Технологияларнинг мазмун-моҳияти
Download 144.4 Kb.
|
MEHNAT DARSLARIDA AXBOROT TEXNOLOGIYALARIDAN FOYDALANISH
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Балиқ
Амалий ўйинлар технологияси. Амалий ѐки ишчан ўйинлар янги мавзуни ўзлаштириш, такрорлаш, ижодий қобилиятларни ривожлантириш вазифаларини бажариш имконини беради. Ўқув жараѐнида амалий ўйинларнинг турли шаклларидан фойдаланиш мумкин (тақлид қилиш, ролли ўйинлар театр дарслари, саҳна кўринишлари ва ҳоказолар).
Тақлид қилиш ўйинларида машғулот жараѐнида ташкилот, корхона иши тақлид этилади (иш йиғилиши, иш режасининг муҳокамаси, музокаралар, мунозараларни олиб бориш, суд, патент ташкилоти, илмий кенгашларда чиқишлар ва ҳоказо). Ролли ўйинлар дарсида ўқувчи турли хил характердаги инсон образига қалбан киришиб кетади. Ўйинда ўқувчиларга асосан тугалланмаган вазиятлар акс этган муаммоли саҳна кўриниши роллари берилади. Ўқувчилар ушбу берилган муаммоли ролларни мустақил равишда охирига етказиб ўйнашлари лозим. Театр дастурларидаги ролли ўйинлар бошқа инсонларни тушунишга ўргатади. Ушбу усул ўқувчиларни мустақил фикр юритишга, ҳаѐтда ҳар қандай шароитда ҳам ўзини тута билишга, тарбияланганлигига ҳамда мустақил ҳаѐт кечиришдаги ўзининг қарашларини асослаб бера оладиган инсон сифатида шакллантиради. «Балиқ скелети» методи. Бу метод ўқувчиларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини шакллантиради. Методни қўллашда ўқувчиларда мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ѐритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари ривожланади: ўқитувчи ўқувчиларни методни қўллаш шарти билан таништиради; улар гуруҳларга бириктириладилар; гуруҳлар топшириқларни бажарадилар; гуруҳлар ўз ечимларини жамоага тақдим этадилар; жамоа гуруҳлар ечимлари юзасидан муҳокама уюштиради. Ўқувчилар топшириқларни қуйидаги тасвир асосида бажарадилар: 1-ечим 3-ечим 5-ечим (омили) (омили) (омили) Download 144.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling