Шрифтларни белгилаш


Электрон савдо-сотиқни ташкил қилиш моделлари


Download 0.73 Mb.
bet17/21
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1620378
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
интернет-маъруза

Электрон савдо-сотиқни ташкил қилиш моделлари. Савдо Интернет -майдонлари бозорининг замонавий қатнашчилари уларни ташкил қилишнинг асосий тўртта моделларидан бирини ёки бир нечтасини ишлатадилар. Булар - онлайн каталог, аукцион, биржа ва ҳамжамият. Онлайн каталог (online catalog) – бу оддий каталоглардан ахборотларни электрон форматга ўтказишга қараганда бир мунча қулайроқдир. Бунда харидорлар етказиб берувчининг бир қанча алоҳида ҳатто эскирган каталогларини кўриб чиқиш ўрнига, Интернетнинг кучли қидирув имкониятларидан фойдаланадилар ва товарларни бир нечта параметрлари бўйича солиштириш имконига эга бўладилар. Шундай қилиб, сотувчига савдо майдонини кенгайтирб, ҳамда харидорларни етказиб берувчи билан мулоқотининг эффектини ошира бориб, онлайн каталог бизнес жараён ва IT-тизимининг муҳим ташкил этувчисига айлана борди. Аукцион (auction) – унинг онлайн каталогидан асосий фарқи нархлар савдо пайтида қўйилади. Биржа (exchange) – бу шундай савдо Интерент майдоники, унда нархлар таклиф ва талаблар асосида бошқарилади. Биржалар компанияларга аноним равишда савдо қилишга рухсат беради. Бу эса масалан, энергетика саноати каби ташкилотларда харидр ва сотувчининг рақобатбардаш ўрнига зарар етиш ва нархларга таъсир қилиш олдини олади. Биржалар учун фойда манбаи бўлиб асосан транзакция комиссиялари ва қатнашчиларнинг аъзолик тўловлари хизмат қилади. Ҳамжамият (сommunity) – Интернет майдоннинг бундай тоифаси умумий профессионал қизиқиш базасида потенциал харидор ва сотувчиларни бирга тўплайди. Ҳамжамият компанияларни саноат янгиликлари, тадқиқотлар, бозор ахволи, вакансиялар рўйхати каби маълумотлар билан таъминлайди ҳамда қатнашчиларга ўзаро чат орқали ёки эълонлар тахтаси ёрдамида алоқа қилиш имконини беради. Бундай савдо майдонларининг фойдалари асосан реклама, хомийлик ва қатнашчиларнинг аъзолик тўловларидан иборат бўлади.
Текширув саволлари:

  1. Электрон савдонинг келиб чиқиши.

  2. Электрон савдо қандай амалга оширилади?

  3. Интернет тўлов тизими деганда нимани тушунасиз?

  4. Интернет орқали савдо қилишдаги асосий муаммолар нималардан иборат?

  5. Электрон савдонинг ютуқ ва камчиликлари.

  6. Электрон савдони ташкил қилиш моделлари.




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling