Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Download 186.18 Kb.
bet37/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Каъбада онамни кўрдим


Мана шу пайт ўша воқеанинг сири ойдинлашди. Қаршимдаги турган девор, дераза, пардалар бир зумда йўқолди. Гўё театр пардаси очилиб, бошқа саҳна кўринди. Фақат расмлардагина кўрганим – Каъба. Бошқа бир кўринишда мен ўша саҳнада пайдо бўлдим. Минглаб мусулмонларнинг “Аллоҳу Акбар!Аллоҳу Акбар!” деган нидоалри ичида Каъбага қараб намоз ўқирдим. Кучли ҳаяжон, ҳайрат ва жўшқин туйғулар қўйнида эдим. Бу жоининг файзи, лаззати бутун томирларимга қадар етиб борди. Ҳа, худди шундай оламон орасида эдим. Бу ҳаёл эмас. Инсонлар билан кўришяпман, гапларини эшитяпман. Ё Раббим! Нималар бўляпти? Бу туш бўлмасин, уйғонгач тугамасин. Ногоҳ бир қўл мени тутди ва “Болам” дея қучоғига олди. -Онажон…Сиз?. . .
Ёнида акам, Аммо дадам йўқ. Сўрасам, яна ўша жавобни олдим:
-Ҳалигача ҳисоби тугамади, эклгани йўқ.
Онамнинг тўйиб бўлмас ҳидини туйдим. Қучоқладим, ҳидладим, ўпдим.
-Онажон, сиз қанчалар меҳрибонсиз. Акам билан қучоқлашдим.
-Қизим, сени табриклайман, -деди онам. Сен Қуъронни ўқий бошладинг, сени қутлайман. Мени иймонимни ўша китоблар қйтқарди. Сени кўп дуо қилдик. Биз ҳар жума куни Пайғамбаримиз сав билан кўришамиз. Сен учун неча марта Пайғамбаримизга сав ёлвордим. “Унга иймон ҳақиқатлари насиб қилади”, деб мужда бердилар. Шукрлар бўлсин. Сени кутаётгандик. Демак, Жаноби Ҳақ тавбангни қабул қилибди. Ю, сени Пайғамбаримиз сав ёнларига олиб бораман.
Аллоҳим, мен!. . . Мендек гуноҳкор, исёнкор бир қулми шу? Сизга теърифлаб беролмайман, Хожам. Чунки бардошим етмайди. Пайғамбаримиз сав билан учрашдик. Бу гуноҳкор умматини, қабул қилдилар, мени одам сафига қўшдилар. -Сени муборак бир кунда чақирамиз, -дедилар.
Ўзимга келдим. Намоз ўқирдим. Бу қандай икром, қандай эҳсон…Қандай тушуниш мумкин бу ҳодисани? Ё Раббим! Мени шунча неъматларга муносиб кўрдинг. Ҳақиқатини аён қил! Қўлимни бўш қайтарма. Ҳижолат қилма. Сенинг авфинг ва раҳматинг барча гуноҳлардан хато ва исёнлардан буюкдир. Ҳа, жуда яхши тушундим, хожам. Албатта, муборак бир кунда ҳаёт билан видолашиш насиб қилади…Муборак кун…Бу жума бўлиши мумкинми? Яқинлашаётган Бароат кечси ҳам…Иккиси ҳам жуда яқин. Йўловчиман…Гўзаллар гўзали…Буюклар буюгининг розилигини топиш йўлидаман. Барча гуноҳ, хато ва исёнларим билан…Унинг эшигига бориб, бошимни эгаман. Балки, мактуб ёзиб битиролмасман. Тоқатим тугади, бардошим сўнди. Яна бироз дам олайин. Бугунги кун мен учун сўнгги фаслнинг бошланиши эди.

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling