Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 262 Kb.
|
амалиёт дастури 4-курс 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАСДИҚЛАЙМАН”
- МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ ДАСТУРИ Тошкент-2023
- Кафедра мудири: проф. в.б. Қ.Қ.Мамбетжанов .
- Декан: доц.А.Т.Умаров МУНДАРИЖА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Олий таълимнинг 230000 - «Иқтисод» таълим соҳасидаги5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бакалавриат босқичининг 4-курс талабалари учун МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ ДАСТУРИ Тошкент-2023 Ушбу Малакавий амалиёт дастури 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишининг Олий таълимнинг малака талаблари ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Тузувчи:. Нормуродов Х.Э. Малакавий амалиёт дастури “Иқтисодиёт назарияси” кафедрасининг 2023 йил “____________” даги “____”-сон мажлисида муҳокама этилган ва маъқулланган. Кафедра мудири: проф. в.б. Қ.Қ.Мамбетжанов . Малакавий амалиёт дастури Иқтисодиёт факультети Услубий кенгашининг 202___ йил “____________” даги “____” –сон йиғилишида муҳокама қилиниб, тасдиққа тавсия этилган. Декан: доц.А.Т.Умаров МУНДАРИЖА
КИРИШ Ушбу Малакавий амалиёт дастури Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларидан келиб чиққан ҳолда «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти Малака талабларида белгиланган вазифаларни ва талабаларнинг малакавий амалиётини сифатли ҳамда мазмунли ўтказилишини таъминлаш мақсадида бандига мувофиқ 5230100 -Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши малака талаблари асосида тузилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27.07.2022 йилдаги ПҚ-3151-сонли ҳамда “2019—2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17.06.2019 йилдаги ПҚ-4358-сонли Қарорлари бугунги кунда республика таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизими ислоҳотлар талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш, малака талаблари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир. Фанлар бўйича билимлар мажмуасини ўзлаштириш, назарий ва амалий машғулотлар узвийлигида малака ҳамда кўникмаларни мукаммал шакллантиришда малакавий амалиётнинг ўрни беқиёс. 5230100 -Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича 3-курс талабаларининг малакавий амалиётини тўғри ташкил қилиш бўлажак ёш мутахассисларни тармоқлар ва соҳалар бўйича ишлаб чиқариш шароитларига тайёрлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ушбу дастур рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида Иқтисодиёт таълим йўналиши бўйича талабаларнинг малакавий амалиётини ташкил этишнинг асоси ҳисобланди. 5230100 -Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 4-курс талабаларининг малакавий амалиёти 8-семестрнинг охирида, умумий малакавий амалиёт даври – 16 ҳафта бўлади бўлади. Мазкур таълим йўналишининг намунавий ўқув режасига биноан малакавий амалиёт учун ажратилган 16 ҳафта давомида жами 864 соат, яъни ҳафтасига 54 соатдан амалиёт ташкил этилиши керак. Бунда ҳафтасига 6 кун, ҳар бир кунда 6 соатдан амалиёт машқлари, қолган 3 соатида талаба ўз мустақил фаолиятини режалаштириши талаб этилади. Талаба малакавий амалиётини ташкил этиш бўйича календар режасига мувофиқ ҳар бир мавзу ва ундаги топшириқларга ажратилган соатлар амалиёт учун университетдаги малакавий амалиёт раҳбари томонидан аниқланиши ва кафедра мудири томонидан маъқулланиши мақсадга мувофиқ. Download 262 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling