Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Кислотага чидамли бактерияларни Циль-Нильсен усули билан бўяш


Download 347.06 Kb.
bet12/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Кислотага чидамли бактерияларни Циль-Нильсен усули билан бўяш.
1. Фиксацияланган суртманинг устига тайёрланган фильтр коғозидан қўйилади, сўнгра фуксиннинг карболли эритмаси томизилади ва буғ ҳосил булгунга қадар 3—5 мин давомида қиздирилади.
2. Фильтр коғоз олинади ва суртма сув билан ювилади.
3. Суртмага рангсизлантириш учун 5% ли сульфат кисло­та ёки 3% спиртли хлорид кислота эритмасидан томи­зилади ва 1 — 2 мин ушлаб турилади.
4. Сув билан ювилади.
5. Суртма метилен кўкининг сувли эритмаси билан 3—5мин. давомида яна бўя-ди.
6. Сув билан ювилади, қуритилади ва микроскоп остида кўрилади
Натижа: Микроскоп остида кислотага чидамли бактериялар қизил рангда, кислотага чидамсиз бактериялар эса хаво рангга бўялганлигини кўрдик.
Хулоса:Биз “Циль-Нильсон” усулида бўяш техникасини ва микроорганизмларни микроскоп остида фарқлашни ўргандик.

18. Нейсер усули мақсади ва техникаси


Номи:”Нейссер” усули билан бўяш.
Максад:”Нейссер” усули билан бўяш техникасини ўрганиш.
Иш тартиби
Нейссер усули билан волютин доначалари бўялади. Волютин доначаси цитоплазмадан фарқ килиб, ишкорий реакцияда бўлади. Шунинг учун синька ацетатни қабул қилиб, тўк кўк рангга бўялади. Ҳужайра цитоплазмасида кислотали мухит бўлганлиги учун, цитоплазма ишкорий бўёқ - везувинни қабул қилиб, сариқ рангга бўялади.

  • Нейссер усули билан волютин доначаларини бўяш.

1. Фиксацияланган суртмага Нейссер синькасининг ацетати томизилади ва 2—3 мин ушлаб турилади.
2. Люголь оритмаси томизилади ва 10—30 сек. ушланади.
3. Препарат сув билан ювилади.
4. Суртма везувин (хризоидин) нинг сувдаги эритмаси билан 1-2 мин. бўялади.
5. Сув билан ювилади, қуритилали ва микроскоп остида кўрилади.
Натижа:Микроскоп остида цитоплазмаси сариқ рангдаги ва волютин доначалари эса тўқ кўк рангдаги микроорганизмларни кўрдик.
Хулоса:Биз “Нейссер” усули билан бўяш техникасини ўргандик.

19. Ожешко усули мақсади ва техникаси



Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling