Операцион тизим асослари 2-қисм Режа


Операцион тизим хизматлари


Download 1.16 Mb.
bet10/11
Sana26.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1123830
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
7.2 Операцион тизим асослари.docx

9. Операцион тизим хизматлари

  • Ихтиёрий Операцион тизим дастурлари орасида, хусусан, Win OT дастурлари орасида фон режимида ишлайдиган ва воситачи вазифасини ўтайдиганлар мавжуд. Бу дастурлар иловаларни ўзаро боғлашни, шу билан бирга қурилма драйверлари ва операцион тизим компоненталари билан боғланишни ташкил этади. Бу турдаги фон жараёнларини ОТ хизматлари деб аталади.
  • Win хизматлари нимадан иборат.
  • ОТ хизматлари – бу дастурий жараён бўлиб, компьютер тизимининг турли аппарат ва дастурий компоненталари орасида алоқани ташкил этишга мўлжалланган. Win хизматларини ишга тушириш автоматик тарзда компьютер юкланиш вақтида амалга ошади ва муҳим хизматлар компьютер ўчирилгунча ўз ишини давом эттиради. Баъзи хизматлар (фаоллашади) зарур вақтда ишга тушади. Хусусан, Win ОТ доимо қурилмалар улангани ва ўчирилганлигини аниқлаш учун қурилмалар таркибини назорат қилиб туради, бошқа ишларга боғлиқ бўлмаган ҳолатда тармоқ амалларини бажаради ва умуман компьютерда рўй бераётган жараёнларни кузатади. Бундай харакатлар хизматлар ёрдамида бажарилади.

Хизматлар функциялари

  • Хизматлар функциялари
  • Win нинг ҳар бир хизмати аниқ бир амални бажаришга мўлжалланган. Масалан, янгилаш хизмати, вақт хизмати, босмага чиқариш хизмати, хавфсизлик хизмати, Win нинг тармоқ хизмати ва бошқа хизматлар мавжуддир.
  • Win хизматларининг доимий ишлаши ва автоматик ишга тушириш, операцион тизимга зарурий амалларни бажаришга имкон беради, шу билан бир қаторда фойдаланувчи бирор-бир командани бериши ёки мос дастурни ишга тушириши шарт эмас.
  • Win NT ОТ да биринчи марта киритилган хизматлар концепциясининг устунлиги шундан иборатки, компьютер тизимини бошқаришнинг мустақил воситалари билан ишлаш имкони юзага келади. Хизматларни ишга тушириш, уларни тўғри тўхатиш ёки тўхтатиб туриш имконияти мавжуддир. Агар ОТ га янги функциялар кўшилса, уларни бажариши учун қўшимча хизматлар ишга туширилади.
  •  
  • Win хизматлари қандай ишлайди.
  • Ихтиёрий дастур ОТ нинг фаол хизматига мос харакатларни бажариш учун мурожаат қилиши мумкин. Натижада қатор амаллар иловалар чегарасидан ташқарига чиқарилади, шу билан бирга дастурлар содда ва самарали бўлиб қолади.
  • Хизматни ифодаловчи жараённинг доимий фаоллиги тизим унумдорлигини пасайтиради. Ҳар бир фаол хизмат оператив хотиранинг аниқ жойини эгаллайди, аммо процессор ресурсларини бекордан-бекорга сарфламайди.

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling