Витаминлар организм учун зарур бўлган моддалардан бўлиб, улар коферментлик ролини ўйнайди. Улар ўсимлик, ҳайвонот ва инсон организмида модда алмашувининг асосий регулятори сифатида, ферментлар биосинтезида иштирок этади


Download 125.5 Kb.
bet2/3
Sana14.04.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1356415
1   2   3
Bog'liq
5 маъруза Витаминлар ва коферментлар

В гурухига кирувчи витаминлар
Витамин В6- Пиридоксин.

Витамин В6 буғдой ўсимталарида (муртакларида), гуруч кепагида, дуккакли ўсимликларда, ачитқиларда кўп бўлади. Бу витамин организмда ички харакатланувчи энергияни содир этади. Унинг организмда етишмаслиги тери касалликларини келиб чиқишига, нерв системасини зарарланишига, қон ҳосил бўлиш жараёнини бузишича сабаб бўлади.
Витамин В2. (рибофлавин).

6,7-Диметил-9-(D-l-рибитил)
Бу витамин организмда баъзи нуклеотидлар, масалан изоаллоноазин билан бирикиб флавопротеидни ҳосил қилади. Ҳосил бўлган флавопротеид 6,7-диметил-9-(D-l-рибитил)-изоаллоноазин-5-фосфат (ФМН) организмга қуёшдан тушаётган энергияни ўзлаштиришни ҳар бир хужайрага нормал ҳолатда тақсимланиш орасидаги тузилиш ҳолатини таъминлашда катта роль ўйнайди, чунки унинг тузилиши ва ундаги оксидланиш-қайтарилиш потенциали ўзида ҳосил қилган протонларни, электронларни ва баъзи бошқа зарядланган зарраларни асосий маълум занжирларга узатишга мослашган ҳолда тузилган. Шунинг учун у организмдаги ички энергияни харакатга солувчи коферментнинг асоси ҳисобланади.
Витамин В1. (тиамин)

Тиамин

Кокарбоксилаза
Бу витамин организмда фосфат ҳолатда кўп учрайди. Эркин ҳолдаги витамин В1 нинг фосфорланиши, ҳайвонот ва инсон организми тўқималарида у ташқаридан ўзлаштирилганидан сўнг содир бўлади. Ҳосил бўлган тиаминпирофосфатни кокарбоксилаза деб ҳам юритилади. У каталитик таъсирга эга бўлган кокарбоксилаза ферменти таркибини ташкил қилади. Бу фермент органимзда ички энергияни харакатга келтирувчи модда ҳисобланади.
Витамин В13. (орот кислотаси).

2,6-диоксипиримидин-4-карбон кислотаси
Бу витамин ҳайвонлар организмида (жигарда, сутда) учрайди. Витамин В13 хужайраларнинг ўсишига ёрдам беради ва тезлаштиради. Ҳайвонлар жигари фаолиятини нормаллаштиради.
Витамин В12 (Кобамид коферменти-дезоксиаденозил- В12)
Витамин В12 асосан ҳайвонлар ва кишилар организмида кобамид коферментлари ҳолатида учрайди. Улар организмдаги биологик системаларда борадиган кўплаб изомеризацияланиш жарёнларида, хусусан ферментатив, молекулалар ичидаги қайта гурухланиш реакцияларида қатнашади. Масалан, дезоксиаденозил - В12L-глутамин кислотасини -метил-L-аспарагин кислотасигача изомерлашда катализловчи фермент кофактори сифатида хизмат қилади.

Бундан ташқари витамин В12 ва унинг ҳосилалари оқсил биосинтезида ва углеводлар алмашинувида қатнашадилар.

Витамин В12


Витамин В15 (Пингам кислотаси). Бу модда глюкон кислотаси эфирининг кальцийли тузи, диметилглицин, кальций глюконат, ҳамда кальций хлоридларнинг комплекс бирикмаси ҳисобланади. Уни кальций пингамат деб ҳам юритилади.


(диметиламиносирка кислота)
Витамин В15 организмда липидлар алмашинувини яхшилайди, тўқималарда кислород ўзлаштирилишини оширади, гипоксинланиш ҳодисасини йўқотади, детоксидлаш хоссасига эга. Бу витамин мия, юрак ва ўпка қон томирларини атеросиларотик ҳолатда ишдан чиққанда уларни тузатиш учун ишлатилади. Булардан ташқари хроник гепатит, жигар циррози каби хасталикларда ҳам қўлланилади.

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling