Республикаси Президенти Ислом Каримов асослаб берган Мамлакатимизда


Download 66.07 Kb.
bet3/8
Sana24.03.2023
Hajmi66.07 Kb.
#1292352
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
kurs ishi

Институционал матрица
Институционал матрица социология фани доирасида ишлаб чиқилган
бўлиб, унда социологик тушунчалардан фойдаланилади. Аммо ушбу концепция жамиятнинг барча соҳаларида, шу жумладан, иқтисодиётда ҳамда ҳуқуқий жараёнларни таҳлил қилишда қўлланилиши мумкин. Шуни ҳисобга олиб, институционал матрицанинг нисбатан янги концепциясини кўриб чиқамиз. Институционал матрицанинг назарий ғояси жамиятни таҳлил қилишга нисбатан таркибий-тизимли ёндашувни амалга оширади. Институционал матрица – тарихан барқарор шаклланган, дастлабки давлатларнинг пайдо бўлиши ва барча кейинги институционал тузилмаларнинг ривожланишини белгилаб берган, ўз навбатида, моҳияти ҳамон сақланиб қолган бирламчи моделни такрор яратишга хизмат қилувчи асосий ижтимоий институтлар тизими. Бу ерда институтлар социум яшовчанлигининг ташқи шароитлари билан шартланган жамият аъзолари ўртасидаги муайян ва муқаррар алоқалар тизими сифатида тушунилади. Ушбу ҳолатда гап инсоннинг такрор шаклланишини тартибга солувчи ижтимоий институтлар (улар жумласига оила, саломатлик ва бошқа институтлар киради) ҳақида эмас, балки давлатларнинг такрор шаклланиши ва ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларини тартибга солувчи ижтимоий институтлар ҳақида бормоқда. Институтлар жамиятнинг унинг тарихий барқарорлиги ва ижтимоий яхлитликнинг такрор шаклланишини таъминловчи ўзига хос тузилишини (қобирғасини) ҳосил қилади. Институционал матрица чизма кўринишида жамиятда тенг аҳамиятли мавқени эгаллаб турган ягона учта: сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларни бирлаштирувчи ижтимоий шакл сифатида
Жамиятниг институционал матрицаси.
Бироқ уларга айрим ўзгартиришлар киритилган, хусусан, сиёсий ва мафкуравий соҳалар бирлаштирилган, чунки жамиятда мафкура кўп жиҳатдан бошқарувчи сиёсатчиларга боғлиқ бўлиб, улар фаолиятининг натижаларидан бири ҳисобланади. Матрицада ижтимоий соҳа алоҳида ажратилган ва институционал тизимни шакллантиришда у катта роль ўйнайди. Матрицаларнинг асосий ва қўшимча институтларнинг муайян тўплами билан тавсифланувчи иккита тури мавжуд – ғарбий (бозор, демократик) ва шарқий (буйруқбозлик, диктатура ёки деспотия) матрицалар.

Download 66.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling