 йилдa ЯИМ – 2300, хусусий инвестициялaр – 200 ни ташкил этган. 2001 йилдa бу кўрсаткичлар мувофиқ тарзда 2550 ва 250 ташкил этди. Автоном солиқлар 120, давлат харажатлари – 100 га тенг. Иқтисодиётда ҳақиқий ишсизлик табиий ишсизлик даражасидан 2% юқори, ЯИМнинг даврий ишсизликка таъсирчанлик кoэффициенти 3 га тенг. Автоном харажатлар, мувозанатли ва потенциал ЯИМ, инфляциoн (рецессион) фарқ, шунингдек фарқни бартараф этиш учун давлат харажатларини қанчалик ўзгартириш кераклигини аниқланг.
Ечиш:
Дастлаб автоном харажатлар мультипликаторини топамиз

m=ΔY /ΔE (ΔI) =(2550-2300) / (250-200) =5


Бундан истеъмолга чегараланган мойилликни топамиз
m=1/(1-MPC) , бундан MPC = 1-1/МРС =1-1/5 =0,8
2001-йилда автоном харажатлар қуйидаги тарзда аниқланади:
A = a + I + G - bТ = 160 + 250 + 100 – 0,8 x 120 = 414
Мувозанатли ЯИМ: Y = а+ b (Y – 120) + I + G, Y = 2070
Потенциал ЯИМ ни аниқлаш учун ЯИМнинг узилишини топиш зарур:
Yузил. = 3 x 2% = 6%, яъни мувозанатли ЯИМ и потенциал ЯИМнинг 94%ни ташкил этади. Демак, потенциал ЯИМ Yп = 2202,1 тенг.
Мувозанатли ЯИМ  Потенциал ЯИМ, яъни рецессион фарқ мавжуд:
2202,1 – 2070 = 132,1.
Фарқнинг бартараф этиш учун зарур бўлган харажатлар суммаси қуйидаги формуладан фойдаланиб топилади:

Y = G x 1 / МPС  132,1 = G x 5 = 26,4, яъни давлат харажатларини 26,4 га кўпайтириш зарур.




3-масала
Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган:
Истеъмол функцияси C = 800 + 0,9 (Y – Т), давлат харажатлари G = 500, инвестициялaр ҳажми I = 360, солиқлар ҳажми Т=400. Қуйидагиларни аниқланг:
а) мувозанатли ЯИМ;
б) солиқлар ва давлат харажатлари мультипликaтoрлари;
в) агар потенциал ЯИМ 15000 тенг бўлса, унга эришиш учун давлат харажатларини қай тарзда ўзгартириш зарур?
Ечиш:
а) мувозанатли ЯИМ қуйидагича аниқланади:
Y = C +I + G  Y = 800 + 0,9(Y – 400) + 360 + 500  Y = 13000.
Б) Давлат харажатлари мультипликaтoри:
m = 1 /( 1 – МPC) = 1 / 0,1 = 10.
Солиқлар мультипликaтoри қуйидаги формула бўйича топилади:
mt = МPC / (1-МPС) = 0,9 / 0,1 = 9.
В) gонтенциал ва реал даромадлар ўртасидаги фарқ 15000 – 13000 = 2000ни ташкил этади, яъни рецессион узилиш мавжуд. Уни бартарф этиш учун ҳукумат ўз харажатларини Y миқдорга ошириши лозим
Y = G . m  G = Y / m = 2000 / 10 = 200.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling