Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Белгиларининг сўниш даври


Download 1.43 Mb.
bet25/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Белгиларининг сўниш даври – умумий заҳарланиш ва колит синдромларининг сўниши билан тавсифланади. Аста секинлик билан беморларнинг уйқуси ва иштаҳаси яхшиланади, қориндаги оғриқлар камаяди ёки йўқолади. Нажас бўтқасимон тусга эга бўлади ва унда бир оз шиллиқ бўлиши мумкин Кўпинча ич кетиш қабзият билан алмашинади. Беморлар ҳолати фаол бўлади. Ичбуруғнинг чўзилган ҳолларида ошқозон ичак йулидаги ўзгаришлар яққол бўлиб, нажас билан қўзғатувчилар чиқиб туради.
Соғайиш даврида жуда кўп реконвалесцентлар амалий соғлом бўладилар. 2-4 ҳафта мобайнида касаллик оқибатида юз берган физиологик мутаносиблик тикланади. Бу даврда ичакдаги морфологик ўзгаришлар ҳам асл ҳолига кайтади ва организм қўзғатувчилардан бутунлай тозаланади.
Сурункали ичбуруғ. Ичбуруғнинг сурункали шакли деб касаллик 3 ойдан кўп давом этган турига айтилади. Супер ва реинфекция ҳолатларида сурункали ичбуруғ бир неча йил давом этади. Сурункали ичбуруғнинг узлуксиз, қайталанувчи ва аралаш шакллари мавжуд. Сурункали ичбуруғнинг узлуксиз шакли умумий ҳолатларнинг 38.8%ини ташкил қилади.
Бу шаклда у ёки бу белгилар ҳар доим беморда топилаверади ва тез-тез қайталаниб туради. Касалликнинг жуда узоқ ва узлуксиз давом этиши натижасида беморлар беҳол бўлиб қоладилар ҳамда тузалишга ишонч йўқолади. Беморлар тез қўзғалувчан, ёмон ухлайдилар вегетатив асаб системаси изтиробланиш белгилари (терлаш, юрак қон – томир системаси сустлиги) кузатилади. Баъзан оддий таъсирлардан беморлар қорнида оғриқ бўлиши кузатилади. Бу таъсирлар ўз ичига парҳезни бузиш, жисмоний толиқиш, чарчаш ва бошқаларни олади. Баъзан эпигастрал соҳада оғирлик ҳиссини вужудга келтирадилар. Нажас шаклланган ёки бўтқасимон бир оз шиллиқ аралаш бўлади. Баъзан қабзият ичнинг суюқ кетиши билан алмашинади. Ичак шиллиқ қаватида атрофия жараёнини кўриш мумкин.
Қайталанувчи шакли 41.8 % ҳолларда учрайди ва касаллик қайталаниш ва ремиссиянинг ўзаро алмашиниб туриши билан таърифланади. Рецидивлар ўткир ичбуруғдан 3-6 ой ўтгач ёки олдинги рецидивдан шунча муддат ўтгач рўй беради. Кўпинча зўриқишлар ёзда кузатилади. Клиникасида ўткир ичбуруғнинг белгиларини такрорлайди. Ич ўтиш камроқ кузатилади, беморларни тенезмлар ва ёлғон чақириқлар безовта қилади.
Бундай шахсларни объектив текширганда, чуқур пайпаслаганда йўғон ичакнинг турли қисмларда спазм, оғриқ ёки инфилътратлар аниқланади.
Асоратлари. Ҳазм қилиш тизими томонидан орқа тешикнинг турли хилдаги дерматитлари, ёрилиши, геморрой, тўғри ичак шиллиқ қаватининг тушиши, ичак инвагинацияси, ичакдан қон кетиши ва перитонит каби асоратлар учрайди.
Ичбуруғ хасталигида қондаги ўзгаришлар заҳарланиш даражаси ва касалликнинг давомийлигига боғлиқдир. Кўпчилик беморда 1 ёки 2 марта текширганда ҳам ўзгаришлар деярли бўлмайди. Аммо хасталик кучли заҳарланиш билан кечганда лейкоцитоз (3000-20000) ёки лейкопения (3000 – 4000) ривожланиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам нейтрофилёз кузатилади, бундан ташқари ЭЧТ тезлашгани кўрилади. Анэозинофилия ёки эозинопения хасталикнинг 1-чи кунларидан эозинофиллар, соғайиш ҳужайралари пайдо бўлади.
Ташхисоти. 1.Клиник – эпидемиологик усул - ташхис қўйишда асосий бўлиб ҳисобланади. 65-80 % ҳолларда ичбуруғ ташхиси айнан шу усул орқали қуйилади. Тўғри йиғилган анамнез ташхис қўйишда катта аҳамиятга эга: Касалликнинг бошланиши, ҳарорат тавсифи, белгиларнинг кетма – кет пайдо бўлиши, тиббий муассасага мурожаати, уй шароитида даволанганлиги ва унинг нафи. Ошқозон ичак тракти функциясига алоҳида эътибор берилади. Иштаҳа тавсифи, қорин оғриғи, тенезмлар ва ёлғон чақириқлар, ич ўтиши, сони, нажаснинг таркибида патологик аралашмалар борлиги ва бошқалар. Эпидемиологик маълумотлар ҳам ичбуруғ ташхисотида алоҳида ўрин тутади. Бунда шахсий гигиена қоидалараига риоя қилиш, овқатланиш режими, ичимлик суви билан таъминланганлик, бемор билан мулоқоти ва ҳоказолар асос бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling