Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


Оқибатнинг юз бериши шарт эмаслиги


Download 256.5 Kb.
bet11/16
Sana23.12.2022
Hajmi256.5 Kb.
#1048279
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1

Оқибатнинг юз бериши шарт эмаслиги.

  • Жиноят ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган пайтда тамом бўлган ҳисобланади.

  • Айрим ҳолларда ижтимоий хавфли оқибат бўлиши ҳам мумкин.

  • Обектив томон тўлиқ амалга оширилади.


    Кесик таркибли жиноят унга тайёргарлик кўриш босқичидаёқ тамом бўлган жиноят сифатида баҳоланишига қарамасдан, қонун чиқарувчи бу ҳақда тушунтириш бермайди5.
    Ижтимоий хавфли оқибат жиноятнинг ўзига хос жиҳати бўлиб, оқибатсиз жиноят бўлмайди ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Бироқ қонун чиқарувчи буни ЖК Махсус қисмида ҳар доим ҳам кўрсатавермайди. Лекин етказилган зарарнинг хусусияти ва ҳажми, кўлами тергов ва ишни судда кўриш пайтида мажбурий характер касб этади. Қилмишда жиноят таркиби мавжудлигини аниқлашда ёхуд қилмишни квалификатсия қилишда ҳар доим ҳам оқибат талаб қилинавермайди.
    Юқорида қайд этилганидек, жиноят обектив томонида ижтимоий хавфли оқибат назарда тутилгани ёки йўқлигига қараб жиноят таркиблари моддий ва формал таркибга ажратилади. Моддий таркибли жиноятларда оқибат обектив томон зарурий белгиси ҳисобланади. Бундай жиноятлар оқибат юз берган пайтдан тамом бўлган ҳисобланади. Масалан, қилмишни ЖКнинг 173-моддаси билан квалификатсия қилиш учун ўзганинг мулки қасддан нобуд қилиниши ёки унга анча миқдорда зарар етказилиши лозим.
    Формал таркибли жиноятнинг обектив томони ижтимоий хавфли оқибат юз беришини талаб қилмайди. Бундай таркибли жиноятларда оқибат мавжудлиги муқаррар ҳолат сифатида қаралади, лекин унинг юз бермаганлиги жиноят таркиби белгиларидан ташқарида юз беради (бироқ, жазо тайинлашда инобатга олинади). Бу ҳолда жиноят қонунида назарда тутилган қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) амалга оширилган пайтданоқ жиноят тамомланади.
    Бу турдаги жиноят таркибларининг бу тарзда тузилиши ижтимоий хавфли оқибатларнинг ўзига хос хусусияти билан боғлиқ. Уларнинг айримларини жиноят-ҳуқуқий талабга жавоб берадиган даражада аниқлаш имконсиз (масалан, туҳмат, ҳақорат қилиш, номусга тегиш, турар жой дахлсизлигини бузиш ва бошқ.), айрим жиноят таркибларида эса ижтимоий муносабатларга етказилган зарарни аниқлаш мумкин (масалан, жосуслик, порахўрлик, одил судлов ва тергов ишларига аралашиш, айбсизлиги аён бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш, қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликдан озод қилиш, дезертирлик ва бошқ.), бошқа ҳолларда қонун чиқарувчи жиноятнинг ижтимоий хавфлилигидан келиб чиқиб жиноий оқибат юз бериш босқичини дастлабки жиноий тажовуз босқичига кўчиради (босқинчилик ва ҳ.к.).
    Ижтимоий хавфли оқибатни тавсифлашда, одатда қонун чиқарувчи қуйидаги икки қоидадан бирини қўллайди: а) қонун матнида оқибатнинг ҳажми (миқдори) ва хусусиятини кўрсатади; б) баҳолувчи тушунчалардан фойдаланади.
    Биринчи вазиятда жиноят-ҳуқуқий нормада оқибат аниқ тавсифланади. Бу диспозитсияда ёки ЖК Махсус қисми моддасига иловада келтирилади. Бундай принсипни, масалан, соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли ва мулкка қарши жиноятларда кузатиш мумкин.
    Иккинчи вазиятга кўра, жиноят қонунида ижтимоий хавфли оқибатларни назарда тутувчи умумий қоидалар, уларни тавсифловчи баҳоловчи тушунчалар келтирилган.
    Обектив томон белгиларининг тўғри аниқланганлиги жиноятларни бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқлашда катта аҳамият касб этади.
    Бундай фарқ, биринчи навбатда, ижтимоий хавфлилик даражасига кўра белгиланади. Жиноятлар бошқа (маъмурий, интизомий ва бошқ.) ҳуқуқбузарликлардан нисбатан юқори ижтимоий хавфлилигига кўра фарқланади. Жиноят обектив томонининг жиноят-ҳуқуқий аҳамиятини ёритиш, биринчи навбатда, унинг жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликларни фарқлаш жараёнидаги иштироки билан изоҳланади.
    Жиноят обектив томонининг ижтимоий хавфлилик тушунчаси билан алоқадорлиги ҳақида сўз юритганда унинг ижтимоий хавфлиликка ҳамда жиноий қилмишга нечоғли таъсир этиши баҳсли саналади.
    Жиноят обектив томонининг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилигига таъсири жиноий жавобгарликнинг асоси сифатида икки муҳим шарт билан характерланади. Биринчидан, бу жараён қилмишнинг сифат жиҳатига таъсир кўрсатади, иккинчидан, ўзаро қарама-қарши йўналишда мавжуд бўлади: ёки қилмиш ижтимоий хавфли тус олади, яъни қилмиш жиноят сифатида баҳоланади, бунда обектив томон криминал омил вазифасини бажаради, ёхуд у декриминал омил вазифасини бажаради, яъни қилмишда ижтимоий хавфлилик йўқолади. Бунга обектив томоннинг ҳар қандай белгиси – қилмишдан то содир этиш шароитигача таъсир қилади.
    Жиноят содир этишда жиноят субекти турли усул ва техник восита, механизм ҳамда мосламалардан фойдаланишга уринади. Қоида тариқасида, жиноят ҳар доим реал шароит остида, белгиланган жой ва вақтда содир этилади. Бундай ҳолларда қонун чиқарувчи томонидан жиноят содир этиш шароитлари ЖК Махсус қисми у ёки бу моддаси диспозитсияларида белгилаб қўйилган бўлса, бу ҳолат қилмишни квалификатсия қилишга таъсир этади.
    Факултатив белгилар модданинг диспозитсиясида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардагина квалификатсияга таъсир қилади. Бошқа ҳолларда улар гарчи жиноят-протсессуал жиҳатдан аниқланиши талаб этилсада, жиноят таркибига кирмайди.

    Download 256.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling