Русс нашриётига сўз боши


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

 
Кўчирманг 

Баъзида кўчириш таълим олиш босқичининг бири ҳисобланади. Масалан 


рассомлар музейдаги расмлардан нусха кўчиришади, ёки барабанчилар, 
“Моби Дика”даги Джон Бонхам солосини ижро этишади. Ўқувчилар учун бу 
ўхшатиш ўзининг шахсий услубини қидириб топишда фойда бериши 
мумкин.
11
Тони Шеянинг Delivering Happiness китоби “Манн, Иванов ва Фербер”нашриётида 2010 йилнинг охирида 
нашрдан чиқади. Муҳаррир изоҳи.  


Афсуски, бизнес оламида нусха кўчириш одатда ўта пасткашликдек 
кўринади. Эҳтимол, бу, биз ҳозирги доимий копи-паст (copy-paste)
12
лардан 
фойдаланилаётган дунёда яшаётганимиз сабабли содир бўлаётгандир. 
Кимнингдир сўзини, расмини ёки кодини бир лаҳзанинг ўзида кўчириб олиш 
мумкин. Худди шу каби, кўпчилик учун ҳам, ўхшатиш ва тақлид қилиш 
асосида бизнес яратишга уриниш қизиқарлидир.
Лекин бу йўл тўғри эмас. Кўчириб олишнинг асосий муаммоси шундан 
иборатки, унда сиз бизнеснинг ўсишига ёрдам бераётган асосий 
механизмларни тушуниш ва англаш босқичини бошдан кечирмайсиз, уларни 
ўтказиб юборасиз. Сўқирларча тақлид қилишда, асосида қандай қатлам 
жойлашгани ҳақида тушунчага эга бўлмасдан, сўнги қатлам ишлаб 
чиқарилади.
Тақлидчи ниманидир аслида нима учун ундай кўринаётганлигини 
билмайди, сезилаётганини нима учун ундай сезилаётганини билмайди, 
ўқилаётганини нима учун ундай ўқилаётганини билмайди. Кўчириш бу –
ёлғон финиш. У на моҳиятга эга, на асосини тушунишга қодир, уларсиз эса 
кейинги қарорни тўғри қабул қилиш иложсиз. 
Бундан ташқари, тақлидчи орқада қолишга маҳкумдир. У ҳеч қачон 
пешқадамлик қилмайди, фақат орқада юради. У аллақачон эскирган, олдин 
мавжуд бўлган нарсаларни яратади. У бор йўғи арзон нарсалар, аслига ўхшаб 
қилинган паст сифатли нарсалардир. Бундай ишнинг кераги йўқ.
Агар бошқа биров ишнинг асосий қисмини қилаётган бўлса, демак сиз 
уни кўчириб олаяпсиз. Бошқаларнинг таъсирига тушинг, лекин, кўчириб 
олманг.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling