Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
103
Чироқ доим бир жойда тургани учун шифтнинг ўша ери сарғайиб қолган. Ҳаммаёқ жимжит. Шу 
қадар жимки, дадамнинг ҳужрасидаги соатнинг чиқиллаётгани ҳам эшитилади. Ташқарида 
бўрон гувиллайди. Қуруқ қорнинг деразага чирсиллаб урилиши эшитилиб туради. Укамнинг 
бешиги ғирчиллайди. Онам алла айтади. 
Алла, болам ухлай қол-а, алла, 
Қучоғимда ором ол, алла...
Йўқ, бу қўшиқ эмас. Ойимнинг овозида қандайдир бошқа нарса бор. Мунгми, илтижоми... 
Тоғлардаги шунқорим-ей, алла, 
Бешикдаги қўчқорим-ей, алла.
Укам овуниб қолади. Ойимнинг ўзи ҳам бешикни қучоқлаганча мудраб кетади. Бир маҳал 
бешик устидаги қўли шилқ этиб ёнига тушади. Укам уйғонади, бешик яна ғижирлайди. Ойим 
ҳам чўчиб кўзини очади. Бешикни оҳиста тебратади: 
Йигитларни сардори бўл, жоним-а, 
Юрагимни мадори бўл, алла...
Яна жимлик чўкади. Соат чиқиллайди, қор деразага чирсиллаб урилади. Секин-секин кўзим 
уйқуга кетаркан, қулоғим остида яна ўша маъюс садо эшитилади. 
Оқ уй-ола баргакларда жоним-а, 
Ёниб турган чироғимсан, алла...
Кейин... катта бўлганимда ҳам қаерда алла эшитсам, негадир юрагим ширин орзиқиш билан 
талпиниб кетар, нега бунақа бўлаётганини ўзим билмас эдим. Бир йили уч-тўрт қаламкашлар 
олис тоғ қишлоғига бордик. Машина юрмас эди. От миниб ўрганмаганим учун чарчаб қолдим. 
Манзилга етмасимиздан қоронғи тушди. Яйловдаги қирғиз ўтовида тунаб қолишга тўғри келди. 
Қимиз ичдик, сузма едик. Кейин биримиз наматга, биримиз пўстакка ёнбошлаганча ухлаб 
қолибмиз. Бир маҳал совуқ қотиб, уйғониб кетдим. Атроф жимжит. Фақат олисда ит акиллайди. 
Ўтов керагисидан шом еган ой мўралайди. Шу пайт қўшни ўтовда чақалоқ йиғиси, кетидан аёл 
кишининг алла айтаётгани эшитилди. Мен унинг сўзларини аниқ билмасам ҳам алла 
айтаётганини ҳис қилиб турардим. Негадир юрагим ширин орзиқиб кетди. Аёлнинг овозими, 
алла оҳангими, худди онамга ўхшаб кетарди. Негадир шу оҳанг билан қалбимга ором 
киргандай бўлдию ўз-ўзидан кўзларим юмилиб кета бошлади. Гўё қирғиз аёл боласига эмас, 
менга алла айтаётгандай... Яқин орада бунақа ширин ухламаган эдим. 
Орадан уч-тўрт йил ўтгач, шунақа ҳолатни яна бир марта бошимдан кечирдим. Кисловодскка 
дам олишга борган эдик. Тўртта ўзбек йиғилса ош қилиш ҳаракатига тушиб қолади. Санаторий 
яқинидаги хонадондан қозон топдик. Бу ернинг аҳолиси ёз пайтида уйига дам олувчиларни 
ижарага қўяди. Бу хонадонда ҳам сибирлик жувон ижара ўтираркан. Сап-сариқ сочли, барваста 
гавдали, юзини сепкил босган жувон қишлоқ аёлларига хос соддадиллик билан бизга дарҳол 
элакишиб кетди. Кичкинтой ўғилчасини кўтариб гоҳ сабзи артишади, гоҳ идишларни ювади. 
Ўзбек паловининг таърифини кўп эшитса ҳам ҳеч емаганини дилкашлик билан айтиб кулади. 
Биргалашиб ош едик, кўк чой ичдик. Кейин сибирлик жувон кичкинтойини кўтариб уйга кириб 
кетди. Орадан чорак соатча ўтгач, ичкаридан унинг овози келди: 
Баю ба-аюшки, баю, баю-бай... 
Қизиқ, юрагимда яна ўша ширин орзиқиш уйғонди. Унинг овози ҳам онамникига ўхшаб 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling