Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Download 347.06 Kb.
bet50/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Антигенлар. «Антиген» сўзи юнонча бўлиб «бегона» деган маънони билдиради. Антигенлар иммун системани ишга тушира олиш хусусиятига эга. Иммунологик нуқтаи назардан «ирсий бегона антиген» деганда организм учун ёт бўлган ген синтез қилган органик модда тушунилади. Иммун тизимга таъсир қила олиш учун антиген:
1) организм учун ёт бўлиши;
2) иммун тартибни ишга тушира олиши;
3) мустаҳкам иммунитет хосил қила олиши (иммуногенлик);
4) махсуслиги, яъни антиген фақат гомологик антитело ёки лимфоцитлар билан бирикиши;
5) коллоид тузилмали;
6) организм суюқликларида эрувчан бўлиши керак.
Антиген келиб чиқишига кўра табиий биомолекулаларга ва табиатда ўхшашликлари бўлмаган сунъий тайёрланадиган бирикмаларга бўлинади. Антигенлар организмга ташқаридан тушиши (экзоантигенлар) ёки организмнинг ўзида ҳам хосил бўлиши мумкин (эндоантигенлар, аутоантигенлар). Экзоантигенларга озиқ-овқатлар таркибидаги моддалар микроорганизмлар ва уларнинг маҳсулотлари, эндоантигенлари эса нобуд бўлган ҳужайралар, оқсиллар катаболизми натижасида организмда доимо хосил бўлиб турадиган моддалар ва тўсик орти аъзоларининг антигенларари мисол бўлади.
Патоген омиллар, масалан, қуёш, нурланиш, кимёвий моддалар ва патоген микроорганизмлар таъсирида ҳам хусусий биомолекулаларнинг тузилиши ўзгарибгина қолмай балки уларнинг биосинтези ҳам бузилади, натижада организм учун «бегона» бўлган моддалар хосил бўлади.
Модда тўлиқ антиген бўлиши учун, биринчидан унинг молекуласи етарли катта молекулалар оғирликка эга бўлиши (10000 дальтондан кам эмас), иккинчидан кимёвий гетероген бўлиши керак.
Хозир иммунопрофилактика мақсадлари учун антигенларни (масалан, вакциналарни) асосан парентерал йўл билан юборилади, бунда антиген тезроқ иммунокомпетент ҳужайралар билан таъсирлашади.
Моддаларнинг антигенлик ва иммуногенлиги адъювантлар ёрдамида иммуногенлик ошира бера оладиган моддаларга адбювантлар (лот. аджуванс, аджувантис – ёрдам ёки имкон берувчи) деб айтилади. Буларга алюминий гидроксид ёки алюминий фосфат, ёғ эмульсияси, сирт фаол моддалар, грамманфий бактерияларнинг липополисахаридлари ва Фрейнд адьюванти (минерал ёғ, эмулгатор ва ўлдирилган сид микобактерияларнинг бирикмаси) мисол бўла олади. Адьювантларнинг таъсир механизми, улар киритилган жойда антигенларни парчаланишдан сақлаш (депо вазифаси), фагоцитозни кучайтириш, лимфоцитларга митоген таъсир қилишига асосланган.
Ҳар қандай антиген ўзига хос, яъни ноёб тузилишга эга бўлганлиги сабабли уларнинг қуйидаги таснифи тафовут қилинади:
1.Гетеромахсуслик – ҳар хил турга хос мавжудотларда бир бирига жуда ўхшаш бўлган антигенлар борлиги. Масалан, Форсман антигенлари от, қўй эритроцитлари ва чўчқа мияси ҳужайраларида топилган.
2.Турга хос махсуслик – бир тур аъзоларга хос бўлган антигенлар. Масалан, тиббиёт судэксперт ходимлари қон доғини махсус иммун зардоблар ёрдамида одамга ёки ҳайвонга тегишли эканлигини аниқлашади.
3.Гуруҳга хос махсуслик (изоантигенлар) – ҳар хил одамларга хос бўлган махсуслик. Масалан, қон гуруҳлари, резус омил ёки ЪЛА – системаси. Тиббиётда, гуруҳга хос мослик қон қуйишда, аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтказишда катта аҳамиятга эга. Одамларнинг эритроцит, лейкоцит, тромбоцит ва қон плазмаларида 70 дан ортиқ изоантигенлар борлиги аниқланган. К.Ландштейнер қон гуруҳларини кашф қилгани учун 1930 йилда Нобель мукофоти лауреати бўлган.
4.Типга хос махсуслик – бир турга кирувчи микроорганизмларнинг ўзига хослиги. Хозир грипп вирусининг 3 типи, ОИТС вирусининг 2 типи, менингококкларнинг 4 типи аниқланган.
5.Аъзоларга хос махсуслик – ҳар хил турга хос, лекин бир хил вазифани бажарувчи жониворлардаги аъзолар.
6.Органеллаларга хос махсуслик – ҳар хил мавжудотларнинг ҳужайра органоидларига кирадиган рибосома, митохондрия, лизосомаларнинг фақат ўзига хос вазифаларини бажариши.
7.Функционал махсуслик – биологик фаол моддаларнинг ўхшашлиги. Масалан, ҳайвон ва одамлардан олинган инсулин, ўхшаш антиген таркибига эга, шу боис тиббиётда қандай диабет билан оғриганларни ҳайвонлардан олинган инсулин билан ҳам даволаш мумкин.
8.Босқичга хос антигенлар – онтогенезнинг ҳар хил босқичларида юзага келадиган омиллар. Масалан, -фетопротеин организнинг эмбрионал ривожланиши даврида хосил бўлиб, катта одамларда учрамайди, агар уларда бу модда аниқланса бу ҳомиладорлик ёки ўсма (рак) касаллигидан далолат беради.
9.Аутоантиген – организмнинг иммун тизими учун «бегона» ҳисобланган шахсий антигенлар. Масалан, қалқонсимон без, бош ва орқа мия, кўз гавҳари, уруғдон ва тоғайларга нисбатан эмбриогенез жараёнида иммунологик толерантлик ривожланади. Бу тўқималарнинг антигенлари организм учун бирламчи аутоантиген ҳисобланиб, фақатгина жароҳатланиш ёки яллиғланиш натижасида қонга кўп миқдорда тушиб, аутоиммун жараёнларини вужудга келтиради. Организмнинг бошқа аъзо ва тўқима ҳужайралари, физик (иссиқлик, радиация, юқори частотали нурланиш), кимёвий (кислоталар, ишқорлар, кимёвий моддалар, дори-дармонлар, пестицидлар), биологик (заҳарлар, бактерия токсинлари, вируслар, антиген мимикрияси) ва бошқа омиллар таъсирида ўз антигенларини ўзгартириб иккиламчи аутоантигенларга айланиш мумкин. Бу ҳодиса патологик махсуслик деб номланган.
10.Микроб ва хужайин организмидаги ҳужайра антигенларининг ўхшашлигига антиген мимикрияси дейилади.
Тимусга боғлиқ антигенлар. Кўпгина антигенлар иммун реакцияларни фақат тимусга боғлиқ лимфоцитлар ёрдамида юзага чиқара олади, шу боис уларни тимусга боғлиқ антигенлар деб аталади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling