Натижасида мева бужмайиши ёки


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

2
фильтрлаш юзасига 125-150 г фильтрлаш 
тўсиғини мос келтириб фильтрлаш материали напор бакидаги шарбатга 
ботирилади. Аралашма ҳаво чиқариш кранлари олдиндан очилган ҳолда бўш 
фильтрга берилади. 
Фильтрланган шарбат шаффоф бўлгунча рециркуляцияга қўйилади, 
сўнгра тарага қуйишга юборилади. Напор бакига бу сафар фильтрловчи 
материал қўшмасдан фильтрланмаган шарбатнинг янги миқдори олинади.
Чўқма кўпайган сари фильтрлаш тезлиги пасаяди, шунинг учун 
фильтрлаш тезлиги маълум бир чегарага борганда фильтрлаш тўсиқлари 
алмаштирилади. 
Камерали фильтр-пресс икки чеккага чиққан ичи бўш ребордали 
фильтрлаш плиталаридан ташкил топган. Плиталар юзасида ариқчалар 
мавжуд бўлиб ребордаларнинг бўшлиғи билан туташган.
Фильтрни йиғишда жуфт рақамли плиталарнинг ребордалари бир 
томонга, тоқ плиталар ребордалари иккинчи томонга қаратилади (40-расм). 
Бунда ҳар бир қатор ребордалари тешиклари умумий канал ҳосил қилади. 1 
ва 2 каналлар шарбат бериш учун, 5 ва 6 эса фильтратни чиқариш учун 
хизмат қилади.
Фильтрлаш тўсиғи сифатида Т ёки Ш маркали фильтр-картон ёки АК-3 
маркали пластиналар ишлатилади.
Насос ёрдамида бериладиган шарбат аввал ребордалар ҳосил қилган 
каналларга, сўнгра эса плиталар канавкаларига киради, фильтрлаш тўсиғидан 
ўтади ва аралаш плиталар канавкаларига киради. У ердан қарамақарши 
томондаги плиталар ребордалари орқали ташқарига олиб кетилади.
Энг олдин чиққан маълум миқдордаги шарбат лойқа бўлиши мумкин. 
Бундай ҳолларда шарбат рециркуляцияга берилади. Қуйишга кристалл 
шаффоф шарбат чиққанидан бошлаб жўнатилади.


193
Фильтр-пресслар таркибида меванинг дағал тўқималари бўлган 
шарбатни фильтрлашда ҳам ишлатилади. Бунинг учун фильтрловчи тўсиқ 
сифатида ғовакли мато ишлатилади (фильтрловчи материалсиз).
“Зейтц” (Германия) вакуум-фильтри зангламас пўлатдан тайёрланган 
барабан бўлиб, фильтрланмаган шарбат солинган ваннада айланади.
Кизельгур 6-8 см қатламда фильтрловчи барабан юзасига синтетик 
материалдан (полиамид) юқтирилади. Шарбат ваннадан фильтрловчи қатлам 
орқали вакуум туфайли сўрилади. Барабан айлангани учун кизельгурнинг 0,1 
- 0,3 мм-ли қатлами ваннага чўкишгача пичоқ ёрдамида кесилади. Ишчи 
циклнинг давомийлиги 15 соат.
Даврий ишловчи фильтрнинг бир сменадаги унумдорлиги (Q) м
3
-да 
қуйидагини ташкил этади 
Q = nV
бунда n - фильтрнинг сменадаги цикллари сони, V- бир циклда фильтрдан 
чиққган шарбат ҳажми, м
3
.
Цикллар сони n – қуйидаги формула ёрдамида топилади 
A
T
n
+
=
τ

бунда Т – сменанинг давомийлиги, дақиқа; 
τ
- фильтрнинг бир циклдаги 
фойдали ишининг давомийлиги, дақиқа; А – фильтрга бир циклда қайта тўсиқлар 
ўрнатиш (тўхтаб туриш) давомийлиги, дақиқа.
,
)
(
0
0
V
K
V

+
±
=
τ
τ
V- нинг манфий қийматларини нореал бўлганлиги учун ташлаб юбориб 
ҳамда n ва V ўрнига уларнинг қийматларини ўрнатиб қуйидаги ифодани 
оламиз 
[
]
.
)
(
0
τ
τ
τ
+
+
=
K
A
T
Q
Ушбу тенгламанинг математик таҳлили ҳар бир циклда бажарилган ва 
сменанинг энг баланд унумдорлигини таъминлаган даврий ишловчи фильтр 
фойдали ишининг оптимал вақтини аниқлаш имконини (дақиқаларда) 
беради:
K
A
V
A
опт
0
2
+
=
τ

Доимий босим остида шарбатни фильтрлашда фильтрловчи тўсиқ 
ғоваклари аста секин тўлиб борадиган рижим учун формула қуйидаги 
кўринишда берилиши мумкин 


194
Р
Х
A
l
опт

=
η
τ
τ
0
83
,
2
бунда – ва r – фильтрлаш қатлами кипиллярининг узунлик ва радиуси, м
Шарбат таркибида қолган коллоид даражадаги дисперсликка эга
зарраларнинг йириклашиши натижасида шарбат лойқаланади. Узум 
шарбатида бундан ташқари узумнордон тош ажралиши натижасида ҳам 
лойқаланиш рўй беради.
Тиндирилган шарбатнинг Кристалл шаффоф ҳолатида сақланиш вақти 
хом ашё тури ва унинг кимёвий таркибига боғлиқ.
Шарбатнинг лойқаланиши ва седиментация билан курашиш учун 
қуйидагилар тавсия этилади. 
Шарбатда қайта чўкма тушиш ҳоли рўй бермаслиги учун у ишлаб
чиқарилишида пастеризациялашдан илгари пастерлаш температурасидан 
баландроқ температурагача иситилиши керак.
Шарбатни ҳаво билан контактлашишига имкон бермаслик, уни 
деаэрациялаш, таранинг шарбат билан тўлатилмаган бўшлиғидан ҳавони 
чиқариш керак. Шарбатдаги пигмент, ошловчи моддалар ва бошқа кимёвий 
компонентларнинг кислород билан оксидланиши коллоид системани 
ўзгариши ва седиментацияни келтириб чиқаради. Инерт газ атмосферасида 
сақлаш шарбат шаффофлигини ўзгармаслигини таъминлайди.
Нисбатан юқори температурада қисқа муддат пастерлаш чўкмани 
камроқ тушуради, узоқ муддат пастерланганда кўпроқ тушади. Шарбатни 
паст температура (0
0
С-га яқин)-да сақлаш унинг таркибида таранинг 
тўлатилмаган қисмида қолиб кетган ҳавони эришига олиб келади. Натижада 
шарбатнинг лойқаланиши тезлашади.
Оқсил-коллоид лойқаланишни олдини олиш учун шарбат таркибидаги 
оқсил миқдорини камайтириш керак, бунинг учун унга иммобиллаштирилган 
протеиназа билан ишлов бериш мақсадга мувофиқ.
Шарбат коллоид системасини сунъий равишда стабиллаштириш учун 
унга турғун ҳимоя коллоидлари – камед коллоиди, пектин эритмалари 
қўшилади. Камедь углеводларга киради, ўзи данакли мева дарахтлари 
танасидан чиқадиган ёпишқоқ шарбат.
Деаэрация
Шарбат таркибига кирган ҳаво ишлаб чиқариш давомида шарбат 
сифатини ёмонлаштиради.
Олма шарбати ҳавода ошловчи моддалари оксидланиши ва 
флобафенлар ҳосил бўлиши натижасида қораяди. Узум шарбатида ҳаво 
рангловчи моддалар парчаланишини келтириб чиқаради, тўқ малла чўкма 
тушади. Ҳаво кислороди витаминларни ҳам парчалайди. Шарбат таркибидаги 
ҳаво иситиш натижасида ёки механик деаэрация ёрдамида чиқариб 
юборилиши мумкин. Агар шарбат учун иссиқлик билан ишлов бериш керак 


195
бўлса у ҳолда уни иссиқлик деаэрацияси ўтказилади. Бунинг учун узлуксиз 
ишловчи иссиқлик алмашгичлар ишлатилади.
Механик деаэрациялаш вакуумлаш орқали ўтказилади.
Пастеризатор-деаэратор (41-расм) қуйидаги тартибда ишлайди. Шарбат 
қабул қилиш баки 1-га берилади, у қалқовуч ва клапан билан таъминланган, 
бакдан шарбат деаэраторга сўрилади. Деаэратор – вертикал цилиндр, унинг 
ичида иккинчи, тўрсимон цилиндр мавжуд. Шарбат цилиндрнинг юқори 
қисмига берилади, форсунка (пуркагич) ёрдамида юқорига сепилади, оқади 
ва насос томонга юборилади. Деаэраторда қолган босим 5-8 кПа (вакуум 720-
700 мм сим. уст)-ни ташкил этади. Бўшлиқ (вакуум) икки зинали буғ 
инжектори 3 ёрдасида ҳосил қилинади.
41 -расм. Пастеризатор-деаэратор схемаси.
Насос 4 шарбатни уч секцияли пластинали иссиқлик алмашиниш 
аппарати 5-га юборади. Ҳар бир секцияга (I-III) мустақил хизмат кўрсатилади 
ва шарбатни ҳам иситиш, ҳам совутиш учун ишлатилиши мумкин. Қувур 6 
шарбатни стерилизациялаш мақсадида ушлаб туриш учун хизмат қилади. 
Иситилган шарбат иссиқлик алмашиниш аппаратининг биринчи секциясида 
сув билан совутилади ва қуйиш жойига юборилади.
Қадоқлаш 
Шарбат шиша идишларга, яъни шиша, банка, бутил ҳамда тунука 
банкаларга, алюминий тюблар ва полимер материалдан тайёрланган тарага 
қадоқланади. Кичик ҳажмли тарага қадоқлаш ва кейинчалик пастерлаш 
вақтида шарбат температураси 50-60
0
С-ни, уч литрли бутилларга иссиқ 
қуйиш йўли билан консервалаш вақтида эса, 90-95
0
С-ни ташкил этади.
Консервалаш 
Шарбат қуйидаги усуллар ёрдамида консерваланади.


196

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling