Объектларга мурожаат
Шуни қайд қилиш керакки, синф объектларига “.” ва ”–>” орқали мурожаат қилишнинг компиляция нуқтаи-назаридан ҳеч бир фарқи йўқ. Компилятор “.” билан мурожаатни ”–>” билан алмаштиради. Масалан,
obj1.set_a(20);
кўрсатмаси компилятор томонидан
(&obj1)–> set_a(20);
кўринишидаги кўрсатма билан алмаштирилади.
Синф аъзолари
С++ тили синфнинг берилганлар-аъзоларига маълум бир чекланишлар қўяди:
берилганлар–аъзолар auto, extern ёки register модификаторлари билан аниқланиши мумкин эмас;
синфнинг берилганлар–аъзолари шу синф туридаги объект бўлиши мумкин эмас, лекин улар шу синфга кўрсаткич ёки мурожаат(&) бўлиши, бошқа синф объекти бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |