Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
-боб. Юридик шахсни қайта ташкил этиш ва тугатиш вақтида маблағларни ҳисобдан чиқариш
Download 39.21 Kb.
|
3229 13.04.2020 (4) Накд пулсиз хисоб китоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-боб. Якуний қоидалар
8-боб. Юридик шахсни қайта ташкил этиш ва тугатиш вақтида маблағларни ҳисобдан чиқариш
Олдинги таҳрирга қаранг. 100. Қайта ташкил этилаётган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) юридик шахснинг тўлов ҳужжатлари бўйича тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ унинг асосий ҳисобварағидан амалга оширади. (100-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 101. Кредиторлар ва ҳуқуқий ворис ўртасида низо юзага келган тақдирда, маблағлар суд қарорига асосан ҳуқуқий вориснинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади. 102. Тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварағидан маблағлар фақатгина тугатиш комиссияси томонидан тақдим этиладиган тўлов топшириқномалари асосида ҳисобдан чиқарилади ҳамда тугатилаётган юридик шахснинг барча ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг ихтиёрига ўтади. Тугатилаётган юридик шахснинг шахсий варақчаси ўз кучини йўқотган деб топилиб, унинг ўрнига тугатиш комиссияси аъзоларининг имзо намуналари туширилган шахсий варақча расмийлаштирилади. Бунда имзо намуналари ўз кучини йўқотган деб топилмаган шахсларнинг топшириқларига асосан тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварақларидан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилганлиги учун банклар жавобгар бўлмайди. 9-боб. Якуний қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 103. Тўлов интизомига риоя қилмаган банклар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. (103-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 104. Банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали ўтказиладиган операциялар, агар овердрафт (қисқа муддатли кредит бериш) назарда тутилмаган бўлса, банкларнинг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар доирасида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3229/0455-сон, 07.09.2020 й., 10/20/3229-1/1259-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Download 39.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling