Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Ҳақиқий Иймон энг улкан бахтдир


Download 186.18 Kb.
bet34/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Ҳақиқий Иймон энг улкан бахтдир


“Дузжалик Меҳмед”ни ўқиб бўлгач, буни яхши билиб олдим. Иймон шундай бир куч-қувватки, унга етишган инсон бу дунёда бахтиёр бўлади. Шуни эътироф этиш керакки, Аллоҳга ишонмаган инсонлар бахтсиз, ноумиддирлар. Бахтли ва саботли кўринсалар-да, бу ҳолатлари сохтадир. Инсон қанча:”Ишонмайман, бунақа нарса йўқ” деган сари қалбининг туб-тубидан “Аллоҳ бор, сени яратган Удир” деган ҳақириқларни эшитади. Мен ўша овозни, умуман, тўхтатолмадим. Энг ишончасиз, энг тажавузкор кунларимда ҳам, руҳимнинг туб-тубидан ўша қайноқ ва меҳрибон овозни ҳис қилдим. “Аллоҳ бор, Унга ёлвор”, дея ҳайқирарди. Аммо қулоқ солмадим. Буларнинг ҳаммасига нотўғри ишончларим сабаб бўлгани табиий. Бу жамият айбидир, таълим тарбия айбидир. Ёшларга ишонч иймонни тушунтирмасангиз, ўзларича осий, гуноҳкор, исёнкор ва бузғунчи бўлиб улғаядилар. Кейин сиз:”Нега ёшлар бунча бебош чиқишди?” дейсиз. Тарбия учун масъул одамалр қайга қарашмоқда? Ишонаманки, улар бу ҳақда эртага албатта, жавоб берадилар. Масалага чуқурроқ кириш учун бир хотирани сўзлаб бермоқчиман. Ҳуқуқ факултетида ўқиётган пайтларим бир мажлисга чақирилдик. Бир гуруҳ даҳрийлар юртни, миллатни ва ҳатто бутун дунёни ҳам қутқаришмоқчи. Минбарга чиққан ўртоқлар билганларича баландпарвоз гапларни гапиришди. Менинг ҳаёлим жойида бўлмагани учун нималар гапирилаётганини яхши англай олмасдим.
Таниш ўртоғимиз яна минбарда. У машҳур уста эди. Ҳуқуқдан тиббиётга, рассомчиликдан ёзувчиликка, хулла ҳар иш, ҳар жойга кўчиб юрар, аммо қорни тўймасди. У бизнинг фикр устозимиз эди. Қарашлари бизга нисбатан саёз бўлса-да, кўп олқиш оларди. Шеърий бир суҳбат услуби бор эди. Жўшиб гапирар, одамалрни ҳам жўштирар, баъзан ўйлантириб қўярди. Мана у яна минбарда:”Ҳаётга бир марта келамиз, ўлгач, кўзларимизни қайта очиш йўқ. Бу дўстлик, ғмахўрликнинг қадрига етмаяпмиз. “Қайта тирилиш” ёки “Бошқа танага кириш” каби сафсаталарни қўйинг. Улар ақлдан узоқ, илмга бегона нарсадир. Коинот ҳам, биз ҳам бир моддамиз. Ўлимдан кейин ҳамма нарса йўқ бўлади. Қўрқманг, сизни сиздан бошқа ҳеч ким тафтиш қилолмайди. Бундай бўлмағур, ҳалол-ҳаром ҳақидаги қўрқувларга берилманг. Булар Ўрта асрнинг қолоқ тушунчаларидир. Истаганингизни қилинг, орзу қилганингиздек яшанг, хоҳлаган жойингизда ва истаган кишингиз билан…Мана яхши ҳаёт кечириш ва бахтиёрлик… Олқишлар ёғилар…Бу бизнинг саркан устамиз эди. Бизнинг илғоримиз, фикр отамиз ва раҳбаримиз Саркан уста. Аммо, у тўсатдан орамиздан кетди. Кейин эса унинг бу йўлдан қайтганини, намоз ўқий бошлаганини эшитдик. Ўшанда биз бу ҳолга тушунолмаган эдик. Саркан уста асл ҳақиқатларни англаб етганини энди тушундим. Бизни тарбиялаганлар, отаоналар, тарбиячилар ва ўқитувчилар бу ҳақиқатларни ёшликдан, болаликдан тушунтиришганида эди, жамиятда адолатсизлик ва англашилмовчилик қолмаган бўларди. Нега шундай қилишмайди, улар, а? Тақдир экан, ёшликда иймон йўлини кўрсатмоқчи бўлган инсонларга ҳам монелик қилдим. Қилмишимдан энди надомат чекмоқдаман…
БEШИНЧИ БЎЛИМ

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling