Навои-2022 Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари


Бир найчали (косали) асбоблар


Download 386.34 Kb.
bet3/8
Sana15.03.2023
Hajmi386.34 Kb.
#1269250
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари (Бобур)

Бир найчали (косали) асбоблар. Бу асбоблар икки найча­ли асбобларнинг бир тури бўлиб, иккинчи найча ўрнига кенг идиш (коса) ишлатилади (9.2-расм). Ортиқча босим таъсирида косадаги суюқлик сатҳи пасайиб, найчадаги сатҳ ошади. Бу ҳол учун қуйидагини ёзиш мумкин:
(9.11)
Косали манометрнинг афзаллиги шундаки, найчадаги суюклик менискининг ҳолати бир марта ҳисобланади. Бу асбобнинг камчилиги идишдаги суюқлик сагҳининг пасайиши натижасида Н га тенг хато содир бўлишидадир. Аниқ асбоблар учун қуйидаги муносабат ўринли:
(9.12)
бунда: Sидиш кесимининг юзи, м2; s— найча кесимининг юзи, м2; (9.11) ва (9.12) тенгламалардан қуйидаги келиб чиқади:
(9.13)
Агар нисбат дан ортиқ бўлмаса, Н катталикни эътиборга олмаса бўлади:
(9.14)
С уюқликли манометрлар билан ўлчанадиган босимнинг юқориги ўлчаш чегараси асбобнинг катта кичиклигига боғлиқ.
Тажрибада улар 0,196 МПа (2 кГк/см2) дан ошмайдиган босимни ўлчаш учун ишлатилади.
Микроманометрлар. Жуда кичик босимларни ўлчаш учун оғма найчали микроманометрлар ишлатилади (9.3-расм). Найча оғма вазиятда бўлгани сабабли ўлчанаётган босимни мувозанатлайдиган суюқлик устунининг узунлиги қуйидагича бўлади:
(9.15)
бунда n — суюқлик менискининг шкала бўйича силжиши, м.
Бундай асбоблар 160—1000 Па чегарадаги босимларни ўлчашга мўлжалланган, уларнинг хатоси ±1,0 процентдан ошмайди.
Босимни, унинг камайишини ёки фарқини кенг чегараларда ўлчашга тўғри келган ҳолларда ўзгарувчи оғиш бурчакли микроманометрлардан фойдаланилади. Микроманометр ММН шундай асбоблардан бири бўлиб, 0,5 ва 1,0 аниқлик класси билан, 0—2,4 кПа ўлчаш чегарасига мўлжаллаб чиқарилади.
Юқорида келтирилган суюқликли асбоблар лаборатория ва ишлаб чиқариш тажрибасида кенг қўлланилади. Уларнинг камчиликлари—кўрсатишларни масофага узатиш мумкин эмаслиги, ўлчаш чегараларининг кичиклиги, кўрсатишларнинг яққол эмаслиги ва механик мустаҳкам эмаслигидан иборат.
Техник ўлчашларда комбинациялашган суюқликли—меха­ник асбоблар қўлланилади. Улар юқорида кўрилган асбоблар­дан фарқли ўлароқ иш суюқлигининг кўринадиган сатҳига эга эмас. Уларга пўкакли (қалқовичли), қўнғироқли ва ҳалқали асбоблар киради.



Download 386.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling