Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

 
 
У ч и н ч и б о б 
Унинг тушига яна китлар кирди. У океанда узоқ вақтгача китлар орасида сузиб юрди. У 
китларнинг тўлқинлар ювиб турган кўзларига боқар ва уларнинг фикрини ўқир эди. Унинг ўзи 
ҳам кит эди. Ва китлар самолётдан кўринган ҳолатни такрорлагандай ўткир бурчак ҳосил 
қилиб сузишар эди. Уларни қандайдир ғайритабиий куч уфқ сари, гўё ўша томонда нимадир 
кутаётгандай олға етаклаб борар эди. Уфқ узоқлашгандан узоқлашар, китлар эса қудратли 
таналари билан тўлқинларни ёриб ҳамон сузиб боришмоқда эди. Океан суви тобора исиб, 
тўлқинларнинг зарбидан тана қизиб бормоқда эди. Иссиқ тўлқинларда сузиш борган сари 
қийинлашиб, даҳшатли тус олмоқда эди. Океан чидаб бўлмайдиган даражада бирдан қайнаб 
кетганини кўрди ва тушунди. Океан устида бирдан икки қуёш пайдо бўлди. Чўғдай ёниб турган 
қизил-жигарранг иккита шар осмонда баҳайбат жуфт прожектор каби олов пуркамоқда эди. 
Шулардан қайси бири ҳақиқий, мангу қуёш эканини, қайси бири эса қаерлардандир дайдиб 
келган, эҳтимол, чинакам қуёш билан рақобат қилаётган келгинди қуёш эканини билиб олиш 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
23
қийин эди. У ўтакаси ёрилгудай қўрқиб кетди. Ёнгинасида сузиб кетаётган китларга қараб 
қичқира бошлади: “Қаранглар, қаранглар, китлар, менинг биродарларим! Осмонга иккита қуёш 
чиқибди! Бирданига иккита қуёш-а! Эшитяпсанларми? Бу яхшилик аломати эмас! Океан қайнаб 
кетади, ва биз ҳаммамиз нобуд бўламиз! Иккита қуёш — даҳшат!..” 
Роберт Борк қутирган океанда ўзини уёқдан бу ёққа ташлаётган китлар орасида яна анча 
вақтгача сузиб юрди ва кейин қора терга тушиб уйғониб кетди, унинг гурс-гурс ураётган юраги 
қулоғидаги томирда лўқиллар эди. Ўзига келгунча кўрганлари туш эканлигига ишонмади. 
Океан устида кўзни қамаштириб турган иккита қуёш худди ўнгида кўрингандай кўз олдидан 
кетмас эди. Унинг тушига китлар кўп кирган, лекин тепадан бирданига икки қуёш куйдириб нур 
сочиб турса — бунақаси бўлган эмас. Даҳшат, даҳшат!... 
Худди шу онда у тушида иккинчи қуёш қаёқдан кел-ганини тушунди. Ялт этиб хаёлига келиб 
сесканди. Буни бирдан англаб олмаганига ажабланди қам. “Қаранг-а!” — мийиғида кулиб қўйди 
Футуролог ва кўзгу олдида турган соатга қаради. Эрталаб соат етти бўлиб қопти. Хотини қўшни 
хонада ҳали ухлаб ётган эди. 
Борк эрталабки гимнастика қиладиган очиқ айвонга чиқди. Лекин бу сафар унинг мияси 
бошқа фикрлар билан банд эди. Дала ҳовлисидаги жамики нарсалар унга бошқача мазмун касб 
этгандай туюлди. Ҳатто ҳовуз олдида юлдузларнинг жойлашишига қараб япончасига қурилган 
тошлар боғи ҳам бугун бутунлай унутган эди. Ҳолбуки, Жесси тарқатган ярми ҳазил, ярми чин 
мишмишларга қараганда, жонсиз харсанг тошлар қучоғида Футуролог ҳар куни эрталаб 
сеҳргарликлар кўрсатар, қум устида қандайдир сирли белгилар чизар эди. Бугун ҳазил-
мутойибаларга ўрин йўқ. Столда уйилиб қолган газета-журналларни кўздан кечириш, хилма-
хил масалалар юзасидан турли кишиларга қўнғироқ қилиш — тезда вазиятни фаҳмлаб олиш 
вазифаси кўндаланг турар эди.
ҳамманинг дили-тилида кассандра-эмбрионлар. Роберт шундай бўлишига ҳеч шубҳаланмас 
эди. Унинг ўзи эса ўзини ўтмиш ёшлик йилларидагидек бардам сеза бошлади, ўша пайтларда 
замонавий цивилизация муаммолари юзасидан дорилфунунларда олағовур мунозаралар бўлиб 
турар, инсониятнинг истиқболини алломаларнинг оғзидан тушмай қолган “Рим клуби” 
моделидагидай ҳал қилиш мумкин, фақат эскиликка ёпишиб қолган мухолифларнинг фикри 
ўзгартирилса бас деб ўйлар эдилар. Кассандра тамғаси атрофидаги воқеалар Боркда ёшлик 
пайтларидагидек қандайдир катта қизиқиш уйғотди, уни таҳлика йўлини танлашга, ғоя йўлида 
очиқдан-очиқ тўқнашувларга тик боришга ундади. 
Бу воқеалар Боркни аэропортдаёқ гирибонидан олди. Жесси уни эшик олдида оломон 
орасида қўлида қалин газетаси билан кутиб олди ва газетани силкитар экан, қандайдир ғалати 
жилмаяр, бирон айб қилиб қўйгандай ташвишли ва маъюс эди. Жесси тўсатдан ёққан шаррос 
ёмғирда қолган каби бир оз яшаргандай кўринди. У Боркдан тўққиз ёш кичик эди, лекин ўқтин-
ўқтин бетоб бўлар, қон босимидан азоб чекар, ҳатто ҳолдан тойиб, ранги кетиб қолар эди, бу 
гал эса аэропортда эрининг кўзига у худди ёшлик йилларидаги каби ҳаяжонга тушгандай 
жўшқин бир ҳолатда кўринди. Ўша пайтларда у хотинининг буюк навозандалардан бўлишига 
қанчалар тўсқинлик қилган эди! Ахир у ажабтовур виолончелист эди-ку! Унга канадай ёпишиб 
олган: жиннисанғи ўша Борк бўлмаганда эди, эҳтимол, Жесси театр оркестри билангина 
чекланиб қолмаган бўлур эди. Лекин ҳар кимнинг тақдири азали ўзида. 
Жессининг аэропортда айланма эшиклар олдидаги тиқилинчда айтган сўзлари жумласида 
қуйидаги жиддий ибора эрини қарши олишдан мамнунлигини ҳам ифода этар эди.
Билмайман, Роберт, нима бало, сен сафарга отланиш олдидан ўзингнинг бемаъни 
тошларинг орасида қандайдир сеҳрли белгилар чизганмидинг, бўлмаса юз берган бу 
воқеаларни қандай изоҳлаш мумкин? Буни изоҳлаб бўлмайди, Роберт, ҳеч ҳам... Тушунтириб 
ҳам бўлмайди. Бу мислсиз бир ҳол. Ишон менга, бундан бутун дунё ларзага келади!
– Демак, менинг миххатларим нимагадир арзир экан-да?! — деб жавоб қайтарди унинг 
сўзларига яраша Футуролог. 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling