“Ўсимликлар ҳимояси” ТЎплами беда экини зарарли


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/32
Sana10.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1187696
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
35 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш

A
GRO
B
A
NK
БЕДА ТУНЛАМИ – CHLORIDIA DIPSACEA L
Беда тунламининг қуртлари баъзан гул ва ғунчаларни еб беда-
ни қаттиқ шикастлайди, катта ёшдаги қуртлар эса беданинг уруғла-
рини ҳам ейди. Марказий Осиёда бу тунлам хашаки бедага унчалик 
катта зарар етказмайди.
Беда тунламининг қуртлари ҳаммахўр бўлиб, кўпгина дуккакли 
ва барча мойли ўсимликлар билан озиқланади; мойли ўсимликлар-
дан зиғир ва соянинг уруғларини еб, уларга айниқса катта зарар ет-
казади. Бундан ташқари, зиғир ва соянинг барг ва гулларини, аксари 
ҳолларда помидор меваларини ҳам шикастлайди.
Капалагининг қанотлари ёзилганда икки учи ораси 28–37 мм ке-
лади. Олдинги қанотлари сарғиш кўкиш, баъзан сарғиш кулранг тусда 
бўлиб, ўрта қисмидан сербар, қорамтир, кўндаланг йўл ўтади; қанотлари-
нинг учларида кўзга равшан кўриниб турмайдиган доғчалар бор. Кейин-
ги қанотлари оч рангли бўлиб, уларнинг кейинги чети бўйлаб сербар, қо-
рамтир йўл ўтади, бу йўлнинг ўртасида оқ, қанотларининг ўртасида битта 
катта қорамтир доғ бор. Тухуми туби кесилган шарга ўхшайди; тухуми-
нинг диаметри 0,64 мм га яқин. Тухумнинг сиртида унинг учига бориб 
бир-бирлари билан туташадиган 36 та радиус бор, ранги кўкиш сариқ.
Қуртининг узунлиги 4 см га етади; ранги яшил ёки қўнғирроқ 
бўлиб, орқаси бўйлаб қорамтир йўллар ўтади; сиртида қора қилчали 
қорамтир бўртмалар бор; калласи бир қанча қора нуқта ва доғчалар 
билан қопланган, ранги сариқ.
Ғумбагининг узунлиги 1,5–2 см келади; туси жигарранг; кетки 
қисмида жуда букилиб турадиган иккита тикан бор. Бу зараркунан-
да ўзи кузда озиқланган далалардаги тупроқнинг юза қаватида ғум-
баклик стадияда қишлайди. Апрель-майда ғумбаклардан вояга ет-
ган капалаклар чиқади ва тезда тухум қўйишга киришади. Биринчи 
бўғин капалакларнинг учиши июнгача давом қилади. Тухумларини 
ўзи озиқланадиган, 70 турдан зиёдроқ ўсимликларнинг барглари ва 
гулларига битта-биттадан қўяди.


37
БЕДА ЭКИНИ ЗАР
АР
ЛИ ОРГ
АНИЗМЛАРИГ
А ҚАРШИ КУР
АШ
Тухумлар қўйилганидан 3–4 кундан кейин улардан қуртлар чи-
қади. Бу қуртлар дастлаб ўсимлик баргларини кемириб, сўнгра мева 
органларига ўтади ёки баргларда қолиб озиқлана беради, қуртлар-
нинг кемириши натижасида бундай барглар илма-тешик бўлиб қола-
ди. Қуртлар 5 марта пўст ташлайди.
Қуртлик стадияси 20–25 кун давом этади, сўнгра қуртлар туп-
роқ орасига 2–4 см чуқурликка кириб ғумбакка айланади. Ғумбаклик 
стадияси 12–15 кун давом этади. Зараркунанда йилига 2–3 бўғин бе-
ради, охирги бўғин ғумбаклари қишлаб қолади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling