Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet36/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(268-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
269. Тафтиш давомида қайта санаш кассасидаги инкассация сумкаларидан (қопларидан) чиққан нақд пул ва бошқа қимматликлар тафтиш гуруҳи раҳбари томонидан белгиланган миқдорда бирма-бир, доналаб саналган ҳолда текширилади.
Қайта санаш кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар — мазкур Йўриқноманинг 14а-иловасида келтирилган илова қайдномаси, 15-иловасидаги маълумотнома, 16-иловасидаги журнал ва 18-иловасидаги маълумотнома билан таққосланади.
270. Чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари боғламлар, даста ва қопларга бириктирилган ёрлиқлардаги ёзувлар ва устки накладкаларидаги ёзувлари бўйича текширилади.
Чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари бирма-бир ва доналаб саналиши лозим. Зарур ҳолларда, чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги қимматликларни тўловга яроқли эканлигини текшириш ҳамда назоратда қайта санашга, валюта айирбошлаш шохобчаси кассирлари ҳам жалб этилиши мумкин.
271. Банкда сақланаётган барча қимматликлар уларнинг номинал қийматлари ёки шартли баҳолари бўйича — тафтиш раҳбари ёки банк раҳбари томонидан белгиланган миқдорда доналаб ёки бирма-бир текширилиши лозим.
272. Банкда мавжуд бўлган нақд пул ва бошқа қимматликлар қайта саналганидан сўнг, аниқланган камомад ёки ортиқча пуллар суммаси инобатга олинган ҳолда тафтиш ўтказувчилар томонидан ҳақиқатда мавжуд бўлган нақд пул ва бошқа қимматликлар суммаси тегишли касса китобларидаги ёзувлар билан ҳамда кунлик баланс маълумотлари билан таққосланиши лозим.
273. Бухгалтерия бўлими ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган (кирим ёки чиқим касса журналида қайд этилмаган, банкнинг масъул ходимлари, шунингдек, мижоз томонидан имзоланмаган ва тегишли бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилмаган) касса ҳужжатларининг суммалари касса қолдиғини ҳисоблашда инобатга олинмайди ва кассирдан чиққан камомад (ёки ортиқча) деб ҳисобланади.
274. Нақд пуллар боғлами, дастаси орасидан камомад ёки ортиқча пуллар чиқса, ушбу боғламни шакллантирган кассир томонидан дасталанган барча боғламлар бирма-бир қайта санаб чиқилиши талаб этилади. Қопдаги тангалар кам ёки ортиқча чиққанда ҳам ундаги тангалар, агар тафтиш гуруҳи раҳбари лозим топса шу тарзда қайта саналиб, текшириб чиқилади.
275. Моддий жавобгар шахсларнинг алмаштирилиши муносабати билан тафтиш ўтказилаётган вақтда (нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ текширилиб, уларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолангунга қадар) нақд пул ва бошқа қимматликларнинг сақланиши ҳамда улар билан касса операцияларини бажаришга доир барча ҳужжатлар, нақд пул ва бошқа қимматликларни топширувчи моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланиши лозим.
276. Банкда ҳар чоракда камида бир марта ўтказиладиган тафтишлар давомида:
касса ишининг қандай ташкил этилганлиги;
хавфдан ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситаларининг аҳволи;
банк биносига кириб-чиқиш тартибига риоя этилиши;
калитлар, муҳрлар, тўртбурчак муҳрлар, пломбир ва клишелар ҳисобининг юритилиши;
инкассация қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни банк кассасига қабул қилиш тартибига риоя этилиши ҳам ўрганилиши лозим.
277. Тафтиш мобайнида пул омборидан қайта санаш учун олиб чиқилган, шунингдек, пул омборига қайтариб топширилган нақд пул ва бошқа қимматликлар суммаси ҳамда уларнинг олиб чиқишга асос бўлган ҳужжат, мазкур Йўриқноманинг 41-иловасида келтирилган 123-шаклдаги пул омборидан назоратда қайта санаш учун олиб чиқилган ҳамда пул омборига қайтарилган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайд этиш китобида қайд этилиши шарт. Бунда, қайта санаш кассасининг назоратчиси 123-шаклдаги китобга имзо қўйган ҳолда нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олади.
278. Банк текширувчиси томонидан танлаб олинган пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг турлари, нақд пулларнинг номинал қийматлари, уларни олиб чиқиш сабаблари, қайси ташкилот томонидан текширилаётганлиги 123-шаклдаги китобга қайд этилиб, назоратчи кассирнинг (уларни қабул қилиб олганлигини тасдиқлаб) имзоси қўйилганидан сўнг, қайта санаш кассасига олиб чиқилади.
Пул омборида сақланадиган 123-шаклдаги китоб фақат касса мудири томонидан тўлдирилиши лозим.
279. Назоратда қайта санаш учун олиб чиқилган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш кассасининг назоратчиси касса мудирининг 155-шаклдаги китобига имзо қўйган ҳолда қабул қилиб олади. Шундан сўнг, қайта санаш кассаси кассирларига пул омборидан олиб чиқилган нақд пул ва бошқа қимматликларни тарқатиб, уларнинг 175-шаклдаги назорат варақасида қайд этилган (қайта санаш учун улар назоратчидан олган) суммани тасдиқлаб, имзолайди.
Қайта санаш кассасининг кассирлари томонидан назоратда қайта саналган нақд пул ва бошқа қимматликлар 175-шаклдаги назорат варақасига қайд этилган ҳолда касса мудирига қайтариб топширилади.
Назоратда қайта санаб бўлинган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг пул омборига қайтарилиши учта моддий жавобгар шахснинг 123-шаклдаги китобга қўйган имзолари билан тасдиқланиши лозим.
280. Назоратда қайта санаш моддий жавобгар шахслардан бирининг иштирокида ёки нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажарилишига алоқаси бўлмаган банк ходими ёки шу иш учун масъул этиб тайинланган ходим иштирокида амалга оширилади.
Қайта санаш учун ажратилган нақд пул ва бошқа қимматликлар уларни назоратда қайта санаган кассирлар томонидан белгиланган тартибда ўраб-боғланади. Бунда, бандероль, устки накладка ва ёрлиқларнинг чап қисмига «Назоратда қайта саналди» деган тўртбурчак муҳр босилади.
Нақд пул ва бошқа қимматликларни назоратда қайта санаш жараёнида ҳосил бўлган тўлиқ шакллантирилмаган пул боғламларини қўшиш ва умумлаштириш, қайта санаш кассаси назоратчиси кўрсатмасига асосан, танланган кассир томонидан амалга оширилади.
281. Банк томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини ҳамда касса ишининг аҳволини ўрганиш бўйича ўтказиладиган тафтишлар натижаси бўйича расмийлаштириладиган далолатномаларга ҳар янги йилнинг биринчи январидан бошлаб янгидан (1 дан бошлаб ўсиб бориш тартибида) тартиб рақамлари қўйиб борилиши шарт.
282. Тафтиш, текшириш давомида банкда нақд пул ва бошқа қимматликлар камомади талон-торож, масъулиятсизлик ёки ўғрилик натижасида келиб чиққанлиги аниқланса, тафтиш ўтказувчи бу тўғрисида дарҳол банк раҳбарини ҳамда Бош банкнинг масъул ходимларини хабардор қилади. Улар томонидан бир қарорга келингунга қадар, камомадга йўл қўйган банк ходими нақд пул ва бошқа қимматликлар билан ишлашдан четлаштирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талон-торож, ўғрилик ва суиистеъмол билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар натижасида аниқланган нақд пул ва бошқа қимматликлар камомади, унинг ҳисоби юритилган тегишли ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилади ҳамда ушбу камомад айбдор шахсдан ундириб олингунга қадар 19908 — «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Бундай ҳолатда банкнинг жиддий хато ва камчиликка йўл қўйган ушбу кассири томонидан ўраб-боғлаган нақд пул ва бошқа қимматликлар боғламлари тўлиқ қайта саналиши шарт.
(282-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
283. Талон-торож, ўғрилик ёки бошқа суиистеъмол ҳоллари билан боғлиқ, шунингдек, камомадга доир барча ёзишмалар, камомад суммаси тўлиқ ундириб олинганидан ёки ушбу камомад суммаси банк балансидан чиқарилганидан сўнг, банк архивига топширилади.
284. Пул омборидаги нақд пул чеки, тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки ва квитанция дафтарчаларининг боғламларини тафтиш қилиш жараёнида махсус ажратилган назоратчи кузатувида кассир томонидан ушбу чек ва квитанция дафтарчаларидаги алоҳида боғламларнинг ҳар бир боғламидаги дафтарчалар сони ва ҳар бир дафтарчадаги варақлар сони, улардаги рақамлар кетма-кетлиги, фойдаланишга яроқлилиги текшириб кўрилиши лозим.
Пул омборидаги нақд пул чеки, тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки ва квитанция дафтарчасининг нуқсонли эканлиги аниқланса, унда далолатнома тузилиб, унинг нуқсонлари батафсил қайд этилиши ҳамда банкнинг моддий жавобгар шахслари томонидан далолатнома имзоланиши ва нуқсонли дафтарча тегишли далолатнома билан бирга, алоҳида сақланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Яроқсиз ҳолга келтирилган нақд пул чек дафтарчаси банк раҳбарининг буйруғига асосан ташкил этилган махсус комиссияси томонидан йўқ қилингунига қадар, ҳар бир нақд пул чек дафтарчаси (унда қанча варақ мавжудлигидан қатъи назар) 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» балансдан ташқари ҳисобварағида шартли «1 сўм» баҳосида ҳисобга олинади.
(284-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
285. Банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тафтиш қилинганлиги бўйича тузилган далолатнома тафтишда иштирок этган барча ходимлар ҳамда банкнинг моддий жавобгар шахслари томонидан имзоланади.
Нақд пул ва бошқа қимматликлар орасидан камомад (ортиқча) чиққанда, ҳисоб-китобларда тафовут мавжудлиги ёки уларни бут сақлашда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланганда тузилган далолатноманинг бир нусхаси Бош банкка жўнатилиши шарт.
286. Бош банк мутасадди ходимлари ҳамда банк раҳбари ўтказилган тафтиш ва текширув натижаларини зудлик билан кўриб чиқиши, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларни келгусида такрорламаслик юзасидан тегишли чораларни кўришлари лозим.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling