Процессуал ҳуқуқ(Миср) Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган


Download 97.33 Kb.
bet3/13
Sana28.12.2022
Hajmi97.33 Kb.
#1014337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Процессуал ҳуқуқ

Процессуал ҳуқуқ(Хитой)

Қадимги Хитойда суд ҳокимияти маъмурий ҳокимиятдан ажратилмаган. Асосий суд ишлари вилоятларнинг маъмурий бошлиқлари – “префектлар” томонидан кўриб ҳал этилган. Префект тўла суд ҳокимиятига эга бўлган; у барча турдаги жазоларни, жумладан, ўлим жазосини ҳам бера олган. Фақат “шубҳа туғдирадиган ҳолларда” префектлар ишни кўришни юқори турувчи суд ҳокимиятига тақдим этишлари лозим эди. Префектларнинг суд ҳокимияти полициячилик функциялари билан қўшилиб кетганди. Уларнинг мажбуриятига “жиноятнинг олдини олиш” ва “газандаларни тийиб туриш” ҳам кирган. Бунинг учун маҳаллий жойларда уларнинг полиция ёрдамчилари бўлган. Уларнинг қўлида эса норозиликларни бостириб туриш ва “қароқчиларни” тутиш учун махсус ҳарбий кучлар мавжуд эди. Полицияда кўплаб айғоқчилар хизматда турган,


Префектларнинг суд фаолиятини ҳукуматнинг таниқли чиновникларидан бири – “Буюк маъмур” кузатиб турган. Унга ҳар йилнинг охирида вилоятларнинг ҳукмдорлари ҳисобот берганлар. Бундан ташқари, “Буюк маъмур” кузда ва қишда империянинг барча қисмларига жойларда жазоларнинг ягона услубларидан қандай фойдаланилаётганлигини кузатиб туриш учун “адолатли чиновниклар”ни жўнатиб турган. Улар бу мақсадда маҳкум этилганларни сўроқ қилишлари мумкин эди. Бу назоратчилар маълум ҳолларда баъзи суд ишлари бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эди.
Суд фаолиятини амалга оширишда империянинг олий чиновникларидан бири – “адлия бошлиғи” алоҳида рол ўйнаган. Унга “жазоларнинг берилиши”, “суд қарорларининг адолатлилиги”, “жазоларнинг содир этилган жиноятларга мос келиши” устидан назорат қилиб туриш вазифаси юклатилган.
Марказий бошқарувнинг кўпгина бошқа чиновниклари ҳам суд функцияларига эга эди. Tурли даражадаги ҳарбий бошлиқлар кенг суд ҳуқуқларидан фойдаланганлар.
Энг олий суд ҳокимияти императорга тегишли эди. Император олий суд инстанцияси ҳисобланган.
Давлат суди билан бир қаторда оила бошлиғининг оила аъзолари устидан суд ҳокимияти ҳам мавжуд эди. Уй эгаси – оила бошлиғи – ота хотини, болалари ва ўз ҳокимияти остидаги бошқа қариндошларига жазо бериш соҳасида узоқ вақтгача чекланмаган ҳуқуқларга эга бўлиб келган. Манбаларнинг хабар беришича, ота ўз ўғлини содир этган жинояти учун ўлдириши ёки ўзини-ўзи ўлдиришга буйруқ бериши мумкин эди. Отанинг ўз ўғлини ўлдириш ҳуқуқи милоддан аввалги I аср ўрталарида бекор қилинди, лекин унинг ўз болаларини сотиш ва уларга бошқа жазолар бериш, жумладан, оиладан ҳайдаш ҳуқуқи сақланиб қолди. Дастлабки тергов ва суд одатда айни бир шахс томонидан амалга оширилган. Бу – жиноят жараёнида ўзбошимчаликларга, суистеъмолликларга олиб келган ва айбланувчини жуда оғир аҳволга солиб қўйган. Жиноятларни тергов қилиш қадимги вақтлардаёқ махсус чиновник (линши)га топшириб қўйилган эди. Tергов асосан шикоят ёки уезд ёхуд округ бошқармасига хабар бериш билан бошланган. Xабар бериш, айниқса ўғрилик ва одам ўлдиришга тааллуқли хабар бериш аниқ бўлиши талаб қилинган, акс ҳолда нотўғри хабар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Xабар бериш “ҳуқуқи” шахснинг ижтимоий ҳолатига ва унинг қариндошлик алоқалари тизимида тутган ўрнига боғлиқ эди. Давлатга ва подшога қарши жиноятлар ҳақида ҳар ким хабар бериш ҳуқуқига эга эди. Ёлғон хабар беришлик қаттиқ жазоланган. Бундай ҳолларда хабар берувчига қандай жиноят ҳақида ёлғон хабар берган бўлса, ўша жиноят учун назарда тутилган жазо берилган.Ўлдириш билан қўрқитиб ота-онаси, бува-бувиси ва бошқа яқин қариндошларининг жинояти ҳақида хабар беришни талаб қилиш тақиқланган. Лекин эрини ўлдирган хотиннинг боласи бу ҳақда хабар бериш ҳуқуқига эга бўлган. Ўз хўжайинининг қилган жинояти ҳақида хабар берган қул, агар бу хабар фитна ва давлатга хиёнат ҳақида бўлмаса, осиб ўлдирилган. Номини яшириб (аноним тарзда) хабар бериш тақиқланган, шундай хабарлар натижасида бегуноҳ маҳкум этилганлар жазодан озод қилинган. Оила бошлиғи жиноят содир этган қарамоғидаги шахсларни судга ўзи тақдим этиши лозим эди, акс ҳолда, унинг ўзи жазоланган. Оила бошлиғига айби учун ўз қулларини жазолаш, баъзан эса ҳокимиятнинг махсус рухсати билан ўлдириш ҳуқуқи берилган. Tергов ишларини уезд чиновниклари олиб борган, ҳукм ҳам улар томонидан ижро этилган. Масалан, таёқ билан уриш ўша суднинг ўзидаёқ амалга оширилган. Оғир жиноятлар (исён, давлатга хиёнат ва бошқалар)ни тергов қилиш округ бошлиқларига ўтказилган. Tергов ишлари қийноқлар ёрдамида ва айбланувчини, баъзан эса ҳатто талаб қилинган кўрсатмаларни беришдан бош тортган гувоҳларни ҳам қамоққа олиш йўли билан олиб борилган. Қийноқ гувоҳларга нисбатан ҳам қўлланилган.
Tергов натижалари ҳақида хулоса, айблов далолатномаси тузилган. Қадимдан “далилларни тақдим этиш”, “айблаш” ва бошқа юридик иборалар кўп ишлатилган.
Қадимги Хитойда аппеляция тартибида иш кўриш бўлмаган. Лекин маҳкум этилган шахс ҳукмдан норозилигини уч ой ичида билдириши ва ишни қайтадан кўриб чиқилишини талаб қилиши мумкин эди. Бироқ бундай иш ўша биринчи қарор чиқарган суднинг ўзи томонидан қайта кўрилган. Шу сабабли ҳукмнинг бекор қилинишига эришиш учун маҳкумнинг қариндошлари бошқача йўл тутишган. Улар ё императорга, ёки кўпроқ марказдан маҳаллий ишларни текшириш ва судларни назорат қилиш учун жўнатилган чиновник-назоратчиларга илтимоснома билан мурожаат қилишган.
Судда гувоҳларнинг кўрсатмалари, далилий ашёлар ва қасам далил ҳисобланган. Цинь даврида “агар жиноятчи фош этилса-ю, айбига иқрор бўлмаса ёки суриштирув пайтидаги кўрсатмаларини ўзгартирса”, қийноқ усулидан фойдаланилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Айбланувчининг айбсизлик презумпцияси тамойили ҳаракатда бўлган. Ёмон, бузуқ ниятларда қийнаш, таёқ билан калтаклаш тақиқланган. Бундай ҳолатлар айбланувчининг ўлимига сабаб бўлса, судя ёки терговчи каторга ишларига маҳкум этилган.
Судда иш юзасидан аналогия (қиёслаш) бўйича қарорлар чиқариш кенг қўлланилган.


Download 97.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling