Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

касса ҳужжатлари — белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, нақд пул ва бошқа 
қимматликларни кирим ёки чиқим қилиш учун, шунингдек инкассаторлардан қабул қилиб 
олиш ёки уларга ташиш учун топширишда асос бўлиб хизмат қилувчи ҳужжатлар;
кечки касса — банк иш куни якунланганидан сўнг, инкассаторлар гуруҳидан нақд 
пул ва бошқа қимматликлар солинган ёки бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қабул 
қилиб олиш ҳамда иш куни узайтирилган кассаларда иш якунлангач, улардаги нақд пул ва 
бошқа қимматликлар қолдиғини қабул қилиб олиш, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари 
ишлайдиган кассаларга мадад пулларини бериш учун ташкил этилган касса
қимматликлар — банк касса тармоғига сақлаш учун ёки гаров таъминоти сифатида 
топширилган ва ўз қийматига эга бўлган барча қимматликлар (қимматбаҳо металл ва 
тошлардан тайёрланган буюмлар, сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар, мулклар ва 
мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, қатъий ҳисобда турувчи бланклар). 
кирим кассаси — банкда ўз ҳисобварағига эга бўлган хўжалик юритувчи 
субъектлардан банк иш куни давомида кирим касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа 
қимматликларни қабул қилиб олувчи касса
нақд пуллар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда 
Марказий банк деб юритилади) томонидан турли номиналлардаги банкнот ва тангалар 
кўринишида муомалага чиқарилган пуллар;
пул омбори — банк биносининг касса тармоғи жойлашган ҳудудда тегишли техник 
талаблар асосида қурилган ҳамда нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун 
мўлжалланган омбор; 
сайёр касса — банкнинг махсус жиҳозланган автомашинасида жойига чиққан 
ҳолда, жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларига асосан, 
тўловларни нақд пулда ёки банк карталари орқали қабул қилиб олувчи касса; 
слип — банк картасидан фойдаланилган ҳолда терминал ёки банкоматда кирим ёки 
чиқим операциялари бажарилганлигини тасдиқловчи ва ўзида бажарилган операцияларнинг 
суммаси, тури, санаси, шунингдек банк картаси, терминал ёки банкоматни идентификация 
маълумотларини ўзида акс эттирувчи терминал ёки банкомат квитанцияси; 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling