Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Download 1.66 Mb.
bet5/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.

Назорат саволлари



  1. Энергетика тизими деб нимага айтилади?

  2. Қандай узатиш линияларини биласиз?

  3. Энерготизимлар яратилиши халқ хўжалигида қандай аҳамияти бор.

  4. 1000 В гача ва 1000 В дан юқори бўлган кучланишлар стандартини айтинг.

  5. Уч фазали токдан фойдаланиш сабаби нимада?

  6. Энергетика тизимини тузилиши қандай?



II- Бўлим

Корхона цехларининг ички электр тармоқлари

2.1. Электр энергия истеъмолчиларининг турлари


Электр энергияси ишлаб чиқарадиган қурилмалар ёрдамчи ва хизмат қилувчи барча қурилмалари билан биргаликда олинган электр генераторларидир. Электр энергиясини электр станцияси генераторларидан истеъмол қилинадиган жойга узатишга у турли қурилмалар ёрдамида бир неча марта турдан турга айланади. Одатда, кучланиш трансформаторлар ёрдамида ўзгартирилади; бир қатор ҳолларда электр станциясидан олинаётган ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириш зарур бўлиб қолади; бу турли (машина, симобли, селенли, электрон ва бошқа) тўғрилагичлар ёрдамида амалга оширилади.


Ишлаб чиқаришда баъзи вақтларда саноат частотасидаги (стандарт) ўзгарувчан токни анча юқори частотали токка айлантириш зарур бўлиб қолади. Бунинг учун юқори частотали турли қурилмалардан фойдаланилади. Бу қурилмаларнинг ҳаммаси турдан-турга айлантирувчи электр қурилмаларига киради. Электр энергияси қабул қилувчиларига электр двигателлари, электр лампалари, турли электр-рўзғор асбоблари ва шунга ўхшаш, яъни электр энергиясини механик энергияга, ёруғлик энергиясига, иссиқлик энергиясига, химиявий энергияга, ва ишлаб чиқариш ҳамда турмушда ишлатиладиган бошқа тур энергияларга айлантирувчи барча қурилмалар киради.
Барча электр қабул қилувчилари учун умумий, асосий бўлган электр характеристкалар: номинал кучланиш, номинал қувват ва номинал токдир.
Номинал катталик электр қабул қилувчилари ишлашга мўлжалланган истеъмол қуввати ёки токига мос келувчи нормал иш кучланиши катталигидир.
Электр энергиясини саноатда, жамоат ва маданий-маиший мақсадларда ишлатувчи корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслар электр энергияси истеъмолчиларидир.
Электр қурилмаларининг тузилишига доир қоидаларда электр қабул қилувчилар электр билан таъминлашнинг ишончлилигига қараб учта тоифага бўлинади.
I-тоифали электр қабул қилувчилар электр энергияси билан таъминланмай қолганда кишилар ҳаётига хавф туғилиши, халқ хўжалигига сезиларли зиён етказилиши, ускуналарнинг бузилиши, маҳсулот бирданига брак бўлиб қолиши, мураккаб технологик жараён издан чиқиши мумкин.
Биринчи тоифали электр қабул қилувчиларини электр энергияси билан таъминлашда қисқа муддатли узилишларга йўл қўйиш мумкин.
Бу тоифадаги электр қабул қилувчилар бир-бирига боғлиқ бўлмаган икки манбадан энергия билан таъминланиши ва улардан бири аввалдан ишлаётган манбадан энергия келмай қолган пайтда автоматик улайдиган қурилма билан жиҳозланиши керак.
II-тоифали электр қабул қилувчилар электр энергияси билан таъминлашни тўхтатиб қўйилиши натижасида маҳсулот оммавий равишда мўлжалдагидан кам ишлаб чиқарилади, механизм ва транспорт бекор туриб қолади, шаҳардаги кўпчилик аҳолининг нормал иш фаолияти бузилади. II-тоифа электр қабул қилувчиларнинг электр билан таъминланишдаги узилиш вақти оператив ходимнинг захира манбани улаши учун керак бўлган вақт билан аниқланади.
III-тоифали электр қабул қилувчиларга I ва II- тоифага кирмаган барча электр қабул қилувчилар (масалан, ёрдамчи цехлардаги электр қабул қилувчилар унча катта бўлмаган посёлкалар ва шунга ўхшашлар) киради. III-тоифадаги электр қабул қилувчиларни электр билан таъминлашда бир суткагача узилишга йўл қўйиш мумкин.
Истеъмолчиларнинг қуйидаги иккита асосий характеристкаси бор:
1- Мазкур истеъмолчига ўрнатилган электр қабул
қилувчилари қувватининг йиғиндиси (белгиланган қувват).
2- Иш режими.
Белгиланган қувват Рбел-истеъмолчидаги барча электр қабул қилувчиларнинг номинал қувватлари йиғиндисига тенг.
Иш режими-истеъмолчининг белгиланган қувватни вақт жиҳатидан фойдалана олиш даражасидир.
Электр энергияси истеъмолчиларнинг ҳаммаси ишлаш режимининг умумийлиги билан характерланувчи группаларга бўлинади:

  1. Асосан ёритиш юкламаси бўлган коммунал истеъмолчилари (турар жой бинолари, муассасалар, касалхоналар, театрлар кўчаларни ёритиш чироқлари ва шунга ўхшашлар);

  2. Асосан куч юкламаси бўлган саноат истеъмолчилари (электр двигателлари, печлар ва завод, фабрика, шахталарнинг қурилмалари ҳамда шунга ўхшашлар);

  3. Транспорт истеъмолчилари (электрлаштирилган йўллар);

  4. Қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари.

Асосан ёритиш электр қабул қилувчилари бўлган коммунал истеъмолчилар юкламаси сутканинг турли вақтларида турлича: кундуз кунлари оз бўлган юкламалар кечга бориб максимал қийматга кўтарилиб кетади, тунда улар кескин пасаяди, эрта билан эса яна ошиб кетади. Бундай истеъмолчиларнинг суткалик юкламалари қишқи ва ёзги ойларда ҳам бир-биридан фарқ қилади.
Асосан куч электр қабул қилувчилар бўлган саноат истеъмолчиларининг юкламалари сутка давомида деярли бир текис бўлиб, асосан корхоналардаги иш сменаларига ва овқатланиш танаффуслари вақтига боғлиқдир.
Транспорт истеъмолчилари юкламасининг бир текислиги асосан темир йўл составлари харакатининг жадаллиги ва харакат графигига боғлиқ.
Қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларининг юкламалари қишлоқ хўжалик ишларининг мавсумий эканлигига боғлиқ; ёз ва қишда юклама катта эмас, баҳор ва кузда эса анча ортади.
Истеъмолчилар юкламасининг вақтга кўра ўзгариши юклама графигида тасвирланади. Абсциссалар ўқи бўйлаб вақт, ординаталари ўқи бўйлаб эса вақтининг ҳар бир моментидаги юклама ётқизилади (масалан киловатларда). Бундай графиклар актив ва реактив юкламалар учун ясалади ва мос равишда киловатларда (КВт) ёки реактив қувват киловолт амперларда (кВАР) ифодаланади.

қишки график

ёзги график
Шартли белгилар:

1.6-расм. Электр қабул қилувчилар группасининг қишки ва ёзги суткалик актив юклама графиклари.


1.6-расмда электр қабул қилувчилари шартли гуруҳидаги актив юкламаларнинг қишки ва ёзги суткалик графиклари келтирилган. Сутканинг турли соатларида актив юкламалар қиймати лойиҳалаш вақтида ҳисоблаб чиқарилади ёки ўлчов асбоблари (айтайлик ҳар бир соатдан сўнг) қайд қилган кўрсатгичларга биноан аниқланади; бунда ҳар икки қўшни нуқта орасидаги юклама ўзгармас деб олинади.


Истеъмолчининг энг катта юкламаси Рэкю ҳарфи билан белгиланади.
Маълум масштабда чизилган суткалик график майдони электр энергиясининг киловат-соатларда ҳисобланган сарфини (Асут.) кўрсатади.
Рўрт= (2.1)
Электр қабул қилувчиларнинг ҳаммаси, одатда бир вақтда тўла юклама билан ишламаслиги туфайли истеъмолчининг максимал юкламаси ҳамма вақт унинг электр қабул қилувчиларининг белгиланган қувватидан кам бўлади.



Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling