Мавзу: Тизимнинг максадли функсиялари таьрифи


ERP тизимини тадбики самарадорлиги


Download 239.76 Kb.
bet2/5
Sana02.01.2022
Hajmi239.76 Kb.
#201516
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-labSamadov

ERP тизимини тадбики самарадорлиги. Компания ресурсларини бошқаришнинг тўла функционал ягона тизимидан фойдаланиш компанияни самарали бошқаришни ташкил қилиш, ташқи муҳит ўзгаришларига жавоб бериш тезлигини ошириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишда корхонага катта устунликлар бериши мумкин. Бундай тизимга эгалик қилиш компания харажатларининг анча сезиларли моддаси ҳисобланади ва бу харажатларнинг фойдаси пухта ҳисобланиши ва таҳлил қилиниши керак.

CRM – мижозлар билан муносабатни бошкариш. CRM-тизимларининг келиб чиқиш сабабларини кўриб чиқамиз. Бу тизимларни жорий этиш кўпгина муаммоларни ечиш имконини беради.

Такомиллашган рақобат. Замонавий технологиялар харидор бозорнинг ихтиёрий қисмига оз транзакция харажатлари билан кира олиши, ахборот асимметриклигининг нолга тенглиги ва бошқаларга олиб келди. Шунинг учун мавжуд мижозларни ушлаб қолиш компания учун асосий вазифа ҳисобланади.



Ўзаро муносабатларнинг кўп каналлилиги. Мижоз ва фирма ўртасидаги алоқа турли усулларда амалга телефон, факс, web-сайт, почта, шахсий ташриф орқали оширилиши мумкин –. Мижоз ҳам бу каналлар бўйича олинадиган барча ахборот кейинги ўзаро муносабатларда компания томонидан бутун мажмуада кўриб чиқилишини кутади. Самарадорликни ҳисоблаш учун қуйидаги коэффициентлар қўлланилади:

    • инвестициялар қайтими кўрсаткичи (ROI- Return On Investment);

    • эгаликнинг ялпи қиймати (TCO - Total cost of ownership);

    • харажатлар самарадорлигининг таҳлили (cost-benefits analysis).

ERP тизими афзаллиги. Компания унумдорлиги муҳим кўрсаткичларининг у ёки бу даражасига эришишни кўриб чиқмасдан, компаниянинг бозордаги вазиятини тубдан яхшилашга қаратилган АТнинг тўғри ва самарали жорий этилиши тўғрисида гапириш мумкин эмас. Тизим ташкилотнинг стратегик ва тактик мақсадларига эришиш учун созланган бўлиши керак. Агар компаниялар ERP-тизимларини жорий этишда корпоратив стратегияни инкор этсалар ва унинг фақат тактик вазифаларни амалга ошириш технологияси сифатида ишлатилишига қарасалар, шубҳасиз, олинган устунликларга қарамай, компания бизнесида тубдан яхшиланишлар бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай лойиҳалардаги нисбий фойда, кўпинча, шунчалик камки, кўпчилик ушбу замонавий тизимларни юқори даражали деб ҳисоблай бошлайди. Шу билан бирга, тизимнинг фойдалилиги сезиларли даражада камайиб борадики, бу нисбатан катта бўлмаган эгаликнинг ялпи қийматида ҳам оғир ҳисобланади.


Download 239.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling