Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Кейс-стади таълим методига доир айрим асосий


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
Кейс-стади таълим методига доир айрим асосий 
тушунчалар таърифи:


13
“Кейс” ва “кейс-стади” тушунчаларининг маъно-мазмуни кўп 
қиррали 
бўлиб, 
шунга 
кўра 
қуйида 
уларнинг 
асосий 
хусусиятларини тўлиқроқ акс эттириш мақсадида кўп вариантли 
таърифлари берилди. 
Кейс – 1) таълим олувчиларнинг маълум мақсадлардаги 
ҳаётий вазифаларни бажаришлари бўйича вазиятнинг баёни, уни 
тушуниш ва баҳолашга имкон берадиган ҳамда муаммони 
ифодалаш учун, унинг мақсадга мувофиқ ечимини излашлари 
учун керак материаллар тўплами; 2) белгиланган мавзу ёки муаммо 
ва унинг ечимига доир қўшимча ахборотлар, аудио, видео,
электрон ташувчилар, ўқув-услубий материаллар йиғиндиси; 3) 
муаммони ҳал қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, уларнинг 
натижалари ва хулосалар.
Кейс-стади – 1) таълим олувчиларни ўрганилаётган муаммони 
ифодалаш ҳамда унинг мақсадга мувофиқ ечими вариантларини 
излашга йўналтирадиган аниқ реал ёки сунъий равишда яратилган 
вазиятнинг муаммоли-вазиятли таҳлил этилишига асосланадиган 
таълим методидир; 2) таълим, ахборот-коммуникация, бошқарув 
ва бошқа соҳаларни ўргатишда қўйилган таълим мақсадини амалга 
ошириш ва кейсда баён қилинган амалий муаммоли вазиятни ҳал 
қилиш жараёнида олдиндан белгиланган (башорат қилинадиган) 
ўқув натижаларига кафолатли эришишни воситали тарзда 
таъминлайдиган, бир тартибга келтирилган оптимал усуллар ва 
воситалар мажмуидан иборат бўлган таълим технологиясидир. 
Вазият (лотинча situation - аҳвол) – муайян вазият, аҳволни 
ҳосил қиладиган шарт-шароитлар ва ҳолатлар йиғиндиси. Кейсда 
баён қилинган вазият институционал тизимда (шу ўринда ва 
кейинчалик - корхонада) дискрет (айни шу) вақтда ташкилий 
ҳаётдаги типик муаммоларни қайта яратадиган реал ёки сунъий 
қурилган ҳодисаларнинг идеал тарздаги инъикосидан иборатдир. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling