Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Магистрлик диссертациясининг таркибий тузилиши


Download 0.8 Mb.
bet4/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

Магистрлик диссертациясининг таркибий тузилиши кириш, 8 та параграф ва 3 та бобдан иборат асосий қисм, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, унинг ўрганилганлиги, мақсад ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети, илмий янгилиги ҳамда амалий аҳамияти ёритилган.
Магистрлик диссертациясининг биринчи бобида, Ўзбекистон Республикасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари каби масалалар кўриб чиқилган.
Магистрлик диссертациясининг иккинчи бобида, Ўзбекистон Республикасида малакали кадрлар тайёрлаш ҳолати таҳлили амалга оширилган.
Магистрлик диссертациясининг учинчи бобида, Ўзбекистон Республикасиди малакали кадрлар тайёрлаш тизими ва уни такомиллаштириш йўллари бўйича таклифлар келтирилган.
Хулоса ва таклифлар қисмида эса олинган натижаларга асосланган ҳолда хулоса қилиниб, амалий тавсияномалар ишлаб чиқилган.


I-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг моҳияти, шаклланиши ва унинг ривожланиши.

Ўзбекистонда тадбиркорлар тайёрлаш тизимини барпо этиш ва ривожлантириш тажрибаси катта илмий ва амалий қизиқиш ўйғотади. Чунки у замонавий иқтисодий-тижорат таълимининг аҳволини таҳлил қилиш ва назарий жиҳатдан изоҳлаш, унинг узлуксиз касб таълими тизими билан уйғунлаштириш ва самарали дидактик ривожланишини башорат қилиш вазифаларини ҳал этиш имконини беради.


Замонавий жаҳон тажрибаси сўннги ўн йилликларда таълим тизимида юксак ривожланишлар кузатилаётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув шароитида янгича иқтисодий ривожланишни назарда тутмоқда. 21-асрнинг “ахборотлар жамияти” деб аталиши эса жаҳонда ахборот технологияларини кенг жорий этишни талаб этмоқда. Жаҳонда мавжуд ҳар бир мамлакат келгусида ривожланиш ва тараққий топишга интилар экан, албатта мамлакатда таълим тизимини чуқур ислоҳ этиши ва ушбу соҳани бошқаришнинг замонавий моделларини давлат даражасида ишлаб чиқиши лозим бўлади. Буни ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўрсатиб турибди.
Таълим тизими мураккаб ва зиддиятли йўлни босиб ўтди. Марказлашган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш таълим тизимининг янги иқтисодий механизмини қуришни назарда тутади. У таълим тизимининг объектив қонуниятларини; бозор иқтисодиётида фаолият кўрсатишнинг тамойиллари ва механизмини; мамлакат таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланишининг муайян тарихий шарт-шароитларини ҳисобга олиши зарур. Қуйида таълим тизимини давлат даражасида бошқаришнинг марказлаштиришган юқори поғонасининг вазифалари келтириб ўтилган:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling