Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


-модда. Айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатлари


Download 0.75 Mb.
bet12/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

21-модда. Айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатлари
а. Айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатлари, қандай аталишидан қатъи назар, қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
I. ташувчининг номи кўрсатилган ва қуйидагилар томонидан имзоланган:
- ташувчи ёки у тайинлаган агент томонидан ташувчи номидан, ёки
- капитан ёки у тайинлаган агент томонидан капитан номидан. Ташувчи, капитан ёки агентнинг ҳар қандай имзоси ташувчи, капитан ёки агентнинг имзоси сифатида идентификация қилинн бўлиши лозим. Агентнинг ҳар қандай имзоси агент ташувчи номидан ёки унинг ўрнига, капитан номидан ёки унинг ўрнига имзо қўйганини кўрсатиши лозим.
II. товарлар аккредитивда кўзда тутилган юк ортиш портида кўрсатилган кема бортига юкланганини қуйидаги йўллар билан кўрсатиш:
- типография матни, ёки
- товарлар бортга етказиб берилган санадан иборат бўлган юклама ҳужжатидаги қайд. Агар айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатлари жўнатиш санаси кўрсатилган қайдга эга бўлмаса айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатлари берилган сана деб жўнатиш санаси ҳисобланади ва бу ҳолатда юклама ҳужжатида қўйилган сана жўнатиш санаси ҳисобланади.
Агар айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатлари кема номига нисбатан «тахмин қилинган кема» сўзлари ёки шунга ўхшаш таърифдан иборат бўлса, бу ҳолатда юклама ҳужжатида жўнатиш санаси ва реал кеманинг номи кўрсатилган қайд талаб этилади.
III. аккредитивда кўзда тутилган юк тушириш портига юк ортиш портидан жўнатишнинг кўрсатилиши. Агар айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатларида аккредитивда юк ортиш порти сифатида кўзда тутилган юк ортиш порти кўрсатилган бўлмаса, ёки унда юк ортиш портига нисбатан «тахмин қилинган» ифодаси ёки шунга ўхшаш таъриф бўлса, юклама ҳужжатида аккредитив билан бир хилда кўрсатилган юк ортиш порти, жўнатиш санаси ва кема номини қайд қилиш талаб этилади. Бу қоида ҳаттоки бортга юк ортиш ёки кўрсатилган кемани жўнатиш айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатида типография усули билан кўрсатилган ҳолларда ҳам қўлланади.
IV. денгиз юклама ҳужжатининг ягона асли ҳисобланади ёки, агар биттадан ортиқ асл ҳужжат берилган бўлса, айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатларида кўрсатилгандай, тўлиқ комплект ҳисобланади.
V. ташув муддати ва шартлари ёки ташув муддати ва шартларидан иборат бўлган бошқа манбага ҳавола (айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатининг орқа томони тўлдирилмаган бланк ёки қисқа шакл). Ташув муддати ва шартлари текширилмайди.
VI. чартер-партия шартларида қўйилганлик кўрсатилмаган.
b. Мазкур модданинг мақсадлари учун қайта юклаш аккредитивда кўрсатилган юк ортиш портидан юк тушириш портига ташишда бир кемадан бошқа кемага тушириб ортишни англатади.
с. I. Айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатлари товарлар ташув битта айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжати доирасида қопланиши шартида қайта юкланиши мумкин эканлигини кўрсатиши мумкин.
II. қайта юклаш ўринга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжати ҳаттоки аккредитив қайта юклашни тақиқлаган ҳолларда ҳам, агар товарлар контейнер, трейлер ёки коносаментда кўрсатилганидек ЛЭШ туридаги лихтерга юкланган бўлса, қабул қилинади.
d. Айланмадан ташқари денгиз юклама ҳужжатида ташувчи қайта юклаш ҳуқуқини сақлаб қолиши кўзда тутилган қоидалар эътиборга олинмайди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling