Maвзу: Хотира ҳақида умумий тушунча. Режа


«Эсда қолдириш жараёнининг динамик хусусиятлари»


Download 110.5 Kb.
bet7/7
Sana20.11.2023
Hajmi110.5 Kb.
#1788791
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-ma\'ruza

«Эсда қолдириш жараёнининг динамик хусусиятлари»
Болага 10 та сўздан таркиб топган қатор бир неча марта қайтариш орқали эслаб қолиш учун тавсия этилади.
Ҳар бир такрорлашдан сўнг, бола томонидан эслаб қолинган сўзлар сони аниқланади.
Қуйидаги сўзлар қаторининг бирортасидан фойдаланилади:
1. Уй, парта, оқ, яхши, нок, бўр, кучли, пиёла, шам, стол.
2. Мушук, ручка, қизил, ёмон, олма, пол, кучсиз, санчқи, чироқ, қалам.
3. Қўғирчоқ, қошиқ, қизил, машина, баланд, чўтка, она, китоб, товуқ, анор.
4. Ит, дераза, гул, гилам, конверт, осмон, ҳарф, уйқу, қуйи, пичоқ.
5. Соат, шамол, балиқ, юлдуз, фил, қанд, қоғоз, стул, арқон, шафтоли.
Эслатма: Болаларнинг эсда қолдириш динамикасини диагностика қилишда, мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун сўзлар қаторини шундай тузиш керакки, биринчи сўз иккинчи сўзга, иккинчи сўз учинчисига алоқадор, маънодош бўлмаслиги лозим.
Боланинг эслаб қолиши ва қайта айтиб бериши учун тадқиқотчи сўзлар қаторини 6 мартагача қайтариши мумкин (ундан кўп эмас).
Ҳар бир қайтаришдан сўнг тўғри ва хатосиз эслаб қолинган сўзларни белгилаб бориб, графикда акс эттирилади.


4-расм.
График асосида:


а) Эслаб қолиш динамикаси,
б) Эслаб қолиш маҳсулдорлиги аниқланади.
Графикда ҳар бир такрорлашдан сўнг эслаб қолган сўзларининг сони ортиб борса – эслаб қолиш динамикаси яхшилигини билдиради.
Агар кўрсаткич ўзгармаса, ўртача даражадалигидан далолат беради.
Агар ҳар бир такрорлашдан сўнг ҳам эслаб қолган сўзлар сони камайиб борса, бу эслаб қолиш динамикасининг сустлигини билдиради.
Натижалар таҳлили:
Олинган натижалар бўйича боланинг эслаб қолиш динамикаси қуйидагича баҳоланади: этарли даражадаги яхши динамик эсда қолдириш жараёни – аъло.
Эсда қолдириш ўртача динамик жараёни – қониқарли.
Эсда қолдириш динамик жараён эмас – қониқарсиз. Шунингдек, бу жараён қуйидаги баллар мезони бўйича ҳам баҳоланади.
10 балл — бола 10 та сўзни хатосиз тўғри эслаб қолиб, айта олган ва бунга 6 марта такрорлаш шарт бўлмаган. 8-9 балл – 6 марта такрорлашдан сўнггина 10 та сўзни тўғри эслаб қолса.
6-7 балл — 6 марта такрорлашдан сўнг 7–9 та сўзни эсда қолдирса.
4-5 балл – 6 марта такрорлашдан сўнг 4–6 тагача сўзни эслаб қолса.
2-3 балл – 6 марта такрорлашдан сўнг фақат 2-3 та сўзни эслаб қолиб айтса.
0-1 балл – 6 марта такрорлашдан сўнг ҳам 1 та сўзни эсласа умуман эсда қолдира олмаса.
Ривожланиш даражаси ҳақида хулоса
8-10балл – бола мактаб таълимига тайёр, унинг эсда қолдириши юқори ва ўртача динамикликка эга.
4-7 балл – ўқишга этарли даражада тайёр эмас.
0-3 балл – умуман мактаб таълимига тайёр эмас.


Назорат учун саволлар:
1.Қисқа муддатли кўриш хотирасини ўрганиш?
2.Қисқа муддатли кўриш хотирасини баҳолаш?
3.Қисқа муддатли образли хотирани ўрганиш?
4.Ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотира ҳақида?
5.Ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотирани диагностикаси тўғрисида?
6. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотирани ўрганиш?

7.Ихтиёрсиз эсда олиб қолишни ўрганишда нималар амалга оширилади?


8.Қисқа муддатли хотирани кўламини ва ҳажмини ўлчаш- қисқа муддатли хотира ҳажми ва ахборотлар кўламини ўрганишдаги тадқиқотлар?
9.Оператив хотира хажмини ўрганишда аҳамиятли жиҳатларини айтинг?
Download 110.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling