Нефт ва нефт маҳсулотлари Режа: Нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш


Нефт, газ ва нефт маҳсулотларини сақлаш идишлари


Download 388.37 Kb.
bet4/4
Sana08.02.2023
Hajmi388.37 Kb.
#1177942
1   2   3   4
Bog'liq
Нефт ва нефт маҳсулотлари

4. Нефт, газ ва нефт маҳсулотларини сақлаш идишлари

Нефт, газ ва нефт маҳсулотларини сақлашда кўп сонли идишлар, резервуарлардан фойдаланилади. Маҳсулотни сақлаш таркибига мувофиқ хом-ашёли оралиқ ва тайёр маҳсулот резервуарлари бир-биридан фарқланади. Хом-ашёни ва тайёр маҳсулотни сақлаш резервуарларининг технологик қурилмаси, саноат ва ишчи бинолардан узоқроқда жойлаштирилади. Оралиқ резервуарлар парки шу қурилмаларга яқин жойда яъни, маҳсулот ишлатиладиган жойда жойлаштирилади. Нефт хом-ашёси катта ер ости ва ярим ер ости темир бетонли ички юзаси эса металл билан қопланган ва қопланмаган резервуарларда сақланади. Темир бетонли ер ости резервуарларнинг асосий қулайликлари қуйидагича: металл тежалади, енгил учувчан хом-ашёнинг қуёш нури таъсирида буғланиши камаяди, ёнғин ва ниқоблаш хусусиятларига эгалигидир. Металл идишлар қоидага мувофиқ улардан фойдаланишни осонлаштиришни таъминлаш учун ер остида сақланадилар. Қуриладиган идишларнинг сони ва ҳажми заводнинг хом-ашё ва маҳсулот бўйича кунлик ишлаб чиқариш қувватига, бир вақтда сақланадиган маҳсулотлар миқдорига, хом-ашё ва маҳсулотларни сақлаш муддатига боғлиқ ҳолда ҳисоблаб топилади. Нефт ва газ хом-ашё резервуарларининг ҳажми хом-ашёнинг 5 – 7 кунлик захирасига нисбатан ҳисобланади; оралиқ маҳсулотларнинг резервуарлари учун 16-48 соатлик захира; тайёр маҳсулотлар резервуарлари парки тайёр маҳсулотни 15-20 сутка сақланишини таъминлаш керак.



11.4-расм. Суюлтирилган газлар ва енгил бензин фракцияларини сақлаш идишлари.


а-вертикал; б-горизонтал; 1-корпус; 2-таянч; 3-люк; 4- штуцерлар.

Танланган идишларнинг ўлчамлари қуйидаги нормаларга мос келади. Фойдали тўлиқ ва ҳажм, ички диаметр, максимал ишчи босим ва ҳарорат, қўйишнинг максимал баландлиги ва ҳакозолар.


Идишларнинг конструкциялари кўп факторларга боғлиқ равишда аниқланади, улар орасида асосийлари кимёвий ва физикавий хусусиятлар, идишлар ичидаги суюқлик ва газ босимининг ҳарорати ҳисобланади.
Сиқилган газ ва бензиннинг енгил фракцияси фундаментга ўрнатилган, горизонтал ёки тик цилиндрсимон идишларда сақланади. Шундай идишларда кимёвий фаол моддалар сақланади.
Бундай идишларнинг ички юзаси коррозияга қарши қатлам билан қопланади. Диаметри 1,4 м бўлган горизонтал идишлар люкларнинг ички қисмида одамлар тушиб чиқиши учун нарвонча жойлаштирилади. Идишларни қуёш нуридан ҳимоя қилиш учун ташқи юзаси оқ бўёққа бўялади ёки айрим ҳолатларда соябон билан ҳимоя қилинади.
Download 388.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling