Оценке достоверности информации


ПРОФАЙЛИНГ – ҒАЙРИҲУҚУҚИЙ ҲАРАКАТЛАРНИНГ


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

 
ПРОФАЙЛИНГ – ҒАЙРИҲУҚУҚИЙ ҲАРАКАТЛАРНИНГ 
ОЛДИНИ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Профайлинг (инглизча profile – профиль) – ташқи кўрини-
ши, новербал ва вербал хулқидаги энг кўп ахборот берувчи 
махсус белгилари, хусусиятларини таҳлил қилиш асосида инсон 
хулқини баҳолаш ва прогнозлашга қаратилган психологик усул 
ва методикалар мажмуини билдирувчи тушунча. 
Дастлаб «профайлинг» (профиллаш) термини номаълум шахс-
нинг излов психологик портрети (профили)ни жиноят содир 
этилган жойда қолдирилган излари бўйича тузишда ишлатилган. 
Психологик портрет тузиш борасидаги дастлабки уринишлар-
дан бирини 1888 йилда британиялик жарроҳ Томас Бонд 
―Чавақловчи‖ Джек (Джек ―Потрошитель‖) шахсига нисбатан 
қўллаган деб ҳисобланади. Ғарбда шахсни профиллаш 1985 йил-
да Федерал қидирув бюроси (ФБР)да П. Брукс ва Р. Рѐсслер 
раҳбарлигида зўрлик ишлатилган серияли жиноятларни фош 
этишда кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқилган зўравон жиноят-
чиларни ушлаш бўйича ViCAP (ингл.) дастури доирасида қўлла-
нилган. Австрия, Германияда бундай дастур VICLAS деб 
аталади. Аслида, у ҳодиса жойида қолдирилган изларга доир 
барча маълумотлар киритиладиган ахборот базасидир. Ушбу 
дастурнинг асосий мақсади терговга кўмаклашиш бўлиб, хулқ-
атворга оид кўрсаткичларга эга психологик портрет тузишда 
рўѐбга чиқади! Бу жуда муҳим: жиноятчининг шахсий хислат-
лари эмас, балки кутилаѐтган хулқи. Европалик мутахассислар 
фикрича, қуйида келтирилган жадвал ѐмон портретнинг яхшиси-
дан фарқини аниқ кўрсатади. 
№ Ёмон портрет 
Яхши портрет 
1. Жиноятчи нимани ўйлаяпти 
Жиноятчилар сони 
2. Шаҳвоний фантазияларининг типи Жинси 
3. Устун она 
Ёши 
4. Дисфункционал болалик 
География, жой билан танишиш 
5. Шаҳвоний оғишлар ѐки дисфунк-
ция 
Полиция ѐзувлари (илгари содир 
этилган жиноятлари ҳақидаги 
маълумотлар) 



6. Шахсига хос жиҳатлар 
Жиноий тарихи (нечта ва қайси 
турдаги жиноятларни содир 
этган) 
Иши (бандлиги) 
Ушбу жадвалдан кўриб турганимиздек, яхши психологик 
портретда терговга ѐрдам берадиган ва реал фактлар билан 
тасдиқланиши мумкин бўлган ахборот бўлади. Яъни криминал 
психолог жиноятга оид барча маълумотлар ва келиб тушаѐтган 
барча ҳолатлар ва фактлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб, 
ана шу бутун ахборот асосида психологик портрет тузади. Бу 
портретда жиноятчиларнинг тахминий сони, жиноятчилар сони-
ни кўрсатувчи омиллар, жиноятчи (ѐки жиноятчилар)нинг жинси, 
ѐшидан далолат берувчи маълумотлар, жой билан танишлиги, 
меҳнат ѐки касбий кўникмалари, ўхшаш жиноятлар ва шахснинг 
тахминий типи ҳақидаги маълумотлар бўлади, тахмин қилинаѐт-
ган гумон қилинувчилар доираси ва уларнинг жиноий тарихлари 
ана шундан келиб чиқади ва ҳ.к.
Бироқ «профайлинг» тушунчасининг бошқа маъноси ҳам бор. 
Шу ўринда Н. В. Чаленко ўз диссертациясида берган қуйидаги 
таърифни келтириш жоиз: «Профайлинг ѐки профайл-метод – 
кузатиш ва махсус сўров усули ѐрдамида хавф туғдириши мумкин 
бўлган, ноадекват хатти-ҳаракатга мойил шахсларни аниқлашга 
қаратилган махсус тадбирлар тизими». Яъни, кўпинча, бу метод 
хавф туғдириши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида 
йўловчиларни кўздан кечириш вақтида қўлланилади. Бу 
транспорт профайлинги деб аталади. Айнан шундай профайлинг 
ҳозир Исроилда кенг қўлланилади.
Ғайриқонуний ҳаракатлар, аввало террорчилик йўналиши-
даги ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлиги нуқтаи назари-
дан хавф туғдириши мумкин бўлган йўловчиларни аниқлаш 
мақсадида мутахассислар (профайлерлар) тайѐрлаш ва улардан 
фойдаланиш илк бор ХХ асрнинг 70-йиллари охирида Исроилда 
Эль-Аль (El Al) авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. 
Бу бир қарашда оддий кўринган саволларга йўловчиларнинг но-
стандарт реакцияларини аниқлаш мақсадида бериладиган савол-
лар мажмуи бўлган. 



Ушбу технологиянинг қўлланилиши El Al авиакомпаниясига 
дунѐда энг хавфсиз авиакомпания мақоми берилишига имкон 
берган. El Al авиакомпанияси томонидан профайлингни қўллаш 
тажрибаси ҳозирги вақтда бутун дунѐда жорий этилмоқда. 
Ушбу методни ривожлантиришга «Пол Экман гуруҳи» ком-
панияси алоҳида ҳисса қўшди. Бу компания америкалик психолог 
Пол Экман раҳбарлигида инсоннинг ҳиссий ҳолатини «ўқиб 
олишга» имкон берувчи бир қатор компьютер дастурларини 
ишлаб чиққан. Бу дастурлар нафақат АҚШ аэропортларида, 
балки хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланувчи бошқа 
тузилмаларда ҳам жадал қўлланила бошлаган. 
Профайлинг технологияси бир қанча босқичлардан иборат
1

1) йўловчини бирламчи кузатиш ва илк таассуротни таҳлил 
қилиш (бунда, агар мавжуд бўлса, шубҳали хатти-ҳаракат аломат-
лари – стресс, қўрқув, тажовузкорлик, ташвиш, умумий ноадек-
ватлик ҳолатига хос белгиларга эътибор қаратиш муҳим); 
2) ҳужжатларни текшириш; 
3) йўловчи билан суҳбатлашиш; 
4) аниқланган шубҳали жиҳатлар юзасидан йўловчи (ташриф 
буюрувчи)дан сўраш, бунда унинг юки (багажи) масаласида 
саволлар бериш шарт; 
5) йўловчининг тавсифномасини тузиш («хавфи кам» йўлов-
чи, «одатдаги хавфга эга» йўловчи, «юқори даражадаги хавфга 
эга» йўловчи, «жуда юқори хавф туғдирувчи» йўловчи). 
Охирги вақтларда «профайлинг» тушунчасининг кенгай-
тирилган талқини берилаѐтган ахборотнинг ишончлилигини 
инсоннинг новербал хатти-ҳаракати бўйича баҳолаш мақсадига 
эга бўлган бир қатор амалий ижтимоий-психологик методикалар, 
яъни ўзига хос ѐлғонни қуролсиз аниқлаш (детекция)ни ўз ичига 
олади. 
Профайлингнинг методологик асосларини П. Экман, В. Фризен, 
К. Шерер, М. Цукерман, Б. ДеПауло, В. А. Лабунская, О. Фрай ва 
бошқаларнинг тадқиқотлари ташкил этади яратганлар. Бу 
йўналишдаги 
тадқиқотларни 
Ю.М. 
Волынский-Басманов, 
М.Е. Каменева, Н.Н. Анисимова, Н.Д. Эриашвилли, И.И. Аминов, 
В.И. Прокопешкин давом эттирганлар. 
1
Профайлинг. Технологии предотвращения противоправных действий / Под ред. 
Ю.М. Волынского-Басманова, Н.Д. Эриашвили. 2-е изд. – М., 2013. – С.48-58. 



Тадқиқот ўтказиш процедурасига ҳамда махсус билимларга 
эга мутахассис малакасига қўйиладиган бир қатор талабларга 
риоя этилганида ахборотнинг ишончлилигини қуролсиз баҳолаш 
аниқлиги ва ишончлилиги бўйича полиграф (лай-детектор, ѐлғон 
детектори)ни қўллашга асосланган қуролли усуллар билан 
тенглашади. 
В. Л. Цветков ўз асарида таъкидлаганидек, «профайлингни 
қўллашдан кўзланган мақсад жиноятчининг у жиноят содир 
этмасидан аввалги юзи ва жисмоний хусусиятларини аниқлаш-
гина эмас, балки кўпроқ яширин жиноятчиларнинг кечинмалари 
ва ҳиссий ҳолатлари хусусиятларини акс эттирувчи уларнинг 
экспрессив ифодаларини аниқлашдир»
1

Одатда профайлинг кенг ва тор маънода тушунилади. Кенг 
маънода профайлинг деганда амалий психология методларидан 
фойдаланган ҳолда хавф туғдириши мумкин бўлган шахс ҳамда 
вазиятларни аниқлаш орқали ғайриқонуний ҳаракатларнинг олдини 
олиш технологияси тушунилади
2
. Тор маънода эса профайлинг 
деганда муайян субъектнинг режалаштирилаѐтган ғайриқонуний 
ҳаракатга алоқадорлик эҳтимоллигини аниқлаш тизимини тушу-
ниш таклиф этилади
3

Профайлинг қуйидаги хусусиятларга эга
4

1. Профайлинг таркибига хавф туғдириш эҳтимоли бўлган 
шахслар хатти-ҳаракатини кузатиш, уларга саволлар бериш
экспресс-психодиагностика қилиш, уларнинг хатти-ҳаракатлари-
даги нормадан оғишларни қайд этиш ҳамда уларни ўрганишга 
қаратилган бошқа ҳаракатлар киритилади. 
2. Профайлингнинг мантиқий схемасида ғайриқонуний арала-
шиш ҳаракатларини тайѐрлаш чоғида хавф туғдириши мумкин 
бўлган шахсларнинг ҳаракатлари моделини тузиш; бундай ҳара-
катларни тайѐрлаш белгиларини аниқлаш; хавф туғдириши мум-
кин бўлган типлар (профиллар) – бундай ҳаракатларнинг эҳтимол 
1
Профайлинг в деятельности органов внутренних дел: Учебное пособие / Под 
ред. В.Л. Цветкова. – М., 2014. – С.10. 
2
Профайлинг. Технологии предотвращения противоправных действий / Под ред. 
Ю.М. Волынского-Басманова, Н.Д. Эриашвили. – М., 2013. – С.9 
3
Ўша жойда. 
4
Профайлинг в деятельности органов внутренних дел: Учебное пособие / Под 
ред. В.Л. Цветкова. – М., 2014. – С.12-13. 



тутилган ижрочилари таснифини яратиш; кузатув ҳудудидаги ҳар 
бир шахснинг мақомини режалаштирилаѐтган ғайриқонуний ара-
лашув ҳаракатига алоқадорлиги эҳтимоллиги нуқтаи назаридан 
аниқлаш; ҳар бир шахсни муайян типга (ѐки профилга) киритиш, 
яъни профиллаш
1

3. Профайлингни амалга ошириш учун визуал психодиагнос-
тика, диагностик экспресс-суҳбат, нейролингвистик дастурлаш 
методлари, тезкор-қидирув фаолиятининг айрим усулларини 
эгаллаган юқори даражадаги тайѐргарликка эга мутахассислар 
жалб этилади. 
Мазкур технологиянинг муваффақиятли қўлланиши жамоат 
тартиби ва хавфсизликни таъминлашга масъул хизматларнинг 
ушбу технологияга қизиқиши кучайишига олиб келмоқда ҳамда 
унинг қўлланиш доирасини кенгайтиришни, яъни фақат тран-
спорт хавфсизлиги масалалари билан чекланиб қолмай, ундан 
кенг доирада фойдаланишни талаб этмоқда. Йирик спорт ва 
маданий-оқартув тадбирларини ўтказишда хавфсизликни таъмин-
лаш ундан фойдаланиш йўналишларидан бири бўлиши мумкин. 
Аммо уни қўллаш қийин, шу боис (хавф туғдириши мумкин 
бўлган шахслар профилларидан фарқли ўлароқ) оммавий тадбир-
лар вазиятларининг визуал-хулқий типи (ѐки профили)ни психо-
логик тавсифлаш уни қўллаш вариантларидан бири бўлиб хизмат 
қилиши мумкин
2
. Масалан, спорт мусобақаларида иштирок этаѐт-
ган мухлислар ѐки оммавий-маданий тадбирлардаги томоша-
бинларнинг визуал-хулқий профили ва ҳоказо. Бундай профилга, 
В. Л. Цветковнинг фикрича, ўз ичига устунлик қилувчи кийим 
кийиш услуби, кайфиятлар, ўзаро муносабатлар характери, 
ҳаракатлар динамикаси ва амплитудаси тавсифи кабилар киради. 
Ушбу ҳолда профайлерларнинг вазифаси вазиятнинг визуал-
хулқий профили (соҳаси)га мос келмаѐтган шахсларни аниқлаш 
мақсадида одамларнинг хатти-ҳаракатларини кузатишдан иборат 
бўлади
3

1
Профайлинг. Технологии предотвращения противоправных действий / Под ред. 
Ю.М. Волынского-Басманова, Н.Д. Эриашвили. – М., 2013. – С.7-8, 10-11. 
2
Профайлинг в деятельности органов внутренних дел: Учебное пособие / Под 
ред. В.Л. Цветкова. – М., 2014. – С.14. 
3
Ўша жойда. 


10 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling