Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet60/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Моделлаштиришўқув материаллари ёки таълим мазмунини яхлит тизимга келтириш.
Модернизация – педагогик таълим жараёни ва педагогика фанини давр талаблари асосида янгилаш.
Модификация – кўриниш, тур ёки янгиликлар асосида такомиллаштириш.
Модул – 1) ўқув материали ёки таълим мазмунини ўзаро уйғунлаштирилган намунаси; 2) ўқув ахборотининг мантиқий бўлакка бўлинган қисми, ушбу қисм мантиқан яхлит ва тугалланган бўлиб, унинг ўзлаштирилишини назорат қилиш мумкин бўлади; 3) фаннинг фундаментал тушунчасини тақдим этувчи муайян жараён ёки қонун бўлими, муайян мавзу доирасида ўзаро боғлиқ тушунчалар гуруҳи.
Модул даража – педагогик технологияни тасвирлаш кўламига мувофиқ равишда танланган бирламчи модулларнинг ўз таркиби қанча модуллардан иборатлигини ифодаловчи кўсаткич.
Модулли таълим – модуллаштирилган ўқув дастури асосида ташкиллаштириладиган ўқитиш жараёни.
Модулли технология – таълим жараёнини модуллар (ўқув предмети ва унинг бўлимлари мазмунини тартибга солиш, таълимнинг муайян босқичидан бошлаб бўлинмайдиган касбий фаолиятни мантиқан тугалланган қисмларга ажратиш) асосида лойиҳалаштирилган тизим
Модул тўплами – педагогик технологияни унинг бирор даражасидан бошлаб тасвирлаш мақсадида битта модул сифатида шаклланган бир нечта модуллар йиғиндиси.
Модулли ўқитиш – ўқитишнинг изчил тизим асосида амалга ошириладиган тури.
Модулли ўқув ахбороти – 1) ўзаро уйғунлашган ўқув ахборотлари; 2) алоҳида ахборот блокидан иборат бўлган кичик мақсадларга мос ҳолда “лаҳзалардан” тузилган ўқув жараёни.
Мойиллик – янги билимларни ўзлаштириш натижасида таълим олувчи ўзининг фикрлаш усулини қайта қуришни бошлаши учун бошқаларнинг фикр ва тушунчаларини англаш.
Монитор – Белль-Ланкастер ўқитиш тизимида ўқитувчига кўмак бериб турадиган катта ёшли ўқувчи.
Мониторинг – муайян воқеликни текширувчи, назорат этувчи ва унинг натижаларини умумлаштирувчи жараён.
Монография – биргина шахс томонидан ягона муаммони ёритишга бағишлаб ёзилган илмий асар.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling